Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси фаолиятини якунламоқчи?!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лионел Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаш борасида кичик интервью берди. Унинг сўзлари интернет оламида катта шов-шув кўтарди ва бошқа футболчилар ҳам унинг қарорига фикр билдирди. Бугун эътиборингизга Мессининг фикрларини, сўнгра унинг дўстлари томонидан берилган интервьюни тақдим этамиз.

Месси

Бу турнир биз учун жуда оғир ўтди. Бунга бир нечта сабабларни санаб беришим мумкин. Тан олиш керак, мен ўзимдан кутилган футболни намойиш эта олмадим. Жамоамиз мусобақага яхши тайёрланмагани сезилиб қолди. Бразилияга қарши учрашувда ўзимизни оқлаш учун бир нечта сабаблар бўлсада, мағлубиятни тан олиш ҳам мардлик дегани. Учрашув якунланди ва энди ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди. Ўйлашимча, бизни танқид қилиш эмас, балки ҳурмат қилишлари зарур. Бу жамоа учун вақт керак. Ҳозирги Аргентина ўсишда давом этса, кучли жамоага айланиши аниқ. Менинг бу жамоа сафида келажакда бўлишим савол остида турган масала. Қувонарлиси шундаки, бу йигитлар менсиз ҳам ўсишда давом этишмоқда. Мен ишонч билан терма жамоада қоламан деб айта олмайман. Ҳаммаси менинг жисмонан ва руҳан тайёргарлигимга боғлиқ. Ҳозир бу ҳақида ўйлашни ҳам истамайман. Ҳаммаси шу ерда тугагани маъқулдек гўё… Энди бор эътиборимни клубимга қаратаман.

Артур

Мен қитъа чемпионатининг финалида майдонга тушаётганимдан жуда хурсандман. Бу биз учун жуда муҳим мусобақа. Биз ўз мухлисларимизни шод қилмоқчимиз.
Аргентинага қарши кечган бахсда бизга омад кулиб боқди. Агарда Мессининг зарбаси дарвоза тўсинига тегмаганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди.
Ҳакамлар борасида гапирмоқчи эмасман. Кўпинча ҳакамларнинг қарори ҳаммага ҳам ёқавермайди. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши табиий хол. Мессининг терма жамоадан кетиши борасидаги сўзларини эшитдим. Менимча бу қарор нотўғи. Унинг терма жамоаси учун фойдаси ҳали кўп тегиши аниқ. Унда ҳали ўзини кўрсатиш учун имкониятлар мавжуд.

Френки де Йонг

Мен «Копа Америка» мусобақасини кузатиб боряпман. Бу жуда қизиқ турнир. Унда дунёнинг энг кучли футболчилари тўп сурмоқда. Уларнинг ҳаракатларини кузатган ҳолда, нимадир ўрганишга, ниманидир аниқлаштириб олишга муваффақ бўлишни истайман. Ярим финалда Аргентинага мухлислик қилдим ва Мессининг финалда ўйнашини жуда истадим. Натижадан қониқмаган бўлсамда, Аргентина термасининг ўйинларидан кўнглим тўлди. Таблодаги ҳисобга қарамасдан ўша куни улар ёрқинроқ учрашув ўтказишди. Унинг термадан кетмоқчи эканлигини эшитдим. Ўйлашимча, унга бундай йўл тутиш ярашмайди. Олдинда катта мусобақалар учун вақт етарли. Агарда Месси кейинги катта турнирда жамоа  сафида бўлса, Аргентина узоқ кутилган совринга эга чиқади.

Артуро Видал

Перуга қарши кечган учрашувдан сўнг биз енгил шок ҳолатидамиз. Шундай бўлсада, бизни 3-ўрин учун баҳс кутиб турибди. Эшитишимча бу учрашув Месси учун термадаги сўнггиси экан.
У нима қилаётганини жуда яхши биладиган йигит. Унинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қилишимиз шарт!

Луис Суарез

Мен унинг термадан кетиш ҳақидаги қароридан ҳайратда қолдим. Терма жамоадаги омадсизлик уни бир неча йиллардан бери қувиб келмоқда ва уни қўйиб юбормоқчи эмас. Ташлаб кетиш ҳар доим осон, лекин ҳаётда охиригача курашганларгина ғолиб чиқади. Агарда Месси термадан кетса, бу учун умрнинг охирига қадар афсусланадиган қарорига айланиши мумкин. Месси дунёнинг энг кучли футболчиси эканлигни қарийб 10 йилдан бери исботлаб келмоқда. Мен келажакда набираларимга у билан тўп сурганим ҳақида фахр билан айтиб бераман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:58, 05.07.2019. Ўқилди: 19984 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик