Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 0:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2510]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2464]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2440]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2243]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [2043]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1874]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1811]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1750]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [1489]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1314]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [14]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [14]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Функционерлар: «Лион»нинг юраги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Омилкор бизнесмен, зукко президент, «Лион»нинг юраги - франциялик мухлислар Жан-Мишель Оласни шундай сифатлар билан улуғлашади.

Айнан шу инсоннинг саъй-ҳаракатлари эвазига «Лион» француз футболи тарихига зарҳал саҳифаларни битди. Лекин ёши 70дан ошган «Лион» соҳиби фақат сўнгги орзуси рўёбга чиққанидан кейин истеъфо ҳақида бош қотиришини маълум қилди.

2017|2018 йиллар мавсумининг якуни «Марсель» ва унинг мухлислари учун ҳаяжонли бўлди. Жанубликлар жамоаси ЕЛ финалига етиб борган ва тақдирнинг қалтис ҳазилига кўра ҳал қилувчи баҳсни азалий рақиби - «Лион»нинг уй майдонида ўтказганди. Лиқ тўлган трибуналардаги мухлислар ўша оқшом ажабтовур қўшиқ билан стадионни бошга кўтаришди: «Уйингни вайрон қиламиз, Жан-Мишель Олас!» Бу занжир реакциясининг бошланиши эди - тез орада мамлакатда «Марсел»ни қўллайдиган ва Оласни хуш кўрмайдиган тақлидчилар кўпайиб кетди.

Франция таомилларидан бехабар хорижликлар қандайдир тартибсизликлар ва анархияни тасаввур қилган бўлишса, ажабмас. Бироқ ҳатто Оласнинг ўзи ҳам таҳдидни хавотир билан эмас, фахр билан қарши олди. Айнан унинг номи «Лион» билан чамбарчас боғлиқ ва клуб рамзига айланганди. Ёзда клуб соҳиби ва президенти ўз хурсандчилигини яшира олмади: «Марсель» финални бой берди. «Лион» эса қаторасига 9 учрашувда ғалабага эришди ва ЕЧЛ йўлланмасини айнан «Марсел»дан тортиб олди». Хуллас, ҳаммаси режадагидек якунланди.

Жан-Мишель Олас француз футболининг таниқли арбобларидан бири. У 1987 йилдан бери «Лион»га раҳбарлик қилмоқда. Табиийки, бу давр ичида клуб рамзи мақомига кўтарилди. 22 март санасида Олас 70 ёшга тўлди. Француз футболи тарихидаги энг муваффақиятли раҳнамолардан бири сифатида фаолиятини якунлаш учун энг мақбул палла. Бироқ бу борада фикр билдиришни кейинроққа қолдиришга мажбурмиз. Клуб президенти ҳозирча ўз лавозимини тарк этиш хусусида ўйламаётгани ва 75га чиққанида кетишини, лекин бунгача асосий мақсади - ЕЧЛда ғолиб чиқиши лозимлигини билдирди.

Францияда футбол клуби президентининг аҳамияти жуда катта: ҳал қилувчи қарорлардан тортиб, арзимас муаммолар ечимигача унинг зиммасида. Жан-Мишелнинг мажбуриятлари эса унданда кенгроқ. У бизнесменларга хос муросасизлик ва мураббийлардаги мулойимлик илмини пухта эгаллаган. Бирор-бир учрашув Оласнинг иштирокисиз ўтмайди. Ҳатто аёллар футболи беллашувлари ҳам! Футболчиларнинг кўпчилиги билан шахсан таниш, клубдагилар уни ҳурмат қилишади. Бошқаларнинг муносабатлари эса ундан нима ёки кимни сўрашларига боғлиқ. Олас можаролар марказида бўлишдан ўзини олиб қочмайди, аксинча, жанжаллашишни хуш кўради. У ўзининг антиқа табиати билан номдор клуб бошқарувчисига сира ўхшамайди. Қолаверса, президент «твит»лардаги баҳслар билан қаноатланиб қолмайди: Олас бир қатор ҳакамлар, журналистлар ва жамоалар раҳбарлари билан жанжаллашиб улгурди. Қулай вазият юзага келса, жамоатчилик эътиборини ўзига тортишга интилади. Ўзининг айтишича, Жан-Мишель ҳар бир можарони пухта ўйланган режа асосида амалга оширади. Яъни, у Мемфис Депайни танқид қилиш орқали қайта тарбиялайди, «ПСЖ»га «тош отиш» орқали эса ўз футболчилари ва мураббийлари диққат марказидан йироқ бўлишларини таъминлайди.

«Лион»даги илк кунидан бошлаб Олас ўз мақсадларига эришиш йўлида табиий қобилиятини ишга солди. У Лиондан унча олис бўлмаган Л`Арбрель шаҳрида дунёга келган. Унинг ота-онаси ўша даврда юксак қадрланадиган касб - ўқитувчилар бўлишгани боис, Жан-Мишель болалигидан Даниэль Миттеран (Франциянинг биринчи хоними) ва Кристин Гуз-Реналь (кинопродюсер) каби мартабали шахс­лар даврасида улғайди. Бизнесменлик соҳасини эса жуда барвақт танлади. Муҳими, у ўз фаолиятини мустақил равишда, ота-онасининг кўмагисиз йўлга қўйишга аҳд қилди ва суд орқали ишга лаёқатли балоғатга етмаган ўсмир мақомига эга бўлди. Шунингдек, Олас спортдан ҳам воз кечмади, маълум муддат «Лион» гандбол жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Cegid - Жан-Мишель Оласнинг дастлабки муваффақиятли компанияси. 1983 йилда ташкил этилган муассаса корпоратив уюшмалар менежменти ва бухгалтерлик ҳисоби ишланмалари билан шуғулланади. 2016 йилда компаниянинг қиймати 475 млн. евродан ошиб кетди.

1987 йилда Оласнинг ўз бизнесига берилиб кетиши оқибатида «Лион» қуйи лигада тўп суришга мажбур бўлди. Тез орада уддабурон бизнесмен жамоага бўлган ишончни қайтариши ва элитага олиб чиқиши ҳақида миш-мишлар урчиди. У пайтда Олас ҳамшаҳарлари ўртасида таниқли шахс даражасига кўтарилганди. Уни яқиндан билишга улгурмаганларга эса ўша даврда Adidas ва «Марсель»га раҳбарлик қилган жанжалкаш Бернар Тапи ёрдамлашиб юборди.

Жамоа таркибида эса Реми Гард ва Женезио каби футболчилар тўп суришарди. Илк мавсумдаёқ янги президент талаби билан жамоа либосларида «Лион Европа шаҳри» ёзуви пайдо бўлди. Бу билан Олас «Лион»ни 3 йил ичида еврокубоклар ҳудудига олиб чиқишига писанда қилганди. 1988 йилда у элитага қайтди. Раймон Доменек ва Бернар Лякомбдек афсоналар бош мураббий ва спорт директори лавозимларига таклиф этилдилар. Танлов тасодифий эмасди: Олас доимо жамоага бефарқ бўлмаган ва футбол оламини яхши тушунадиган мутахассисларга ишонч билдиради. Статистика алдамайди: Жан-Мишель давридаги 15 мураббийнинг 9 нафари ўз даврларида «Лион» шарафини ҳимоя қилишган. Лякомб худди Жерар Улье каби президентнинг яқин дўсти ва маслаҳатчиси. Эътиборлиси, Олас ҳанузгача бош мураббийларга нисбатан самимий муносабатда бўлиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборсиз қолдирмайди: фақат Клод Пюэль ва Ален Перренлар шартнома муддати тугашидан аввал истеъфога чиқишган.

Янги бизнес-шерик - Pathe туфайли молиявий қудратини яхшилаб олган «Лион»нинг Сонни Андерсонни 120 млн. франк (24 млн. евро) эвазига харид қилиши («Барселона»дан) «аристократлар» учун бурилиш нуқтаси бўлди. Бразилиялик ҳужумчининг 4 йил давомидаги 94 голи лионликларнинг олтин авлоди даврини бошлаб берди. Барча жабҳаларда яққол устунликка эга бўлган жамоа қаторасига 7 марта (2001-2008) элитада ҳукмронлик қилди.

Жуниньо ва унинг жамоадошлари томонидан қўлга киритилган сов­ринлар салмоғи чиндан ҳам ҳайратланарли эди. Бироқ бу омадли тасодиф эмас, балки пухта режага асосланган фаолиятнинг самараси эди. Табиийки, ижобий ўзгаришларнинг бош меъмори Жан-Мишель Олас бўлди. Унинг бошқа жамоалардаги касбдошлари билан яхши муносабатда эканлигидан унумли фойдаланган «Лион» асосий рақиблари етакчиларини ўз сафига қўшиб олиш орқали бир ўқ билан икки қуённи овларди. 2010 йилдан бошлаб жамоа муаммоларга дуч кела бошлади: маблағнинг етарли эмаслиги ва ўзини оқламаган омадсиз трансферлар «Лион»нинг заифлашувига сабаб бўлди. Йоанн Гуркюфф учун сарфланган 22 млн. евро фикримизни тасдиқлайди.

Аммо ҳаттоки, «Лион»нинг олтин даврида ҳам президент изланишдан чарчамади, янги лойиҳалар устида бош қотирди. Оласни ички мусобақалардаги ҳукмронликнинг ўзи қониқтирмасди. Шу сабабли клуб соҳиби академиянинг фаолиятига жиддий эътибор қаратди. Натижада Карим Бензема каби ёрқин юлдузлар катта футболга кириб келишди. Ҳозирда «Лион» академияси Европанинг етакчи ўқув даргоҳларидан бирига айланиб улгурган. Максим Гоналон, Александр Ляказетт, Самюэль Умтити, Корентен Толиссо ва Набил Фақир каби иқтидор соҳиблари айнан шу масканда сабоқ олишган.

Асрлар алмашуви даврида аёллар футболига ҳам асос солинди. Ҳозирда у қитъада ҳукмронлик қилмоқда. 2004 йилда Олас «Лион ФК» аёллар жамоасини ҳам ўз тасарруфига олди. «Монпелье»даги касбдоши Лоран Николлен бунга сабабчи бўлганди. 2005 йилда жамоа америкалик юлдузлар - Хоуп Соло ҳамда Али Вагнерларни ўз таркибига жалб этди. Икки йилдан кейин чемпионликка эришган жамоа ҳанузгача зафарли серияни давом эттирмоқда! 2011 йилдан бошлаб жамоа 5 марта ЕЧЛ ғолибасига айланди. Ўтган йили эса Ада Хегерберг аёллар футболидаги дастлабки «Олтин тўп» соҳибаси бўлди.

2016 йилда Олас ўзининг навбатдаги буюк яратувчанлигини намойиш этди - «Парк Олимпик Лионне» қад ростлади. Стадионнинг 100 фоизи клуб ихтиёрида эканлиги Франция учун камдан-кам учрайдиган ҳолат. 60 минг мухлисга мўлжалланган иншоот аввалги қадриятлар унутилмаслигини эслатиб туради. Аёллар футбол мундиалининг ярим финаллари ва финал беллашуви айнан шу ерда бўлиб ўтади.

«Парк Олимпик Лионне» зиммасига янги футбол сулоласининг маркази бўлиш масъулияти юкланган. Унинг ёнида аёллар ва ўсмирларга мўлжалланган машғулот базаси, музей, меҳмонхона ва баскетбол майдончаси қад ростлайди.

Стадионни бунёд этиш - осон иш эмас. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги лойиҳага қарши чиққан бўлсада, охир-оқибат тортишув спорт фойдасига ҳал бўлди. Бунда Лион маъмуриятининг улуши сезиларли бўлди. Сарфланган 250 млн.ли сармояда солиқ тўловчилар, маҳаллий сиёсатчилар, шаҳар мэри Жерар Коллон ва бош вазир Франсуа Фийоннинг улушлари бор.

Стадион, бир талай совринлар, академия - кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Бироқ Олас учун бу кам. У «Лион» йигитларини ЕЧЛ шоҳсупасида кўриш орзуси билан ёнмоқда. Бунинг учун ихтиёрида 5 йил бор. Омадли бизнесмен ўз орзусини рўёбга чиқаришга улгурадими? Ҳозир президент жиддий стратегия устида бош қотирмоқда. Яъни, жамоа етакчиларининг ғойиб бўлишига чек қўйиш ва бошқа лигалардаги юксак савияли ижрочилар билан таркибни кучайтириш йўлларини изламоқда. Оласнинг айтишича, ёзда жамоа кўпи билан бир футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Мемфис Депай ва Мусса Дембеле савиясидаги футболчилар сонини кўпайтиришга жиддий эътибор берилади. 2016 йилда клуб акцияларининг 20 фоизи хитойлик сармоядорларга берилиши орқали молиявий имкониятлар кенгайтирилди. Мураббий масаласида Олас таваккалчиликка қўл уришни истамади ва Бруно Женезиога амалдаги шартномани икки йилга узайтиришни таклиф этди. Мухлисларнинг бош мураббий хусусидаги танқидий фикр­ларини инобатга олмади. Қайсидир маънода президент ҳақ.

Жозе Моуриньо хусусидаги миш-мишлар эса асоссиз. Оласнинг фикрича, янги бош мураббий билан вазият ўзгариб қолмайди. Оласнинг фалсафаси «Формула-1» пойгаларидаги болидни эслатади: муҳими машина, пойгачи эмас!

Жан-Мишель Олас француз футболида юксак мавқега эга. Европа клублари ундан ибрат олишга уринишмоқда. Жамоатчилик учун у - жанжалкаш юлдуз, аммо клубида ҳурмат-эҳтиромда. Олас бизнесмен, президент, асосийси, бунёдкор. У эришган ютуқлари билан чекланиб қолмайди, доимо олға интилади. Тўғри, ҳозир «Лион»нинг эмин-эркин ривожланишига «ПСЖ» халақит бермоқда. Пойтахт гранди билан баҳслашиш осон эмас. Шунга қарамасдан, Жан-Мишель Олас «ПСЖ»ни ички мусобақалар ва ЕЧЛда маҳв этишга бел боғлаган. Бу ёғини вақт кўрсатади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:10, 28.04.2019. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.