Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бадавлат Энтони Жошуа нега оддий уйда яшайди?

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Энтони Жошуа – Британия боксининг асосий юлдузи, дея ёзади Worldnews.uz ахборот агентлиги.

У Лондон-2012 нинг Олимпия чемпиони, Владимир Кличкони нокаутга учратиб, нафақага жўнатган шахс, профида ҳеч қачон ютқазмаган ва оғир вазндаги барча камарларни қўлга киритган (WBA, IBF, WBO ва IBO). 

Ўзининг ғалабаларидан кейин каттагина пулга эга чиқади: мисол учун Александр Поветкин билан ўтказилган сентябрь жангида 20 миллион доллардан кўпроқ пул ишлаб олган. Титилган диван, кир ўриндиқ, алкогольсиз ҳаёт... 

Айни пайтда Энтони Америка рингидаги дебюти ва навбатдаги камар ҳимояси учун тайёргарлик кўряпти. 1 июнь куни Жаррелл Миллер билан Нью-Йоркда учрашади ва янги аудитория йиғишга ҳаракат қилади.

Айни кунларда Жошуа ёзги жангнинг тайёргарликлари билан банд. Агар уни машғулотлардан кейин ўзининг ҳашаматли вилласида ҳордиқ чиқаради деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. 

Энтони 7 йилдан бери жанглар учун Шеффилдда тайёргарлик кўради ва оддийгина бўлган 2 хонали уйда яшайди. Ушбу ҳафтада у ўзининг камтарона уйини бошқаларга ҳам намойиш қилди. Жошуанинг меҳмонхонасида ортиқча нарса кўзга ташланмайди. Қора диван, бир жуфт оромкурси, телевизор... 

Жиҳозлар ҳам антиқа эмас: диваннинг ҳар ери титилиб кетган, оромкурсиларда эса қаҳвадан қолган доғ бор... Аммо Энтони буларнинг барчасидан рози: "Бузилмаган нарсани таъмирлаш керак эмас" деган мақолни биласиз-ку!

Ушбу ўриндиқлар жуда қулай ва менга яхши хизмат қиляпти. Уларни алмаштириш учун эҳтиёж йўқ. Ушбу оромкурсиларга ўрнашиб олганча ҳордиқ чиқараман. Уларнинг бу ерда турганида 7 йилдан ошди. Бу менга керакли нарсанинг барчаси бу!" дейди бокс юлдузи. 

Жошуанинг меҳмонхонасидаги энг қиммат нарса – унинг Normatec ўриндиғи бўлиб, спортчи ушбу жиҳоз ёрдамида машғулотлар орасида пульсни қайта тиклайди ва дам олади. Мазкур курсининг нархи эса 130 долларга тенг.  Ошхона ҳам жуда оддий. Электрик плита, стол, совутгич... Совутгичнинг ичи эса сабзавотлар, янги сиқилган шарбат, кокос суви ва Supermalt ичимлиги билан тўла. 

Бу ерда бирортда спиртли ичимлик мавжуд эмас. Спортчининг хонаси кўпроқ омборхонага ўхшаб кетади, унга бир кишилик каравот жойлаштирилган. Бу ерга бошқа нарсанинг ҳам сиғиши қийин.

Энтони кураш аввалидан шундай шароитда бўлишни ёқтириши ҳақида айтди: "Мен оғир иш кунидан кейин шундай дам оламан, машғулотлар, спарринг ва рингда эришмоқчи бўлган нарсаларим ҳақида ўйлайман. Бу ер жуда сокин жой ва менга ҳеч ким ҳалал бермайди". 

Яна бир ётоқхона сал каттароқ – бу ерда икки кишилик каравот бор, дераза ортида чиройли манзарани кўриш мумкин. Ушбу хонада эса спортчининг менеджери Дэвид Ганс яшайди. 

Жошуа ўзининг машғулотлар уйидан жуда мамнун. Унинг айтишича, шароитдаги минимализм диққатни бир ерга жамлаш ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаш, ютуқларга эришиш учун ёрдам беради. 

Ушбу уйнинг энг яхши томони – залга жуда яқинлигидир. Бунинг учун шунчаки уйдан чиқиш, машинага ўтириб, тепаликдан икки дақиқалик йўл билан пастга тушиш керак ҳолос. "Ҳамма мендан нима учун бундай шароитда яшашим ҳақида сўрайди. 

Мен эса шу нарса менга ёқиши ва унинг иш беришини айтаман. Бу ерлар жуда тинч. Ҳар кимнинг ўз ҳудуди бор. Уҳлашим учун жой, ейишга таомим мавжуд. Уни сўзсиз равишда машғулотлар учун энг яхши жой дея айта оламан".

Манба: Worldnews.uz
Киритилди: 09:36, 20.04.2019. Ўқилди: 12405 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик