Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Петр Чех: «Комада ётганим – омадим чопгани»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Арсенал»нинг чехиялик дарвозабони Петр Чех мавсум якунида профессионал футбол билан хайрлашишини маълум қилди.

Бундан хабар топган football.ua сайти мухбирлари 36 ёшли фахрий киперни дарҳол алоҳида суҳбатга чорлашди. Натижада Перт 20 йиллик ёрқин ва самарадор фаолиятида давомида кузатилган баъзи воқеаларни эсга олди.

***************

- Шуни таъкидлашим лозим, ЕЧЛ-2011|2012 финали («Челси» - «Бавария» қарама-қаршилигида «кўклар» пенальтилар сериясига кўра, ғолиб чиқишган)ни ҳеч қачон қайта томоша қилган эмасман. Тўғри, ўша учрашувнинг муайян қисмини кўрганимни инкор этмайман. Аниқроғи, ўйинни ўғлим томоша қилаётган паллада кадрларга кўзим тушган. Шунингдек, «Челси» ўйинчилари билан меҳмонхонада кечки таом чоғи телевизорда ЧЛга бағишланган шоуни кўрганман. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Фрэнк Лэмпард, Эшли Коул ва Жон Терри билан бирга эдим. Биз ўйиннинг айрим лавҳаларини томоша қилганмиз. ТВда фақат охирги пенальтилар қайта-қайта намойиш этилгани эсимда. Лекин такрор бўлсада, айтаман, ўйиннинг тўлиқ видеоёзувини бирор марта кўрмаганман. Шунингдек, 2008 йилги финалга ҳам («МЮ» - «Челси» беллашувида ҳам ғолиб пенальтилар сериясида маълум бўлган, фақат омад «қизил иблислар» томонида) қиё боққан эмасман...

***************

- Ўзи ўйинлардан олинган айрим лаҳзаларни қайта томоша қилишга тоқатим йўқ. Чунки табиатан бугунги кун билан яшайман. Ўтмишга тез-тез нигоҳ ташлайдиган киши реал воқеалар ҳақидаги тасаввурини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Агар ўтмишдан куч олишни истасангиз, янглишасиз. Вазиятни ўнглаш имкониятини бугунги воқеликлардан излаш лозим. Шахсан мен ҳамиша шундай қиламан. Лекин фаолиятим якунига етганидан кейин исталган учрашувни бемалол такроран кўриб чиқишим мумкин.

***************

- 2006 йил «Рединг»га қарши кечган баҳсда орттирилган жиддий жароҳат? Дубулға? Майдонда мўлжални аниқроқ олишим учун тез-тез ортга бурилишга мажбур бўла бошладим. «Рединг» билан ўйиннинг менда ягона таъсири шу. Ахир 3 кун кома ҳолатида ётдим. Бу омадим келганидан далолат, менимча. Чунки ўша оқшом айнан қандай фалокат юз берганини умуман эслолмайман. Кўпчилик шундан сўнг мавсум охирига қадар майдонга тушишдан тийилишим зарурлиги хусусида маслаҳат берди. Аввалига бунга амал ҳам қилдим. Лекин кейинчалик машғулотларда қатнаша бошлагач, фикрим бирданига ўзгарди: «Қани, ҳаракат қилаверайчи, бундан нима чиқаркин?»

***************

- Очиғи, ўшанда ўз олдимга қандайдир мақсад қўймагандим. Бош суягим шикастланганидан кейин орадан 3 ой ўтгач, машғулотларда қатнашишга рухсат беришди. Тез орада ўзимни яхши ҳис эта бошладим ва майдонга туша олишимни сездим. Майдонга қайтишимда, маълум даражада таваккал ҳам бор эди. Муҳими, ўйиндан-ўйинга ўзимни бахтиёр ҳис эта бошладим. Ҳа, баъзи муаммолар йўқ эмасди. Улардан фориғ бўлишда эса айнан футбол катта ёрдам берди.

***************

- «Арсенал» сафига ўтишим? Роман Абрамович билан унинг уйида учрашдик ва ўз қароримни дангал айтиб, сабабларни ҳам келтирдим. Шунда клуб соҳиби бироз асабийлашди, аммо менда бошқа йўлнинг ўзи йўқ эди. Қисқаси, Абрамович қароримдан роса ранжиган бўлсада, клуб учун қўлдан келганича хизмат қилганим туфайли жиддий эътироз билдирмади. У шунчаки, кўзларини юмган ҳолда, якуний қарорини маълум қилди: «Яхши, кетишинг мумкин». Аслида турли жамоалардан таклифлар олгандим, аммо ихтиёримда «Б» режаси йўқ эди. Фақат ҳар қандай ҳолатда ҳам, АПЛда қолишни истаганим рост. Зеро, энг яхши ўйинчилар энг кучли лигада ўйнашлари лозим.

***************

- Яқинда «Челси»дан таклиф олганим рост. Жамоа мутасаддилари мени Майкл Эменало эгаллаб келган лавозимда кўрмоқчилар. Эшикларим ҳамма учун доимо очиқ. Тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман, фақат ўзим учун энг яхши кўринган вариантни танлайман.

***************

- Халқ ҳикматига кўра, агар барабанчи хатога йўл қўйса, ҳаммаси барбод бўлади. Дарвозабонни айнан барабанчига ўхшатиш мумкин: тўпни қўлингдан чиқариб юбордингми, тамом, сени пойлаб турган рақиб бундан фойдаланади. Сенда бошқа йўл йўқ. Дарвозабон ва барабанчи ўртасидаги асосий ўхшашлик ана шу...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:47, 19.05.2019. Ўқилди: 11789 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик