Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [37]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [11]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [10]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [6]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [6]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [5]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [5]

"Манчестер Сити" 60 очкодан маҳрум этилиши мумкин: 115 та айблов бўйича янги тафсилотлар [4]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол шаҳрида шодиёна ёки ёки ҳафта мулоҳазаси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган пайшанба куни Наманган шаҳридаги Матбуот уйи олдида бизни ашаддий мухлис Зокиржон ака тўхтатди ва саволга тутди:

«Нима учун шарҳловчи «Фалончи тўпни «Навбаҳор» дарвозасига михлаб қўйди!» дейди? Яна ўз тили михланиб қолмасин.

Олифталик қилмай, оддийгина «Гол!» - дея бақираверсин!» Оқкўнгил инсон ва жонкуяр мухлис аразини тушундик. «Нав-баҳор» дарвозасига урилган ҳар қайси гол унинг вужудига игна каби санчилади. «Михлаб қўйди» қабилидаги таъриф Зокиржон ака каби мухлисларга оғир ботиши табиий. Йўқ, гап фақат «Навбаҳор» тарафдорлари ҳақида ҳам эмас. Умуман, исталган жамоа мухлиси учун бундай сўзлар бирикмаси ёқимсиз эшитилади. Демак, шарҳловчилар ўзлари ишлатаётган сўз ва ибораларнинг мухлисларга таъсирини унутмасликлари керак...

Ҳа, икки рақиб мухлислари ўртасида туриб ўйинни шарҳлаш - ўта нозик ва мушкул иш. Лекин уддаласа бўладиган вазифа. Биз ҳам Зокиржон ака кўнглидаги ғуборни тарқатишга интилдик ва ҳазиллашиб сўрадик: «Шанба куни ҳисоб қандай бўлади энди?» Бундан унинг юзи ёришди ва «4та қамайди!» деди илжайиб. Кулиб юбордик. Боягина шарҳловчи нутқидан хафаҳол гапирган мухлис ўзи ҳам ноодатий сўзлаётганини сезмаётганди. «Ўзингизда ҳам бир қамчи бор!» дея у кишига енгил танбеҳ бердик-да, даста-даста «ИнтерФутбол»ни қўлтиқлаган Обидхонга юзландик. У ҳам ёйилиб кулди: «Ака, булар шунақа. Шанбагача ухламасликлари аниқ. Жавоб!» Обидхон ҳақ эди. Ниҳоят, шанба ҳам келди. Яна 2 кундан кейин ойлар султони - Рамазон бошланади. Одатда бу каби арафа кунлари Наманган шаҳридаги Чорсу ва Сардоба бозорига одам сиғмай кетади. Бироқ бу сафар бошқача: аксарият сотувчи йигитлар ва албатта, харидорлар ҳам стадионга жўнаб қолишди. Бекатда йўловчилар сийраклигидан тажанг икки таксичига кўзимиз тушди. «Стадионга боринглар!» дедик уларга тасалли бериб.

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Қишлоқда невара жиянимиз Озодбек тўпалон кўтарибди. У ҳам ўйинни стадионда томоша қилишни истабди. Неварасининг хархашаси Одилжон акамизга ҳам ёқибди. Қандай қилиб ёқмасин?! Ахир у киши «Навбаҳор»-96нинг бирор ўйинини қолдирмай стадионда кузатган. Шубҳасиз, ўша дамлар соғинчи бобога ҳам тинчлик бермаган ва улар кўплашиб стадионга йўл олишди.

Ўйинга чамаси бир соат қолганида ҳамкасбимиз Санжарбек Ҳамидов хабарлашди. Қадрдонлари чипта тополмай, сарсон бўлишаётган экан. Очиғи, бундан ранжиганимиз йўқ. Қани энди мамлакатимиздаги ҳар бир стадионда шундай «нохуш»лик кузатилса... Хуллас, Наманган «Навбаҳор» - «Сўғдиёна» учрашувини шундай интиқ-интизор кутди.

Ўйин чоғи стадионда дилларни яйратадиган, кўзларни қувнатадиган манзара кузатилди. Мухлислардаги кўтаринки кайфият ва ғалабага ишонч, вилоят раҳбарининг далда берувчи ташрифи, футболчилардаги шунга яраша шижоат - ҳамма-ҳаммаси мужассам эди шу улуғвор ва завқли манзарада. Бундай муҳит ва унинг босими, табиийки, рақиб жамоа кайфиятига таъсир ўтказади ва футболчилар мураббий кўрсатмаларини бажаришга қийналишса, уларга эътироз билдиришга ҳожат йўқ.

Тақдирга ёзилганидан қочиб қутулиш қийин. «Ливерпуль» Каталонияда бўлсада, йирик ҳисобда ютқазадиган жамоа эмаслиги барчага маълум. Тўғри, Лионель Месси мўъжизаси ҳамиша ўз сўзини айтади, бироқ ўша куни Марк-Андре тер Штеген тақдир ҳиммати сабаб дарвозасини голдан асради. Бошқача айтганда, мағлубият - иложсиз ҳолат. «Аякс»нинг Лондондаги ғалабасини ҳам шундай изоҳлаш мумкин. Жавоб учрашувларида тақдир қандай сценарийларни ёзганини энди биламиз. Ҳа, бундай ўйинлар сценарийсини тақдир ёзади. Аллакимларнинг кучи етмайди бундай учрашувлар маромини бузишга. Жиззах жамоасини ҳам Наманганда шундай муҳит қаршилади. Нима ҳам дердик, шу куни «Сўғдиёна» қисматига мағлубият ёзилганди. Тасалли шуки, жамоа ўйин охирига қадар муносиб курашди ва сўнгги дақиқада 1та гол билан тақдирланди. «Нав-баҳор» эса еврофутбол ҳавосини берувчи муҳитда сурур билан тўп сурди. Ҳа, айнан сурур билан. Шунчаки, «Ўйнади» ибораси камлик қилади бундай вазиятда. Шарҳловчилар «Гол!» ҳайқириғидан қаноатланишмагани учун «Михлаб қўйди», деб юборишгани каби бизга ҳам «Навбаҳор»га нисбатан «Ўйнади» сўзини ишлатиш камдек туюлаверди. Жамоани таърифга сиғмас бир шукуҳ бошқарди гўё. Оилада, кўча-кўйда, иш жойида, қўйингки, бутун жамиятда шундай шукуҳ, бирдамлик ва бардамлик бўлишини истайсан киши. «Навбаҳор»нинг уй учрашувлари эса бу хусусда барчамизни огоҳликка чорлаётгандек, ибратомуз манзара-муҳитдек, назаримизда.

Эртаси куни Наманган бозорларида савдо-сотиқ қизиди. Сотувчи ҳам, харидор ҳам хурсанд. «Янги мақом муборак!» дейди хабари борлар бир-бирларига. Хабарсизлар эса «Қанақа янги мақом?» дея қизиқсинишади. Ал-қисса, стадионга борган мухлислар шарҳловчи Бобур Акмаловнинг «Наманган наинки гуллар, балки футбол шаҳри ҳамдир!» таърифидан бехабар қолишибди. Ишончимиз комилки, юртимизнинг ҳар бир гўшасида ҳукмрон байрам кайфияти эмас, аксинча, ҳар жойда ҳам кузатилавермайдиган бетакрор ва бемисл футбол муҳити шарҳловчини беихтиёр илҳомлантирган ва унинг нутқида «Наманган - футбол шаҳри!» хулосаси баралла янгради. Футбол шаҳри шундай таърифга муносиб! Ўйлаймизки, Зокиржон ака ҳам Бобур Акмаловдан миннатдор. Фақат бир жиҳат сал сайқалга муҳтож. Биз «Навбаҳор» мадҳиясини назарда тутмоқдамиз. Мадҳия матни ҳам жамоа орзулари каби залворли ва мукаммал бўлгани маъқул. Зеро, юртимиз футбол муҳити ундан ўрнак олажак. Бошқа барчаси - ажойиб!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:28, 08.05.2019. Ўқилди: 3081 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.