Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес моделлик фаолиятида яна бир маррани забт этди. Испаниялик модель илк марта телевиденияда чиқиш қилди. Бу ҳақда Worldnews ахборот агентлиги хабар берди.
Жоржина Родригес Италиядаги машҳур парфюм брендининг янги анонсида асосий ролни қойилмақом қили ижро этди ва уни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилди.
“Ва ниҳоят мен бу лойиҳа ҳақида сизларга айта оляпман!!! Ҳис-туйғуларим бир олам... БуTwinset парфюмлари учун телевизион реклама. Мен суратга олиш жараёнида ўзимни ажойиб томондан кўрсата олдим. Жараён жуда ҳам қизиқарли ўтди. Клип тайёрланиши устида ишлаган барча профессионалларга раҳмат айтаман”, дея ёзади Жоржина.
Жоржина рекламада ўйинқароқ рольни ижро этган бўлиб, у уй ичида югуриб рақс тушади, гардеробдаги кийимларни кияди. Шунингдек, ушбу рекламада Криштиану Роналду ҳам кичик ролни ижро этганлиги айтилмоқда. Реклама роликида футбол тўпи тасвирланган бўлиб, сўнгги сонияларда Жоржина хонасининг эшиги очилиб, у ерга Роналду кириб келади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).