Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Супериқтидор - финалларда гол уриш...ёхуд «Педрографика»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Челси» ЕЛ финалида «Арсенал»га асло имконият бергани йўқ - 4:1. «Аристократлар» жа-моаси голларидан бири испаниялик Педро номига ёзилди.

У ўйиндан сўнг Эден Азар ва бутун жамоани мақташ баробарида шахсий кўрсаткичини ҳам тилга олди: «Қаранг, еврокубоклар финалида яна гол урдим. Бунга ақл бовар қилмайди...».

Педро шу голи билан футбол тарихига кирди. У ЕЛ ва ЧЛ (ёхуд бу турнирларнинг аввалги талқини) финалларида гол уришга муваффақ бўлган 5-футболчи бўлди. Бунга қадар Эрнан Креспо, Аллан Симонсен, Дмитрий Аленичев ва Стивен Жеррардга ҳар икки мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида гол қувончини туйиш насиб этганди. Лекин Педро улар орасида ҳам яққол ажралиб туради. Испания терма жамоаси вакили шу билан клуб миқёсидаги халқаро турнирларнинг 5-финалида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Умуман, унинг ҳисобидаги бундай кубоклар сони 9тага етди.

Педронинг клублар миҚёсидаги халҚаро турнирлар

 финалларида урган голлари

1. Европа суперкубоги-2009. «Барселона» - «Шахтёр» - 1:0 (ҳал қилувчи гол Педро ҳисобига ёзилди)

2. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2009. «Барселона» - «Эстудиантес» - 2:1 (Педро 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди)

3. ЧЛ-2011. «Барселона» - «МЮ» - 3:1 (Педро ҳисобни очди)

4. Европа суперкубоги-2015. «Барселона» - «Севилья» - 5:4 (Педро ғалаба голига муаллифлик қилди)

5. ЕЛ-2019. «Челси» - «Арсенал» - 4:1 (Педро жамоасининг 2-голини урди)

Диққатга сазовор томони, Педро гол урган финалларнинг 3тасида ўйинга захирадан қўшилган. Охирги финалда эса бошланғич таркибдан жой олди, аммо 71-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. 

Факт. Педро биргина Конфедерациялар кубогини ҳисобга олмаганда, ўзи қатнашиши мумкин бўлган барча халқаро турнирларда ғалаба нашъасини сурди. Нақ 6та мусобақада - Жаҳон ва Европа чемпионати, ЧЛ ва ЕЛ, Европа суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ. Педро бу борада ягона!

Манба: IFF
Киритилди: 19:02, 04.06.2019. Ўқилди: 2733 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик