Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Халқаро самбо федерацияси ижроқўм директори МОҚга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Миллий Олимпия қўмитаси юртимизда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб қилиш борасида кенг кўламда иш олиб бормоқда. Мамлакатимизнинг кўплаб халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиши эса мақсад сари янада тез боришга замин яратади. Тошкент шу йилнинг 11-13 октябрь кунлари самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бўлажак мусобақага тайёгарлик жараёнини кўздан кечириш ва ушбу спорт турини янада оммалаштириш мавзусида суҳбат олиб бориш учун Халқаро самбо федерацияси ижроқўм директори Сергей Табаков ва Халқаро самбо федерацияси вакили Александр Корсик Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюришди. Меҳмонларни Жасур Матчанов кутиб олди.

Суҳбат аввалида МОҚ Бош котиби меҳмонларга мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ва ўзбек самбочиларининг имкониятлари хусусида маълумот бериб ўтди.

Самбо юртимизда энг ривожланган спорт турларидан бири. Терма жамоамизда ушбу спорт тури бўйича кўпкарра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган йигитлар бор. Самбонинг Ўзбекистондаги ривожи бир маромда ва барқарор кетмоқда. Бўлажак мусобақага келсак, биз уни юқори савияда ўтказишга тайёрмиз. Бу борада катта ҳамжда ишлар олиб борилмоқда. Самбо спортини Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам тан олди. Шу боис биз томонимиздан уни янада оммалаштириш масаласига ҳам катта эътибор қаратилган. Ушбу спортнинг янада оммалашиши учун уни кўплаб халқаро комплекс мусобақалар дастурига киришини таъминлаш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, самбо Ислом бирдамлиги ўйинлари спорт мусобақаси дастурига кирса, ўйлайманки, унинг оммалашув географияси янада кенгаяди”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида Сергей Табаков ҳам олиб борилаётган ишларга юқори баҳо бериб, ҳамкорлик борасида қатор фикрларни билдириб ўтди.

Дарҳақиқат, ўзбек самбочиларининг халқаро майдондаги ўрни баланд. Бу спорт ўз-ўзидан бунчалик оммалашмаяпти. Бунда МДҲ мамлакатларининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Шу боис ҳам биз юртингиздаги олий ўқув-юртларида самбога ихтисослашган факультет очиш таклифи билан чиқмоқчимиз. Агар бу ғоя амалга ошса, профессор педагог-кадрлар бўйича биз ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. Самбони жаҳон миқёсида янада оммалаштириш учун уни ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари дастурига киритиш режалаштирилган. Бу эса Олимпиада сари қўйилган катта қадам бўлади”, – деди Сергей Табаков.

Музокаралар давомида мамлакатимизнинг келаси йили ҳарбийлар ўртасидаги дунё биринчилигига мезбонлик қилиши ҳам алоҳида мавзуга айланди. Шунингдек, самбонинг Ўзбекистондаги ривожи борасида қатор истиқболли дастурлар хусусида келишув олиб борилди. Суҳбат якунида Халқаро самбо федерацияси вакиллари юқори савияда ташкиллаштирилган учрашув учун ташаккур айтиб, МОҚга эсдалик совғаларини тақдим қилишди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:44, 07.06.2019. Ўқилди: 2316 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик