Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келажак аренаси ёки яна «Сантьяго Бернабеу» ҳақида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал Мадрид»нинг уй стадиони ҳисобланган «Сантьяго Бернабеу»ни кўпчилик яхши билади. Яқинда «Қироллик клуби» мазкур аренани янгилаш лойиҳасини тақдим этди.

Агар у амалга ошса, афсонавий стадион сезиларли тарзда ўзгаради. «СЭ» нашри вакиллари ушбу янгилик тафсилотларига атрофлича тўхталишди.

Янгиланиш лойиҳаси

2019 йилнинг 2 апрели - Мадриднинг «Реал» клуби тарихида ўзига хос босқич бўлди. Шу куни клуб президенти Флорентино Перес ҳамда Испания пойтахтининг мэри Мануэла Кармена махсус матбуот анжуманида «қаймоқранглилар»нинг уй стадиони - «Сантьяго Бернабеу»ни янгилаш бўйича 2011 йили ишлаб чиқилган лойиҳани тақдим этишди.

Тарих: очилиш, ЖЧ-82,

500 млн. евро

Илк ғишти 1944 йили қўйилган стадион дастлаб «Нуэво Эстадио Чамартин» деб номланган. Ҳозирги номини эса 1955 йили олган. Ярим асрдан узоқ вақт мобайнида ушбу арена 12 марта турли таъмирлаш ва кенгайтириш ишларини бошдан кечирган.

Ҳозирга қадар «Сантьяго Бернабеу»да амалга оширилган энг йирик ўзгариш Испанияда ўтказилган ЖЧ-82га тўғри келган. Бундан 18 йил аввал Евро-64нинг ҳал қилувчи учрашувига мезбонлик қилган стадионда мундиал финали ўтказилиши режалаштирилган, шу боис ишга астойдил киришилганди: ўша пайтда стадион сиғими 125 000 эди, аммо ўриндиқлар сони тик ҳолда кўрадиган жойлардан деярли икки марта кам эди. ФИФА эса бу борада тенглик бўлиши лозимлигини талаб қилган, боз устига, ўриндиқларнинг аксарияти том остига ўрнатилиши кераклигини айтган. Шу боис, сиғим 90 800тага тушган, трибуналар усти ёпилган.

30 йиллик кредит

El Confidencial нашри берган хабарга кўра, «Сантьяго Бернабеу»ни қайта таъмирлашда ишлатиладиган технологик ускуналар учун 100 миллион, қурилиш ишларига 300 миллион ҳамда ички иншоотлар ва коммуникацияларни яхшилаш учун 125 миллион керак бўлади. «Қаймоқранглилар»га Американинг иккита ва бир нечта испан банклари кредит ажратишларини маълум қилишган - маълумотларга кўра, 2,5 фоизлик (максимум) кредит 30 йил муддатга берилади. Шундай экан, «Реал» ҳар йили банкларга 25 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Зарур барча рухсатномалар олинган, ишларга май ойи охирида киришилади, лойиҳани амалга ошириш муддати - уч ярим йил. 2023 йили «Қироллик клуби»нинг янгиланган саройи тайёр бўлиши лозим. Энди деталларга тўхталсак.

«Кимда кўп бўлса, бошқалар билан баҳам кўрсин»

1. Биринчи навбатда «Реал» стадионга қўшни бўлган савдо марказини бузишга киришади, шу тариқа бўшаган ҳудудга парк ва дам олиш маскани қурилади. Мадрид мэри бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Арена атрофидаги ишларнинг бари клуб ҳисобидан бажарилади. Кимда кўп бўлса, бошқалар билан баҳам кўрсин».

2. Ҳозирги «Сантьяго Бернабеу»нинг баландлиги - 45 метр. Янгиланган стадион 12 метр баландроқ бўлади - бу томни ёпишда ишлатиладиган махсус қурилмаларни ўрнатиш имконини беради. Шу тариқа усти ёпиқ аренада тадбирлар ўтказилган пайтда ён-атрофдаги аҳолини безовта қилмаслик имконияти туғилади. Стадион томи тўлиқ очилиши учун 15 дақиқа керак бўлади.

3. Ички томондан стадион тўлалигича махсус панеллар ва ярим шаффоф плёнка билан ўралади. Бу бир томондан уззукун табиий ёруғлик билан таъминлаш имкониятини тақдим этса, бошқа томондан қоронғу пайтда турли ранглар билан безатиш мумкин бўлади. Худди Мюнхендаги «Альянц Арена»да бўлгани каби.

4. Томошабинлар сиғими сезиларли даражада оширилмаслиги боис, стадиондаги асосий ўзгариш гигант медиаэкран билан боғлиқ бўлади.

5. Аренанинг ички ўзгаришлари ҳақида гапирганда, биринчи навбатда клуб музейи тилга олинади. Шунингдек, янги интерактив музей, киберспортга мўлжалланган жой, сайр ҳудуди, дўконлар, ресторанлар ва дам олиш жойлари барпо этилади. Клуб раҳбариятининг фикрича, буларнинг бари «Реал» ғазнасига ҳар йили 25 миллион евро келтиради.

Флорентино Перес лойиҳани тақдим этаётган пайтда шундай деди: «Янги «Сантьяго Бернабеу» келажакда энг яхши стадион бўлади. Сиз билан бизнинг келажагимизда».

Манба: InterFutbol
Киритилди: 13:27, 28.04.2019. Ўқилди: 5292 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.