"Боруссия" Д яримҳимоячиси Марио Гётце собиқ устози Юрген Клопп портретига чизгилар чизди.
"Клопп менинг биринчи мураббийим бўлган ва у менга биринчи бўлиб ишонч билдирган ҳамда 17 ёшимда дебют қилишимга ёрдам берган инсон. Унинг "Ливерпуль"да ишлаётганини ва ОАВ билан ўзини тутишини кузатиш қизиқ.
У тўғрисўз, истаганини гапиради. Аммо кўпчилик майдон четида турадиган Клоппни билишади. Аммо унинг жиддий томонлари ҳам бор.
17-18 ёшимда машғулотларда бор кучим билан ишламаган вақтим у қўрқинчли тусга кирарди. У олдимга келиб, юзимга қичқирарди. Немисчадан тарима қилолмайман, аммо манъноси шу: "Яхшироқ ишла! Кучингни сарфла! Бўл, #####!".
Машғулотдан сўнг эса, мутлақо хотиржам, ёнингга ўтриб, "Марио, қалайсан? Кел, ҳаёт ҳақида гаплашамиз. Ишлар қалай?" деб сўрар эди.
У мени қандай бошқаришни билар эди. У кучли мураббий, аммо менинг ўша ёшимдаги футболчилар билан қандай ишлашни билар эди. Мен ҳеч қачон у каби табиий қизиқ мураббийни учратмаганман.
У билан Дюсселдорфда учрашганимни ҳеч қачон унутмайман. У соч кўчириб ўтказувчи мутахассис билан учрашишга тайёрланаётган вақт. Германияда ҳамм шуни муҳокама қилган пайт. Аммо у ҳеч нарсага эътибор бермасди. У жилмайиб, мендан кейин қандай кўриниши мумкинлигини сўрар эди.
Кетаётган вақтида кўзини қисиб: "Марио, ташвишланма, сенга рақамини олиб келиб бераман" деди. Мен "Нима?" деб сўрадим. У: "Шифокорнинг рақамини. Сен учун ёзиб оламан. Бир неча йилдан сўнг сенга асқотиши мумкин" деган эди", - деб ёзади Гётце ўз колонкасида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).