Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкент «Осиё болалари» Халқаро ўйинларига мезбонлик қилади…ми?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Мамлакатимиз қатор нуфузли халқаро спорт мусобақаларига мезбонлик қилиб келмоқда. Қолаверса, яқин келажакда комплекс спорт мусобақаларига мезбонлик қилиш бўйича ҳам изчил ишлар амалга оширилаётир.   Хусусан, ўтган йили Индонезияда ўтган Осиё ўйинларидан кейин давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.   Бугун пойтахтимизда “Осиё болалари” ўйинлари Халқаро қўмитасининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва “Осиё болалари” ўйинлари Халқаро қўмитаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Табиийки, унда кўрилган асосий масала – бу юртимизнинг мазкур мусобақага мезбонлик қилиши борасидаги имкониятлари юзасидан музокара олиб бориш бўлди.   Йиғилишда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда “Осиё болалари” ўйинлари Халқаро қўмитаси президенти Дмитрий Глушко бошчилигидаги делегация иштирок этди.   Deti-Azii5.jpg   “Ўзбекистон келажакда кўплаб халқаро мусобақаларга мезбонлик қилишни кўзламоқда. Бунинг учун етарли спорт объектлари ҳам барпо этиляпти. Жумладан, 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш борасида катта иш бошладик. 2028 йили ўтказиладиган ёзги “Осиё болалари” ўйинларини Ўзбекистон юқори савияда ташкил қилишга қодир, деб ўйлайман. Ўша даврга бориб, бунинг учун қандай талаблар керак бўлса, барчаси бизда муҳайё бўлади. Қолаверса, Осиё ўйинларидан аввал бу мусобақа биз учун ўзига хос тайёргарлик бўлиб хизмат қилади”, – деди Умид Аҳмаджонов.   Шунингдек, “Осиё болалари” ўйинлари Халқаро қўмитаси раҳбари Д.Глушко ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди.   “Бизни илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат айтаман. Маълумки, “Осиё болалари” ўйинлари ҳам йирик комплекс мусобақалардан бири ҳисобланади. Унда бир эмас, кўплаб спорт турлари бўйича беллашувлар бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Шу боис ҳам уни ўтказиш ва ёритишга ўзгача ёндашув керак. Мусобақага мезбонлик борасидаги барча талаб ва дастурларимизни сизга тақдим этамиз. Ўйлайманки, Ўзбекистон бундай мусобақани қабул қилишга қодир”, – деди фахрий меҳмон.   Deti-Azii10.jpg   Йиғилиш давомида ҳар икки тараф ўртасида келажакда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусобақани ўтказиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши юзасидан мулоҳазалар юритилди. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, “Осиё болалари” Халқаро ўйинлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиб келинади. 2020 йили мазкур мусобақа Мўғулистонда ўтказилса, 2024 йили унга Россиянинг Якутск шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон эса 2028 йили бўлиб ўтадиган мусобақа мезбонлиги учун даъвогарлик қилиш ниятида.   Deti-Azii2.jpg
Манба: Olympic.uz
Киритилди: 09:30, 14.05.2019. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик