Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрта сўнган ўзимизнинг юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мексикада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида порлаган Тимур Ҳакимов ва Аббос Махситалиевлардан мухлисларимизнинг умидлари катта эди. Афсуски, улар профессионал даражага чиқа олишмади. Бугун айнан шундай футболчиларимиз тўғрисида сўз боради

Владимир Козак

Бу йигит ўз тенгқурлари орасида алоҳида ажралиб турар, ҳақли равишда етакчи футболчи эди. Унинг майдондаги ҳаракатларини кўрган кўплаб футболчилар ўзбек футболининг келажаги деб айнан Козакни эътироф этишарди ва шу сабаб у тинимсиз терма жамоага чақирув олар, клубида ҳам асосий таркибда майдонга тушарди. Ёш организм катта юкламаларга дош бера олмади ва футболчининг ўйинида ўсиш ўрнига пасайиш кузатила бошланди. Уни мураббийлар ўзлари истаган нуқтага қўйишар, Козак эса индамай ўз ишини қилишда давом эта бошлади. Унинг асл позицияси ўзининг ҳам ёдидан кўтарилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Ҳозирда марказий ҳимояда ҳаракат қилаётган қаҳрамонимиз бир вақтлар ҳужумкор ярим ҳимоячи эди ва бу ишни ажойиб уддасидан чиқарди. Ачинарлиси шундаки, келажакда Сервер Жепаров, Миржалол Қосимов даражасига чиқиши кутилган футболчимиз ҳозирда ўртамиёна футболчига айланиб қолди.

Игор Сергеев

Бу футболчи ўзбек футболига катта қадамлар билан кириб келган бўлсада, катта босимга дош бера олмади. Унинг «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган учрашувда Шимолий Корея термаси дарвозасига бош билан урган голини бир эсалнг…
Ўз тенгқурлари ўртасида бўлиб ўтган ЖЧ да ажойиб ўйин кўрсатган футболчи айрим инсонларнинг касрига катта руҳий босим остида қолиб кетди ва ўсишдан тўхтаб қолди. Рақиб жарима майдонида тўп учун аёвсиз кураш олиб борадиган футболчи сўнгги пайтлар сира ўзига ўхшамаяпти. Футболчининг ёши ҳам 30 га қараб кетаётганини ҳисобга олсак, у аввалги даражасига чиқа олиши каттагина сўроқ остида қолади…

Жамшид Искандеров

Жалолиддин Машарипов ҳозирда футболимизнинг юзи саналади, аммо бундан бир неча йиллар олдин футболимизда бир футболчи порлаб чиққан эди. Машарипов қанчалар иқтидорли бўлмасин, ўша футболчининг соясида қолиб кетганди. Гап Жамшид Искандеров ҳақида бораётганини дарров сездингиз, чамамда…
Ҳозирда «Локомотив» сафида ҳаммасини бошидан бошлашга урунаётган футболчини жароҳатлар ҳам жисмонан, ҳам руҳан синдириб қўйди. Шунга қарамасдан, қахрамонимиз ўз кариерасини аввалги даражасига олиб чиқиш мақсадида бор кучи билан ишламоқда. Унинг «Локо»да ҳам асосий таркибга кира олмаётгани футболчининг «ортга қайтиши»га ишонишчимизни тобора сўндирмоқда. Шунга қарамасдан, биз «Жама»га омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Иван Нагаев

Ажойиб тезлик, чиройли техника эгаси саналадиган қахрамонимиз ўзбек футболида ўз сўзини айта олмаганлардан бири. У тақдирнинг бирин-кетин йўллаётган зарбаларига қарамасдан, футболга такрор ва такрор қайтишни уддасидан чиқаётган жангчига ўхшайди. Иваннинг потенцияли юқори баҳоланган эди. Ўз вақтида ЖЧда инглизлар дарвозасини ишғол қилган футболчи бирорта клубдан муқим жой ола билмади. Грандлар сафида эса доимо заҳира ўйинчиси мақомида фаолият олиб борди. Шу тариқа яна бир ажойиб ҳужумчимиз порлашга улгурмасдан, тобора хиралашиб бормоқда. Кимдир ҳозир у чакки ўйнамаяптику деб, ўйлаши мумкин, аммо бу футболчи ҳозирги даражасидан анча баландроққа кўтарилиши мумкин эди. Афсус, ҳужумчиларга эҳтиёж сезаётган футболимизга чаққон ҳужумчи ҳозир ҳар доимгиданда кўпроқ зарур эди…

Алибобо Раҳматуллаев

Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор» жамоасидаги сеҳрли таёқчасига айланган футболчи ҳозир бутунлай кўринмай қолди… Ўз вақтида ажойиб голлари билан «Бунёдкор»нинг ғалабаларига ҳисса қўшган футболчига Қосимовдан бошқа ҳеч ким ишонмади шекилли, Алибобо деярли мухлисларнинг ёдидан ҳам чиқиб кетди. Қанотларда ҳужумга катта тезликда ўта оладиган  футболчи бирданига футболимизда пайдо бўлдию, бирданига кўринмай қолди… Қосимов кашф этган футболчилар ҳозирда катта ареналарда муваффақиятли тўп сураётганини ҳисобга олсак, бу футболчимизнинг ҳам ҳозирги кунимизга келиб тажриба тўплаган, ажойиб вингерга айланиши керак эди…

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:17, 15.04.2019. Ўқилди: 9620 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик