Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Адолат» кубоги ғолиблари тақдирланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A
Республика олимпия захиралари мактаб-интернатида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.   Мазкур мусобақа давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусини рўёбга чиқариш, ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, бақувват ва баркамол қилиб тарбиялаш, спортчи ёшларни миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда белбоғли кураш спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.   Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари ва депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, ушбу беллашувнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.   Таъкидланганидек, юртимизда спортни ривожлантириш, ёшларни жисмонан ва маънан соғлом қилиб тарбиялаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Халқаро мусобақалар, олимпиадаларда спортчиларимиз ютуқларга эришиб, Ватанимиз шарафини улуғлаб келмоқда.   photo_2019-05-19_09-51-23.jpg   — Кейинги икки йил давомида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига доир қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорларда аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар белгиланди, — дейди партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов. — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Олий Мажлисга тақдим қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта аҳамият бериш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш кераклиги алоҳида таъкидланган.   Партиямиз бир неча йилдан буён Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. “Адолат” кубоги мусобақаларининг ўтказилиши эса ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқди, деб ўйлаймиз.   Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мазкур спорт тури билан кўплаб ёшларимиз мунтазам шуғулланмоқда. Азал-азалдан турли сайилларда, тўй ва бошқа тадбирларда бир-биридан қизиқарли беллашувлар ўтказилган. Бу беллашувларда кураги ерга тегмаган полвонларимиз юртимиз довруғини дунёга танитганлар. Узоқ тарихга эга бўлган белбоғли кураш ўзбек полвонларининг маҳорати, матонатини намоён этиб келади.   Белбоғли кураш спорт турини кенг тарғиб қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларда мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтиришда партия депутатлари Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ҳудудий кенгашлари билан ҳамкорликда жойларда сайловчилар ҳамда ёшлар билан ўтказаётган учрашувлар, мусобақалар амалий аҳамият касб этмоқда.   photo_2019-05-19_09-51-31.jpg   Мамлакатимиз келажагини соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида, деб ҳисобловчи Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида жорий йилнинг март-апрель ойларида белбоғли кураш бўйича “Адолат” кубоги мусобақасининг туман, шаҳар ва ҳудудий босқичлари очиқлик, ошкоралик, рақобат мезонлари асосида ўтказилди.   136 та туман, шаҳарларда ўтказилган саралаш ҳамда ҳудудий босқичлардаги беллашувларда 7 500 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этишди.   Мусобақанинг республика босқичида ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри қатнашчилари — 2000, 2001 ҳамда 2002 йилда туғилган ўғил болалар 6 вазн тоифасида (55, 60, 65, 71, 77, 83 кг. вазн тоифасида) 80 дан ошиқ энг сара полвонлар ўзаро куч синашди.   Халқимиз ўртасида ҳалоллик, мардлик, жасорат намунаси ҳисобланиб, ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган мазкур спорт тури бўйича беллашувлар бошланишидан аввал Президентимизнинг 5 ташаббусига ҳамоҳанг равишда санъат усталарининг бадиий чиқишлари мусобақа иштирокчилари ва томошабинларни хушнуд этди. Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида бадиий ҳамда ҳуқуқий адабиётлар ярмаркаси ташкил этилди.   Кўтаринки руҳда бошланган мусобақа қизиқарли ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Бир-биридан маҳоратли полвонлар баҳсида кучлилар орасидан энг кучлилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.   Якуний натижаларга кўра, энг кўп совринли ўринларни эгаллаган Андижон вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида “Адолат” кубоги республика мусобақаси ғолиби бўлди. Мусобақада Тошкент шаҳридан Ҳасан Азимов (55 кг.), Андижон вилоятидан Ойбек Султонов (60 кг.), Нусратбек Султонбоев (65 кг.) ва Рўзиохун Рўзиохунов (71 кг.), Фарғона вилоятидан Раҳматилла Анваржонов (77 кг.), Тошкент шаҳридан Нодир Аҳаджонов (83 кг.) 1-ўринга сазовор бўлишди. Мазкур вазн тоифаларида Камронбек Ортиқов (Андижон), Жаҳонгир Ҳаитов (Наманган), Холмирза Ҳасанбоев, Шаҳзод Мирзаёров (Тошкент шаҳри), Мангуберди Имянов, Сардор Тўлаев (Тошкент вилояти) иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳар бир вазн тоифасида икки нафардан иштирокчи 3-ўринга лойиқ топилиб, ғолиблар сафидан жой олишди.   — Узоқ йиллик тарихга эга белбоғли кураш спорт тури бугун нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда ҳам ўз мухлисларига эга бўлиб бормоқда, — дейди Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров. — Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Бирлашган кураш оламининг (UWW) ҳақиқий аъзоси ҳисобланади. Мазкур ташкилотнинг дастур-режасига мувофиқ жаҳон чемпионатлари ва кубок мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган мазкур мусобақа юқори савияда ўтказилгани билан аҳамиятлидир. Чунки ушбу беллашув жорий йилнинг 18-21 июнь куни Олмалиқ шаҳри мезбонлик қиладиган, ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати олдидан терма жамоа аъзоларига номзодларни яна бир бор саралаб олиш имкониятини берди.   Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган Андижон вилояти жамоасига “Адолат” кубоги топширилди.
Манба: UZA
Киритилди: 14:32, 19.05.2019. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик