Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Организмдаги чип ва «датчик»ли халат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллионлар ўйинида видеотакрорлар, голни аниқлайдиган чип, хуллас, шунга ўхшаш нарсаларга кўникиб қолдик.

Клубларнинг тиббиёт штаблари ҳам бир жойда турмаяпти. Умуман, футболдаги медицина нафақат самарали ишламоқда, балки жамоалар ҳаётини ҳам анча яхшиламоқда.

Ўйинчиларни кузатиш системаси (EPTS)

2017 йили ФИФА Австралиядаги Виктория университети билан футболчиларни кузатиш тизими (EPTS) борасида ҳамкорлик ўрнатди. Технологиянинг имкониятлари қайсидир маънода чексиз: бугунги кунда у жароҳатнинг олдини олиш, ҳар бир футболчининг самарали ҳаракатини текшириш ва ОАВ ҳамда мухлисларга футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот йиғишда ёрдам бермоқда.

EPTSни Россиядаги жаҳон чемпионатида ҳам кузатдик. Турнирдаги ҳар бир футболчида махсус мослама бор эди. Бу жиҳоз уларнинг футболкалари ёқасига жойлаштирилганди. Ушбу кичкина гаджет спортчининг тезлиги, қанча югургани, пульс ва тана ҳароратини ўлчаб турган. Боз устига, «датчик» ҳар бир ўйиндаги кўрсаткичларни ҳар дақиқада узатиб турган.

Мазкур тизим нафақат статистик маълумотлар йиғиш, балки реал вақтда футболчининг ҳаракатларини кузатиб туришда ҳам асқотади. «Датчик»даги кўрсаткичлар бирданига учта қурилмага юборилади: таҳлилчилар ноутбуги, бош мураббий ва шифокорларга. Ўйин давомида қайси футболчининг бошқалардан орқада қолиб кетгани, кимнингдир чарчагани ва жароҳат ёқасига келиб қолгани аниқлаб борилади. Мутахассисларга жўнатилган статистик маълумотлардан ташқари 30 сониялик кечикиш билан стадиондаги камералардан видео ҳам узатилади. Бу натижаларнинг маълум қисми барча учун очиқ бўлган ва мухлисларга ўйин давомида кўрсатиб турилган.

Суперқаҳрамон формаси

Суперсоддалаштирилган бутсалар маҳаллангиз чемпионидан Криштиану Роналду яратиши мумкин. Бу фантаст ёзувчи Айзек Азимовнинг ҳикояси эмас, балки реалликдир. Оддий бутсалардан ташқари британиялик олимлар сенсор «датчик»лари бўлган махсус футбол шитларини ҳам яратишмоқда. Улар зарба кучини аниқлаб, маълумотни сақлаб қолишади. Бу орқали ҳакамлар қарор чиқаришлари, шифокорлар жароҳатнинг жиддийлиги борасида хулосага келишлари мумкин.

Бу келажак футболчиси учун ҳаммаси эмас. Ўйинчиларнинг формалари иқлим ва футболчининг жисмоний имкониятларига қараб ясалмоқда. Американинг Under Armour компаниясига шу ҳам камлик қилмоқда. Компания махсус «датчик»лар ўрнатилган инновацион формаларни яратишга киришган. Бу формалар клубларнинг шифокорларига футболчининг ўйин пайтидаги ҳолатини текшириб туришда ёрдам беради. Шу билан бўлажак жароҳатнинг олдини олиши мумкин.

«Барселона» ДНКси

Каталониянинг «Барселона» клуби базасида махсус тадқиқот маркази бўлиб, унда 16 киши фаолият юритади. Улар фақат илмий ишлар билан банд бўлишади. Бу тадқиқотларнинг маълум қисми «Барселона»нинг афсонавий футболчилари генини текширишдан иборат. Улар шу йўл билан бўлажак трансферларнинг фойдали фоизини оширишга ҳаракат қилишади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Барселона» мазкур ҳаракати билан бошқалардан бир неча қадам олдиндагидек таассурот уйғотади. Financial Times нашрининг хабар беришича, Каталония клубининг ҳар бир футболчисига махсус чиплар ўрнатилган. Бу чип орқали футболчининг чарчоғи текшириб турилади ва бўлажак жароҳатнинг олди олинади. Месси бунга розилик берганми, аниқ эмас.

Энг кутилмагани - бу «датчик»ли халатлардир. «Барса» ўз футболчиларини нафақат майдонда, балки улар ухлаганида ҳам кузатишни мақсад қилган. Мазкур халат футболчи ухлаётган пайтда барча маълумотларни узатиб туради. Шу йўл билан каталонияликлар жаҳон футболини янги даражага олиб чиқишмоқда.

«Бавария»нинг инфрақизил иситгичи

«Бавария» «Ганновер»га қарши уй учрашувида янги кашфиёт - захира ўриндиғидаги инфрақизил панелни синовдан ўтказди. Унинг олдига баннер билан ёпилган узун металл буюм қўйилганди. Бу иситгичнинг янги системасида инфрақизил нурлардан фойдаланилади. Улар захира ўриндиғидаги футболчиларнинг оёқларини иссиқ тутишларида ёрдам беради. Шу орқали айрим жароҳатларнинг олди олинар экан. Чунки футболчилар ўтирган пайтида ҳам мушакларини иссиқ тутишлари мумкин. Бундай тизим яқинда «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» стадионларида ҳам ўрнатилди.

Мазкур кашфиёт клубнинг фитнес бўйича мураббийи Хольгер Бройхнинг ташаббуси билан «Бавария» спорт директори Ҳасан Салихамижич томонидан жорий этилган. Бу қурилма автори ҳам «Бавария»га боғлиқ инсон - клубнинг собиқ футболчиси ва мураббийи Дитер Виршинг. Дитернинг айтишича, бу панелни яратишига Томас Мюллер сабабчи бўлган экан. «Ўтган йили телевизор орқали Бундеслига шарҳини томоша қилаётгандим. Ўшанда совуқ қотган Мюллер кадрга тушиб қолди. Шу картина хаёлимдан чиқмади ва муаммони ҳал қилишга киришдим», - деганди Виршинг.

Манба: IFF
Киритилди: 10:32, 03.06.2019. Ўқилди: 2152 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик