Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 9 10 36
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Германия 6 8 8 22
5 Франция 6 8 6 20
6 Нидерландия 6 7 3 16
7 Швейцария 6 6 4 16
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шоҳжаҳон Эргашевга нима бўлди, у тирикми?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Куни-кеча ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Москва шаҳрида мудҳиш автоҳалокат иштирокчисига айлангани, унинг аҳволи оғир эканлиги ҳатто енгилмас боксчи ушбу “авария” натижасида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланди.

Кўплар Эргашевнинг автоҳалокатга учраганини ёлғон, айримлар ростга йўйди. Worldnews.uz ахборот агентлиги кеча, 2 июль куни боксчи билан шахсан боғланиб, ундан бўлган ишлар юзасидан батафсил маълумот беришни сўради.

Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда Москва шаҳрида эканлиги ва у билан боғлиқ барча хабарлар “фейк” – яъни ёлғон эканлигини тасдиқлади.

“Ҳозирда бўлажак жангимга тайёргарлик кўряпман, мен ҳақимда ёлғон хабар тарқатаётганларга ўзи инсоф берсин. Лекин бу ишларни ким қилганини ҳам яхши биламан, вақти келса улар билан албатта, ҳисоб-китоб қиламан. ОАВ истаганини ёзади, уларга сохта рейтинг бўлса бас.

Мен эса бошлаган ишимни ярим йўлда ташлаб кетадиганлардан эмасман. Тез кунларда Worldnews.uz ахборот агентлиги ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилиб, батафсил маълумот бериб ўтаман.

У вақтга қадар бундай сохта хабарларга ишонмаслигингизни ва бу каби ишлар менга бўлган руҳий зарба эканлигидан сизларни хабардор этмоқчиман”, деди Шоҳжаҳон Эргашев.

Маълумот ўрнида, боксчи 29 июнь куни Москва шаҳрида автоҳалокат иштирокчисига айлангани борасида гап-сўзлар долзарблашди. Интернет фойдаланувчилари Эргашевнинг ўзи ҳам анчадан бери ижтимоий тармоқлар орқали кўринмай қолганидан ҳавотирга тушишди. Журналистлар унга қўнғироқ қилиб боғлана олишмаётган эди.

Шунингдек, боксичининг маъмури Шоҳжаҳон 29 июнь куни туғилган кун тадбирида бўлганлиги шундай буён боксчи билан алоқага чиқмаганлигини маълум қилиб, автоҳалокат борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган эди. Демак ортда қолган барча миш-мишларга тўлиқ ойдинлик киритилди. Боксчи соппа-соғ ва тирик!

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида ўзбекистонлик боксчи профессионал рингдаги 17-жангида россиялик Максим Чурбановни нокаутга учратган эди. Бундан ташқари, Шоҳжаҳон Эргашев 12 июль куни АҚШда чемпионлик камари учун жангда рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирча чемпионлик камари учун кечадиган жангда қайси боксчи рақиблик қилиши маълум эмас.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон рингга чиқадиган вазндаги барча камарлар банд. Уларнинг ҳимояси учун ҳам жанглар аниқ бўлиб улгурган. WBC ва WBO камарлари соҳиблари бирлаштирувчи жангда иштирок этса, WBA ва IBF чемпионлари WBSS финалида ўзаро рўбарў келишади. Шоҳжаҳон шу кунгача проф рингда 17 маротаба рингга чиққан ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 15 тасини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.

Киритилди: 13:31, 03.07.2019. Ўқилди: 21831 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.