Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жорди Альба: «Мен учун «Барселона» - бу бир оила»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Барселона» ҳимоячиси Жорди Альба France Football нашрига берган интервьюсида жамоасининг нима сабабдан бир оиладек эканлиги, уни нега асосий ташаббускор сифатида билишлари, ўйиндан олдин нима учун уч марта сакраши ва захира ўриндиғида ўтирганларни қандай ҳурмат қилиши хусусида гапирди.

- Сўнгги пайтларда «Барселона» анча ўзгарди, Пуйоль, Хави, Иньеста, Маскерано кетишди... Эҳтимол, шундан сўнг жамоадаги муҳитда ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилгандир?

- Футболчилар ўзгаришади, жамоавий руҳият эса ўз ҳолича қолади. Жамоанинг даражаси ўша-ўша - янги келганларнинг барчаси футбол ўйнашни билади. Албатта, сиз санаб ўтган ўйинчилар ўзлари билан нималарнидир олиб кетишган, ахир шунча йил бирга тўп сурдик. Аммо бу футбол: кимдир келади, кимдир эса кетади. Асосийси, жамоа ўз савиясини сақлаб қолиб, ғалабаларга эришишда давом этсин.

- Сиз «Барса»га келганингиздан буён Мессининг ўйини ўзгардими?

- Ўйлашимча, Лео инсонийлик жиҳатлари бўйича мутлақо ўзгармаган. У билан муносабатларимиз аввал ҳам яхши эди, ҳозир ҳам шундай. Футбол бўйича айтганда эса, у анча ўсишга эришди, деб ўйлайман. Умуман олганда эса, жаҳоннинг энг яхши футболчиси яна қанақасига ривожланишга эришиши мумкин? Албатта, бошқа ўйинчилар билан унинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор!

- Аммо унинг ёши 30дан ошди, оталик бахтига эришди. Анча етилди, аввалгиданда ақллироқ бўлди. Бу жиҳат суҳбатлашиш жараёнида сезилса керак?

- Йўғ-э, аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолган, ўзгармаган. «Ақллироқ бўлди» дейилишига келсак, унинг ҳамиша елкаси устида калласи, унинг ичида эса кучли мияси бўлган.

- Ахир у энди сардор. Одатга кўра, шерикларига нимадир дейиши, яъни нисбатан кўпроқ гапиришига тўғри келади.

- Нима фарқи бор - сардорми ёки йўқми?! Гап сардорлик боғичида эмас. Сени ё ҳурмат қилишади ёки йўқ. Лео ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида жамоада ҳамиша ўзига яраша обрўга эга бўлган.

- Майдонда Месси билан бир-бирингизни кўзингиз юмуқ ҳолда ҳам яхши тушунасиз. Бундай ҳамжиҳатликка қандай эришгансизлар?

- Ахир етти йилдан буён бирга ўйнаймиз! Ундан миннатдорман - Леонинг ёнида янада яхшироқ ўйнай бошладим. Аксарият голларимни унинг узатмасидан сўнг урганман. Тўғри, у ҳам менинг ёрдамимда рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Узатманинг ажойиб чиққани яхши, аммо у гол билан якунланиши учун ўзига хос маҳорат ҳам талаб этилади.

- Малком интервью-ларининг бирида «Барселона» - ягона оила эканлиги, бу ерда ҳар ким бир-бири учун қайғуриши ҳақида гапирганди. Сиз ўзингизни ушбу оилада ким деб ҳисоблайсиз? Бошқача айтганда, ролингиз қандай?

- Умуман олганда, ҳазилкашман, жамоадошларимнинг кайфиятини кўтараман. Жамоада шундай киши бўлиши муҳим, ахир ҳар доим биргамиз, бир-биримиздан безиб қолишимиз ҳеч гапмас. Жамоада эса қувноқ муҳит ҳукм суриши керак.

- Сизни жамоанинг асосий ташаббускори сифатида билишади.

- Бошқа шаҳарларга борганимизда, дарҳақиқат, йигитларни руҳлантираман, испанча «парчис» (фишка ва кубиклар билан ўйналадиган ўйин) ўйнаймиз. Мен ҳар доим ҳам ютавермайман, аммо бу вақтни «ўлдириш»нинг яхши усули. Иштиёқ ортади, ҳамма ютишни хоҳлайди. Бироқ чегарадан чиқмасликка интиламиз - ахир бу шунчаки ўйин, холос.

- Демак, сизнинг вазифангиз «Барса»ни яхши кайфият билан таъминлаш экан-да?

- Йўғ-э! Ҳар ҳолда, асосийси - майдондаги ҳаракатларинг. Ҳазил-мутойибаларни кўпчилик қилиши мумкин. Муайян бир футболчи, хусусан, ўзимни ҳам ажратиб кўрсатолмайман. Бизда жамоадагиларнинг барчаси хушчақчақ.

- Ҳозирги Жорди Альба етти йил аввалгисидан нимаси билан фарқланади?

- Асосий жамоада (у «Барселона» тарбияланувчиси, 2005 йили ижарага бериб юборилган, 2012 йили Каталонияга қайтган) ўтказган етти йилим мобайнида ҳақиқий эркакка айландим. Барча муаммолар ортда қолди, энди таъбир жоиз бўлса, жамоа фахрийсиман. «Барса»га қайтганимда, ёшим 23да эди, ҳозир эса 30га тўлдим. Мен билан бирга бошлаган футболчиларнинг аксарияти кетишди: Хави, Пуйоль, Виктор Вальдес, Иньеста... Ажойиб ўйинчилар, жаҳондаги энг зўрлари. Аммо ўша таркибдагиларнинг айримлари ҳозир ҳам сафимиздалар: Серхи (Бускетс), Лео (Месси), Жерри (Пике). Улар, бир сўз билан айтганда, оиламиз посбонлари. Ўзимни ҳам шу қаторга қўша оламан. Янгилар ҳам бу манзарага путур етказишмайди, ҳаммаси ўзимизнинг йигитлар - «Барселона»нинг футболи қандай эканлигини яхши тушунишади. Улар майдонда ҳам, ҳаётда ҳам ўзимизникилар. Мустаҳкам коллектив жам бўлган.

- Ёшлар ҳақида нима дея оласиз? Ўзаро тил топиша оляпсизларми?

- Мен ҳамиша ҳамма билан тил топишаман, шериклик, улфатчиликни хуш кўраман. Албатта, ёшларга ёрдам бериш керак, зеро ўзим ҳам бир пайтлари «Барса»га мослашиш жараёнида тажрибали футболчилардан кўмак олганман. Ёшлар таркибимизга қўшилишганда, бизга худди илоҳларга қарагандек назар солишади... Аммо муносабатлар оддий, инсонийликка мос бўлиши лозим. Бунга навқирон футболчиларни ҳам ишонтиришимиз даркор.

- Ўзингиз янги келганлар, айтайлик, французлар - Самюэль Юмтити, Усмон Дембеле ёки Клеман Ланглега маслаҳат берганмисиз?

- Қанақа маслаҳат?! Ҳар кимга мия берилган. Албатта, мураббий, унинг ёрдамчилари бор - ўшалар беришади тавсияларни. Биз - футболчиларнинг ишимиз футбол ўйнашдан иборат. Улар энди болакайлар эмас, нима яхши-ю нима ёмон эканлигини хабардорлар. Тўғри, «Барселона»нинг шонли ўтмиши ҳақида ҳикоялар сўзлаб беришимиз мумкин. Аммо йигитлар биз айтмасак ҳам қандай клубга келишганини жуда яхши билишади.

- Лекин ўйин пайти шерикларингиз - ўша Лангле ва Юмтитига кўпинча нималардир дейсиз... Сир бўлмаса, ўшанда суҳбат мавзуси қанақа бўлади?

- Биринчидан, улар ажойиб футболчилар. Клеман фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказди. Камтар йигит, ҳозиржавоб. Албатта, бир-биримизга вазиятни тушунтирамиз. Рақибларнинг қайси ўйинчисини ушлаш, қайси шеригимизни қўллаб-қувватлашимиз кераклиги хусусида гаплашамиз.

- Аммо сиз нафақат шеригингизга гапирасиз, балки уни қучоқлаб олишингизга ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз...

- Мен шунақаман. Очиқкўнгил. Умуман, ҳаётда ҳам шундайман. Жамоадагилар билан жуда яхши чиқишамиз, бир-биримиз учун қайғурамиз. Шеригим ниманидир қойиллатиб бажараётган бўлса, унинг учун жуда хурсанд бўламан - шу боис қучоқлайман.

- Усмон Дембеле гол урса, уни биринчи навбатда сиз табриклайсиз. Бу билан ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ишонишингизни кўрсатасизми? Ахир франциялик бу ҳужумчининг ҳар доим ҳам ўйини қовушавермайди...

- Худди шундай. Умуман олганда, нафақат Дембеле, балки қийинчиликка учраётган бошқа исталган футболчини қўллаб-қувватлаш керак. Ахир ҳар кимнинг ҳам фаолиятида қора чизиқ бўлиши мумкин.

- Танқидга қандай қарайсиз? Агар шерикларингиз - жамоадошларингиз «туртиб-суртишса» нима қиласиз?

- Умуман, «Барселона»да тўп суриш учун ўзгача шахс бўлишингиз керак. На Альба, на унинг номдор шериклари, на голлар «Барса»нинг Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль» тўсиғидан ўтишида ёрдам берди. «Барселона» - Альба учун оила. Қолгани бундан кейинги ўринда. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, танқид қилиши мумкин - бу одатий ҳол. Аммо умумий олганда танқидлар бўлаётгани йўқ...

- Иримчимисиз? Ўйиндан олдин қандайдир одатлар, диний маросимларга амал қиласизми?

- Ҳа, шунақаси бор. Ўйин бошланмасидан аввал уч марта, иккинчи бўлим олдидан эса тўрт марта сакрайман. Бу заруриятга айланиб қолган.

- Учрашув бошланмасидан туриб, трибунаости йўлагида сув ичиб, кейин уни ерга сочасиз, буни бир неча марта такрорлайсиз. Бу нима - стрессдан қутулиш усулими?

- Ҳеч қандай стресс йўқ, асабларим жойида! Шунчаки одат бўлиб қолган. Нима сабабдан бундай қилишимни ўзим ҳам билмайман.

- Машғулотлардан аввал «Барселона» кийиниш хонасида нималар рўй беради?

- У ерда одам кўп бўлади. Футболчилардан ташқари массажчилар, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар... Ҳар ким ўз иши билан шуғулланади. Анъанага мувофиқ, қизишиб, оёқ-қўлларимизнинг чигилини ёзиш учун машғулот бошланишидан ярим соат олдин келамиз. Кимдир гапиради, кимдир сукут сақлайди. Ҳамма ҳар хил, ҳар кимнинг ўзига хос характери бор.

- Хўш, турли феъл-атворга эга 25 киши бутун бир йил давомида қандай қилиб биргаликда ҳамжиҳатликка эришмоқда?

- Бу ерда кўп нарса мураббийлар штабига боғлиқ. Албатта, муаммолар кўп, аммо такрорлайман, «Барселона»да барча бир оиладек. Қандайдир ихтилоф юзага келиши мумкин, бироқ у йириклашиб кетмайди. Ҳамманинг бирдек мамнун бўлиши амримаҳол. Ўйин амалиёти кам футболчиларни ҳурмат қиламан, гарчи улар захира ўриндиғида ўтиришса ҳам, машғулотларда астойдил тер тўкишади. Бу жуда муҳим жиҳат: захирадагилар ва асосий таркибдагилар битта тўлқинда сузишлари даркор. Шундагина «Барселона» сингари барча фронтларда бирдек барқарор тўп суриш имкони туғилади.

- 2014 йили клубдаги шартномангизни узайтирганда, ҳамма жамоадошларингизни ресторанга таклиф қилгандингиз. Яхлит оила бўлиш деганда шуни назарда тутиладими?

- Худди шундай. Мен нафақат футболчилар, балки уларнинг рафиқалари, бутун бошли мураббийлар штабини ҳам чақирдим... Ахир шу инсонлар туфайли «Барса»да узоқ муддат тўп сурдим, энди эса шартномамни узайтираётгандим. Бизнинг ишимизда майда-чуйдалар бўлмайди, ғалабада барчанинг бирдек улуши бор: массажчилар, қўриқчилар, мураббийлар, матбуот хизмати вакиллари... Умуман, ёнимизда бўлаётган барчанинг ҳиссаси беқиёс.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:15, 28.05.2019. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.