Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлигадаги энг яхши ўзбекистонлик тўпурар ЕЛ финалида кимга мухлислик қилади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Агар Ўзбекистон Суперлигасига беэътибор бўлмасангиз навбатдаги суҳбатдошимизни аниқ танийсиз. Жорий мавсум Қаршининг “Насаф” жамоаси таркиби анча ёшаришига қарамай ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Айни дамда Қаршиликларнинг тўпурари бўлиб турган Хумоюн Муртазоев билан суҳбатлашишга эришдик.
- Хумоюн футболга кириб келишингиз ва биринчи мураббийингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Биринчи устозим Икром ака Сидиқов бўлган. Футболнинг сир асрорларини у кишидан ўрганганман.

- Хумоюн бу мавсумда “Насаф” жамоаси анча ёшариб кетгандек кўринмолқда, аммо натижалар чакки эмас.Сизнингча фақат ёшлардан иборат жамоанинг қолган клублардан устун томони нимада?

- Тўғри жамоа бу йил анча ёшарган. Аммо жамоа ёш бўлишига қарамай футболчилар аҳил ва бир оиладек. Шунингдек мураббий фактори ҳам катта рўл ўйнамоқда.

- Рўзиқул Бердиевнинг футболчиларга муносабати қандай? Қаттиқўлми ёки хушчақчақ?

- Иккиси ҳам базида қаттиқўл, базида хушчақчақ.

- Агар ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоалардан таклифлар тушса, жамоангизни ўзгартирасизми?

- Ҳозир бор эътиборим “Насаф” жамоасига қаратилган. Олдиндан бир нима дея олмайман, барчасини вақт кўрсатади.

- Суперлигада жорий мавсум қайси футболчининг ўйинларини алоҳида кўрсата оласиз?

- Тўғриси бирор кишини алоҳида кўрсата олмайман. Ҳамма яхши ўйнамоқда.

- “Насаф”ни мавсум олдидан хар доим кўплаб етакчилар тарк этади. Аммо жамоа янги номларни кашф қилиб ўз даражасини сақлаб қоляпти. Бунинг сири нимада деб ўйлайсиз?

- Менимча, бунинг сири Рўзиқул Бердиевда.

- ЕЛ ҳамда ЕЧЛ финалида кимнинг қўли баланд келади деб ўйлайсиз?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўйлачимча, "Ливерпул" ва "Арсенал" клублари чемпионликни қўлга киритади.

- Кумирингиз ва ёқтирган жамоангиз қайси?

- Бразилиялик Роналдога ёшлигимдан мухлислик қиламан ва “Реал Мадрид” клуби мухлисиман.

- Миллий терма жамоадан чақирув кутганмидингиз?

- Ҳа, албатта. Ҳар бир футболчининг орзуси миллий терма жамоада ўйнаш.

- Ҳар қандай футболчининг фаолиятида оғир дамлар учраб туради. Сизда ҳам оғир дамлар бўлганми?

- Ҳа, оғир дамлар нафақат футболчида балки барча инсонларда бўлади. Шулар қатори менда ҳам бўлган.

- Фаолиятингиз давомидаги энг қувончли воқияни айтиб берсангиз.

- Суперлигада дебют қилганим.

Жалолиддин Қобилжонов сухбатлашди

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:18, 29.05.2019. Ўқилди: 3833 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик