Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ариагнер Смит Медина: «Қизилқум»да аҳил оила йиғилган»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий чемпионатимизда турли даврларда ҳар хил миллатга мансуб легионерлар тўп суришган. Ҳаттоки, 2014 йили испаниялик Карлес Кото «Бунёдкор» сафида бир давра ўйнаганди.

Демакки, мамлакатимизга хорижлик футболчиларнинг келиши биз учун янгилик ҳисобланмайди. Сўнгги йиллардаги статистика жамоаларимизда фаолият юритган легионерларнинг аксарияти Болтиқбўйи давлатларидан эканини кўрсатмоқда.

Лекин жорий йилдан эътиборан Суперлига клублари ўз анъаналаридан воз кечган ҳолда бошқа мамлакатлардан ҳам футболчиларни жалб этишмоқда. Буни «Қизилқум» мисолида кўриш мумкин. Навоийликлар янги мавсумга тараддуд кўриш жараёнида ўз таркибларини никарагуалик Ариагнер Смит Медина билан кучайтириб олишди. Тезкор дриблинг соҳиби бўлган ҳужумчи дастлабки турларда бирин-кетин голлар уриб, ишқибозлар эътиборига тушди. Биз яқинда Ариагнер билан суҳбатлашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Барчаси ажойиб, юртингиз об-ҳавосига секин-аста кўникиб боряпман. Кўряпсиз, чемпионат айни авж нуқтасига кириб бормоқда. Мазкур ҳолатда ҳеч бир жамоага осон бўлмаслиги турган гап. Олдинда муҳим баҳслар кутмоқда, иложи борича кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистон ҳақида аввал қандайдир тасаввурга эгамидингиз?

- Тўғриси, илк бор келганимда, Ўзбекистон менга нотаниш мамлакат эканлигини билардим. Лекин ҳозир футбол барча давлатларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Вақт ўтгани сари ёрқин таассуротларга эга бўляпман.

- «Қизилқум»да сизни қандай қарши олишди?

- Бу ерда аҳил-иноқ оила йиғилган, дастлабки кунимданоқ мезбонлар менга жуда илиқ муносабатда бўлишди. Жамоага тезроқ мослашиб кетишимда яқиндан ёрдам кўрсатишди. Шу боис бўлса керак, илк турлардан ўзимни кўрсатишга улгурдим.

- Чемпионат бошидаги ўйинларингиз мухлисларда ижобий таассурот қолдирди... Кетма-кет голлар урдингиз, лекин негадир кейин сермаҳсуллик йўқолди...

- Тўғри айтасиз. Лекин меҳнат қилиш, ўз устимда ишлашдан тўхтаётганим йўқ. Жамоадошларим мендан кўра тажрибали ҳисобланишади. Улардан кўп нарса ўрганиш мумкин. Ўйлайманки, олдиндаги баҳсларда яна голлар уриб, жамоамга ғалаба келтирмоқчиман.

- Қандайдир муаммоларга дуч келмадингизми? Маҳаллий одатларимизга ўрганиб қолдингизми?

- Имкон қадар ўрганяпман. Фақат тил борасида бироз қийин бўлди, даст­аввал. Аммо футбол терминлари ҳамма жойда бир қўлланилишини инобатга олсак, ҳозирча муаммо йўқ. «Қизилқум» мен учун катта имкониятлар эшигидир. Бир муддат Навоийда қолишга қарор қилдим. Очиғи, менга шаҳар ёқиб қолди, тинч, осойишта.

- Copa America мусобақасида қайси термага мухлислик қиласиз?

- Болалигимдан Бразилияга иш­қибозман, бу жамоанинг ўйин услуби ҳамиша ўзига жалб этган мени. Тўғри, Лотин Америкаси вакилларининг сўнгги йиллардаги натижаларини қониқарли деб бўлмайди. Лекин жаҳон чемпионатларидаги муваффақиятсиз иштирок бу жамоанинг кучи пасайганлигидан дарак бермайди. Неймар ва унинг шериклари қайси турнир бўлмасин, ҳамиша фаворитлар қаторида эътироф этиладилар.

- Навбатдаги евромавсум ҳам ниҳоясига етмоқда. Хўш, кучли бешлик чемпионатларида сиз кутган ҳолатлар содир бўлдими?

- Деярли, ҳа. Испанияда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Фақат «Хетафе»нинг кучлилар сафида пайдо бўлишини кутмагандим. Италияда бу сафар «Аталанта» учинчи ўринни эгаллади. Унинг ўрнида «Милан» ёки «Интер» бўлиши мумкин эди. Менимча, энг қизиқарли ўтган чемпионат - бу Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигаси бўлди. Интрига охирги турга қадар сақланиб қолди.

- Ариагнер, сизга ва жамоангизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

- Раҳмат. Асосийси, «Қизилқум»га фойда келтирсам бас.

 

МАЪЛУМОТ УЧУН

Тўлиқ исми: Ариагнер Стивен Смит Медина

Туғилган санаси: 1998 йил 13 декабрь

Туғилган жойи: Сомото, Никарагуа

Позицияси: ҳужумчи

Клублардаги фаолияти:

2014-2018 - «Реал Эстели» (Никарагуа)

2018 - «Спартак Юрмала» (Латвия)

2019 йилдан «Қизилқум» клубида тўп сурмоқда.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 17:06, 26.05.2019. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик