Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

«Челси» бош ҳомий топишда муаммога дуч келмоқда [0]

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз» [0]

Флорентино Перес сайловдаги рақибининг ваъдалари устидан кулди [0]

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди [0]

Висенте дель Боске «Реал» президентлигига номзод Рикельмедан таклиф олди [0]

Флорентино Перес: «Биз доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз, лекин мен клуб билан 66 та соврин ютиб олдим» [0]

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

ЖЧ-2026 да ўйинлар олдидан қайдномага киритилган барча футболчилар майдонга чиқишади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хоразмда “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” ўтказилади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали”ни ўтказиш режалаштирилган. Этнофестивалнинг асосий мақсади йўқолиб бораётган миллий ўйинларимизни тиклаш, уларни кейинги авлодга етказишга қаратилган. Катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур тадбирга тайёргарлик ҳозирданоқ бошлаб юборилди. Ушбу фестивални юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида бугун Миллий олимпия қўмитасига Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси вакиллари Ясин Тутунжу ҳамда Салих Аксу ташриф буюришди. Уларни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов қарши олди.

Хуш келибсизлар. Камондан отиш тарихдан ота-боболаримизнинг севимли машқи бўлиб келган. Биргаликда мана шундай спорт турларини тиклаётганимиздан мамнунман. Мазкур тадбирни ўтказиш учун Хива шаҳри танлаб олингани ҳам бежиз эмас. Бу шаҳар “Очиқ осмон остидаги музей” номи билан ЮНЕСКО қарамоғига киритилган. Мана шундай жойда миллий ўйинларимизни тарғиб қилувчи фестивал ўтказиш эса йўқолиб бораётган қадриятларимизни тиклаш йўлида қилинган фойдали ва самарали ишдир. Бу йилги тадбирда фақат ўзбек миллий ўйинларини олиб чиқиш режалаштирилган. Аммо буни келажакда қўшни ва қардош халқларнинг қадриятларини, ўйинларини бирлаштирувчи фестивалга айлантириш ниятидамиз”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида халқаро эксперт ҳам фестивалга олиб борилаётган тайёргарликка юқори баҳо бериб, айтиб ўтилган таклифларга ўз фикрини билдирди.

“Ҳақиқатдан ҳам тарихий тадбир олдида турибмиз. Бу ҳамкорлигимизнинг бошланиши. Насиб қилса, бундан ҳам йирик лойиҳалар устида иш олиб борамиз. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси вакиллари менга мусобақа ўтказиш юзасидан тайёрланган тақдимотни кўрсатишди. Ҳақиқатдан ҳам жуда чиройли жой танлаб олинган. Бундай фестивалларни ўтказиш ёш авлодга тарихини англаш учун хизмат қилади. Дунёда саноқли мамлакатларгина бундай тадбирлар ўтказишади. Яқинда Истамбул шаҳрида ҳам бу иш йўлга қўйилди. Натижада юз минглаб ёшлар йўқолиб кетаётган миллий ўйинлари ҳақида маълумот олишди ва уларни ўйнай бошлашди”, – деди Ясин Тутунжу.

Учрашув мобайнида фестивални ўтказиш бўйича тайёрланган тақдимот кенг муҳокама қилиниб, у бўйича фикрлар алмашилди. Таъкидлаш жоиз, мазкур фестивал доирасида барча вилоятларимизда бўлган миллий ўйинлар “жонлантирилади” ва мухлислар эътиборига ҳавола қилинади. Ушбу тарихий воқелик доирасида камондан тик ҳолатда ва от устида нишонни пойлаш, кураш ва бошқа кўплаб спорт турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:27, 09.07.2019. Ўқилди: 1957 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик