Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Испания ва Ироқ ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ғолиб аниқланмади (Видеошарҳ) [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

ЖЧ-2026 да ўйинлар олдидан қайдномага киритилган барча футболчилар майдонга чиқишади [0]

Шерки: «Франция Жаҳон чемпионатига фаворит сифатида бормайди, лекин ҳаммани янчиб ташлайди» [0]

«Марсель» Женезьо билан шартнома шартларини келишиб олди [0]

Андони Ираола «Ливерпуль»да қандай футбол шакллантирмоқчи эканлигини айтди [0]

Фабрицио Романо «Реал»нинг Калафьорини «Арсенал»дан тортиб олиш имкониятларини баҳолади [0]

Ираола «Ливерпуль» мухлисларига мурожаат қилди [0]

«Манчестер Юнайтед» директори Кэррикнинг иши ва истиқболларига баҳо берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёдаги энг яхши спорт офисининг очилиши, спорт афсоналарининг жамланиши ёхуд ХОҚнинг 125 йиллиги катта тантана билан ўтди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Инсон ўзи яратиб, ўзи лол қолган кашфиётлари бисёр. Асрлар оша дўстлик, ҳалоллик, беғаразлик руҳини сақлаб келаётган Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси ҳам инсон тафаккури ижодига мансубдир. Бундан роппа-роса 125 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпиадани тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.

Бутун дунёда Олимпия ҳаракатини бошқариш ҳамда ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида 1894 йил 23 июнда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) таъсис этилади. Унинг таркибига датслаб 12 давлатдан 14 вакил киритилади. Айни пайтга келиб, ХОҚга дунёнинг 206 мамлакати аъзо. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам.

Ушбу кун ҳар йили катта шодиёна билан нишонланади. Жумладан, 2019 йилги “Олимпия куни” учун ҳам ўзгача тадбирлар режалаштирилиб, Лозаннада бўлиб ўтган мазкур дастурларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этяпти. Эътиборлиси, бу йилги “Олимпия куни” ХОҚ учун янги офиснинг очилиши билан тарихда қолди.

Фойдаланишга топширилган янги бино дунёдаги энг йирик 3 та экологик сертификатни қўлга киритган. Бино атрофи, унинг қурилиши учун ишлатилган материаллар, офис ичидаги жиҳозлар ноёб ва экологик жиҳатдан энг тоза ҳом-ашёлардан тайёрланган.

Бугун Лозаннада (ХОҚ штаб-квартираси жойлашган шаҳар) бўлиб ўтган байрамда ХОҚ президенти Томас Бах ва ташкилотнинг бошқа аъзолари, Швейцария конфедерацияси президенти Ули Маурер, барча Миллий олимпия қўмиталарининг раҳбарияти вакиллари, 30 дан ортиқ Олимпиада совриндорларидан иборат 700 дан зиёд меҳмон иштирок этди. Тадбирда иштирок этган барча спорт юлдузларининг таассуротлари улкан. Жумладан, бир неча ой аввал юртимизга ташриф буюрган россиялик таниқли енгил атлетикачи Елена Исинбаева, норвегиялик биатлончи Уле-Эйнер Бьёрндален каби афсоналар ҳам ўз хурсандчилигини билдириб ўтишди.

Байрам дастурининг асосий қисмида 2018 йилда ўтказилган Пхёнчхандаги қишки ва Буэнос-Айресдаги ёзги ўсмирлар Олимпиадасида эришилган ютуқлар, Олимпизм ҳаракатининг тарғиботи сарҳисоб қилиниб, 2020 йили Лозаннанинг ўзида бўлиб ўтадиган қишки ўсмирлар Олимпиадаси ва Токио мезбонлигида ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар бўйича тақдимотлар намойиш қилинди.

Бугунги кунга келиб, “Олимпия куни” дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо 206 давлатда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ҳамда олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган мехрни янада юксалтиришдан иборат.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 27 йилдирки Халқаро олимпия қўмитаси ташаббусини қўллаб – қувватлаган холда, мамлакатимизда “Олимпия куни”ни кенг нишонлаб келяпти. Анъанага кўра, мамлакатлар ушбу байрамни ўзлари учун қулай кунда нишонларлари мумкин. Бу йилги «Олимпия куни» Ўзбекистонда 6 июль санасига белгиланган бўлиб, бу кунни спортимиз тарихида илк бор Умуммиллий халқ сайли тарзида катта шодиёна билан ташкил қилиш режалаштирилган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 22:21, 23.06.2019. Ўқилди: 2837 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик