Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Ҳакимов: «Чиройли ўйин эсдан чиқади, натижа сақланиб қолади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ушбу мавсумдан эътиборан Сурхондарёга ҳам катта футбол қайтди. Аниқроғи, Термизнинг «Сурхон» клуби бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна элитада қатнашиш бахтига муяссар бўлди. Чемпионат стартига оз муддат қолган вақтда, жамоа ўз сафини тажрибали ва маҳоратли футболчилар билан тўлдирди.

Мураббийликка эса «Локомотив»да улкан тажриба орттирган Андрей Микляев таклиф этилди. Қилинган ўзгаришлар самараси ўлароқ, термизликлар чемпионатни ижобий натижалар билан бошлашди, рақиб қандай кучга эга бўлишидан қатъий назар, муносиб кураш тақдим этишмоқда.

Жумладан, Жиззахдан йирик ғалаба билан қайтишди, турнир карвонбошиси - «Пахтакор» билан дуранг ўйнашди. Бунда, албатта, истеъдодли ҳужумчи Шерзод Ҳакимовнинг ҳам ўрни бор. Яқинда иқтидорли форвардни суҳбатга тортиб, унга ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик.

- «Навбаҳор» билан ўйинда қайд этилган йирик (0:3) ҳисобдаги мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Барча жамоалар қатори ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бироқ футболнинг ўзига яраша ёзилмаган қонун-қоидалари бор. Мағлубият билан ғалаба доим ёнма-ён юради. Уларнинг қай бири сиз томонда бўлиши ўзингизга боғлиқ. Бу каби мағлубиятлар мен ва жамоадошларимни янада кучли қилади, хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги турларда сурхондарёлик ишқибозларни хурсанд қилишга уринамиз.

- Балки жамоа жисмоний тарафлама толиқаётгандир?

- Футбол 90 дақиқадан иборат. Табиийки, кучли рақибларга қарши баҳсларда бир маромда тўп суриш осонмас. Ташқаридан қаралса, мураккаб эмасдек туюлиши мумкин, аммо майдонда ҳаракат қилаётган футболчига бу яққол билинади. Таркибимиздаги барча йигитлар профессионал, ўз ишининг устаси. Қолаверса, улар бундай вазиятларда тобланишган.

Умуман, собиқ жамоам «Нефтчи» сафида «Навбаҳор»га қарши кўплаб учрашувлар ўтказганман. Наманганликлар доим кучли ўйин намойиш этишган, ҳамиша ўз фалсафаларига содиқ қолишган. Сўнгги учрашувда ҳам рақиб айнан шу жиҳат бўйича устунликка эришди.

- Андрей Микляев қўл остида илк бор ўйнаяпсиз, у жамоага ўз услубини тўлиқ сингдира олдими?

- Микляев юксак савиядаги мураббий, унинг «Локомотив» билан қандай ютуқларни қўлга киритганини ҳамма билади. Ўйлайманки, у анъанасини «Сурхон» билан ҳам давом эттиради. Фақат буни амалга ошириш учун маълум вақт керак. Биласиз, сўнгги лаҳзаларда элитада иштирок этишимиз аниқ бўлди, жамоа янгидан шаклланмоқда. Буни ҳам инобатга олиш даркор.

- Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» антифутбол намойиш этяпти», қабилидаги фикрлар кўзга ташланди. Аслида ҳам ўйинларга ҳимоявий тактика танланяптими?

- Ушбу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Футбол мухлислар учун ўйналиши бот-бот такрорланяпти, бу мавзуга яна қайтишимиз шарт эмас. Баъзан кучли рақибларга қарши баҳсларда ҳимояга нисбатан кўпроқ эътибор қаратаётганимиз айни ҳақиқат. Чунки гранд клублар билан ўйинларда битта хато ҳам мағлубиятга олиб келади. Нафақат биз, балки бошқалар ҳам бундай пайтларда эҳтиёткорликни маъқул кўришади. Ахир чиройли ўйин тезда эсдан чиқади, натижа эса сақланиб қолади.

- Энди собиқ клубингиз «Нефтчи» хусусида суҳбатлашсак. Жамоани мураккаб пайтда ташлаб кетиш осон бўлмагандир?

- Дарҳақиқат, «Нефтчи» ҳаётимда муҳим ўрин тутади. Футболчи сифатида айнан шу клубда улғайдим, камол топдим. Афсуски, жонажон жамоам охирги йилларда омадсизлик гирдобига тушиб қолди. Фарғонани тарк этишимнинг ўзига хос сабаблари бор, албатта.

Ҳар бир футболчи фаолияти давомида янги марраларни кўзлайди. «Сурхон» олдига аниқ мақсад қўйган, шу жиҳат ўзига қаратди. Насиб қилса, Фарғонага ҳали қайтаман.

- Одатда, урган голларингизни сальто билан нишонлайсиз. Бундай услуб саноқли футболчиларда кузатилади...

- Тўғри, ҳар бир футболчи голни турлича нишонлайди. Сальто мен учун одатга айланган, буни Жепаровга ўхшаш учун қилмайман. Ушбу футболчини ҳурмат қиламан, терма жамоамиз тарихидаги энг кучли ижрочилардан бири сифатида тан оламан. Сервер ярим ҳимояда ўйнайди, мен эса ҳужумчиман. Шунингдек, истеъдодли ёш футболчи Азиз Ғаниевда ҳам шундай қобилият бор.

- Ўтган мавсум якунига кўра сизнинг голингиз «Йилнинг энг чиройли голи» номинациясида ғолиб деб топилди. Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Йўқ, албатта. Умуман олганда, номзодлар қаторига киритилганимнинг ўзи катта гап. Мазкур рўйхатда, шунингдек, Азиз Ҳайдаров ва Игорь Йелич ҳам бор эди. Ўзимни улардан устун қўя олмайман. Аммо якунда мени ғолиб деб топишди. Бундай эътибор ва эътироф учун барчага миннатдорчилик билдираман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 15:40, 02.05.2019. Ўқилди: 5181 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик