Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Қўқон-1912»: Саратонга қарши курашаётган Раҳматиллони қўллаб-қувватлайлик!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан “Саратондан соябон бўл” хайрия акцияси бошланган эди.

“Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишни мақсад қилди. Жамоа раҳбарияти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, айни кунларда саратон касаллигига қарши курашаётган Умаров Раҳматилло Камолжон ўғли яшаётган, Қўқон шаҳар Янги Чорсу кўчасидаги хонадонга ташриф буюришди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, 2005-йилнинг 19-августида туғилган Раҳматиллонинг ҳам ўз тенгқурлари каби бир олам орзулари бор. У келажакда футболчи бўлишни орзу қилади ҳамда ушбу орзусини рўёбга чиқариш учун “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги футбол мактабида, мураббий Наримон Асанов қўл остида машғулотларга қатнай бошлаган эди. 2017-йилнинг сентябрь ойида кутилмаганда унинг аввалига чап сўнгра эса ўнг қулоғи остида шиш пайдо бўлади. Шифокорлар Раҳматиллога саратон ташхисини қўйишади. Ўтган салкам икки йиллик даврда Раҳматилло ота-онаси ҳамда қариндош уруғлари ёрдамида Тошкентдаги республика онколигия диспансерида ҳамда Бухородаги  онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш жараёнларини бошидан ўтказди. Шифокорлар Раҳматиллони узоқ муддат даволаниши лозимлигини таъкидлашмоқда.

“Қўқон-1912” футбол клуби Умаров Раҳматиллони қўллаб-қувватлайди. Унинг келажакда соғайиб, ўзи орзу қилган футболчи бўлиши йўлида қўлдан келган барча ёрдамларини кўрсатади. Бугун жамоа раҳбарияти Раҳматиллога футбол тўпи, спорт кийимлари ҳамда турли ширинликлар тақдим қилиб унинг мурғак қалбида умид учқунларини пайдо қилишга ҳаракат қилишди. Эртадан эса унинг дадаси номига очилган плстик карточкага барча футболчилар ҳамда жамоа аъзолари номидан пул маблағлари келиб тушишни бошлайди. 

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти барча Қўқонлик  футбол ишқибозларини ҳам Раҳматиллони қўллаб-қувватлашга чорлайди. Айни кунда Умаров Раҳматиллонинг дадаси Ҳошимов Камол Умаровичнинг номига пластик карточка очилган. Муборак рамазон ойида эҳсон қилмоқчи бўлган мухлисларимиз қуйида келтирилган рақамлар орқали ўзларининг пул маблағларини Ҳошимов Камол Умаровичнинг пластик карточкасига ўтказишлари мумкин бўлади.

 

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:58, 07.05.2019. Ўқилди: 3827 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик