«Бавария» нигоҳини Усмон Дембелега қаратади
«Бавария» клуби ҳамон «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Лерой Санега қизиқишда давом этмоқда. Аммо "шаҳарликлар" германиялик футболчига нисбатан бўлаётган таклифга рад жавобини бериб келишмоқда.
Мюнхенликлар 23 ёшли футболчининг трансферини амалга ошира олишмаса, жамоа ўз эътиборини «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембелега қаратади. «Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг шахсан ўзи Дембеле билан шартнома имзоланишини истамоқда.
Германияликлар 2016 йилда ҳам Усмонга қизиқиш билдиришганди. Аммо ўшанда франциялик футболчи «Ренн»дан Дортмунднинг «Боруссия»га ўтишга қарор қилганди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 15:40, 26.06.2019. Ўқилди: 5638 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар