Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

"Рома" клуби ҳимоячи топди

Италиянинг «Рома» клуби «Аталанта» жамоаси ҳимоячиси Джанлука Манчини борасида расмий таклиф билан чиқди.
Томонлар тез фурсат ичида футболчининг трансфер суммасини келишиб олди. Унга кўра Рим клуби ҳимоячи учун 21 миллион евро ва бонус сифатида яна 3 миллион евро тўлайдиган бўлди.
«Рома» Манчинини жамоани тарк этган Костас Манолоснинг ўринбосари сифатида харид қилмоқда.

Луис Филипе қолмоқчи

Испания нашрларининг хабар беришича, «Атлетико Мадрид» клуби ҳимоячиси Луис Филипе жамоада яна бир мавсум қолишни стамоқда. Аслида футболчининг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг 1-июль санасида ўз якунига етган ва у ҳозирда эркин агент сифатида янги клубга ўтишга хақли.
33 ёшлик бразилиялик футболчи «Атлетико Мадрид» билан яна бир йиллик шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақида «А C» нашри хабар тарқатмоқда. Мадрид клуби футболчига яна бир йиллик шарнтомани тайёрламоқда. Футболчи ва клуб ўртасидаги янги битм ҳақида шу кунларда эълон қилинади.

«Интер» ўз футболчисини сотади

Миланнинг «Интер» клуби ўзининг португалиялик ярим ҳимоячиси саналадиган Жоа Мариу борасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканлигини эълон қилди. Унга кўра футболчи Антонио Контенинг режаларида йўқ ва уни заҳира ўриндиғида узоқ муддат ўтириш кутмоқда.
Ҳозирда футболчи билан Франциянинг «Монако» клуби жиддий қизиб қолга. Жоа Мариунинг тахминий трансфер қиймати 25 миллиони ташкил этмоқда.

«Атлетико Мадрид»

«Матрасчилар» кейинги мавсумдаги илк харидни белгилаб олишди. Унга кўра клуб келаси йили «Эспаниёл» жамоаси ҳимоячиси Марио Эрмосони сотиб олади.  Аслида Мадрид клуби футболчини бу мавсумнинг ўзидаёқ қўлга киритиши мумкин, лекин бироз сабр қилишса, футболчи эркин агентга айланади ва жамоага бепул келиб қўшилади.

Элхиф Элмас Италияга йўл олади

Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби ҳимоячиси Элхиф Элмас ўз кариерасини Карло Анчелоти қўл остида ўтказишга яқин турибди. Гап шундаки, турклар ўз футболчисини 15 миллион евро эвазига сотишга қарор қилишди ва «Наполи» клуби агентларига футболчи билан учрашиш учун руҳсат беришди. Эндиликда Элмас ва унинг янги жамоаси футболчининг шартнома бандларини келишиб олишса, бўлгани.
Маълумотларга қараганда «Наполи» футболчи учун турли бонуслар тариқасида яна 3 миллион евро тўлашга мажбур бўлади.

Бейлга ажойиб шартнома таклиф қилишмоқда

«El Chiringueto» нашри тарқатган хабарларга кўра, Хитой клубларидан бири уэлслик футболчига фантастик шартнома таклиф қилмоқда. Унга кўра Бейл «Реал Мадрид» клубида олаётган маошидан 2 баробар кўпроқ маош олади ва жамоанинг сардорига айланади. Бундан ташқари, футболчи Хитой клубига ўтишга розилик билдирса, унга клуб шахардаги энг катта уйлардан бирни совға тариқасида тақдим этади.
Бу таклиф борасида Бейл ўйлаб кўриш учн вақт сўраган. «Реал Мадрид» клуби эса унинг кетишига норози. Сабаби, Хитой клуби Бейлни эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олмоқчи. «Қироллик клуби» эса, ўз футболчисини камида 60 миллон еврога сотишни режа қилган.

Россия терма жамоаси сардори легионерга айланиши мумкин

Россиянинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Артём Дзюба фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. «Марсел» клубининг янги устози – Анреа Виллаш Боаш ўзининг собиқ шогирти саналадиган Дзюбани ўз жамоасига чорламоқда.
«Зенит» клуби трансфер борасидаги таклифларни рад этаётган бўлсада, футболчининг ўзи бошқа чемпионатда омадини синаб кўриш фикридан қайтганича йўқ. Воқеалар ривожини кузатишда давом этмиз.

Погбанинг ўрнига номзот қидирилмоқда

«Манчестер Юнайтед» клуби Пол Погбани ўз жамоасида олиб қолишнинг иложи йўқ эканлигини тобора англамоқда ва унинг ўрнини боса олувчи футболчиларни кўриб чиқишни бошлади. Ҳозирда «қизил иблислар» «Саутгемптон» клуби ярим ҳимоячиси Марио Лемина вариянти устида бош қотирмоқда.

«Ювентус»дан Ангилия клуби сафига 18 миллион евро эвазига ўтган футболчи мавсум олди йиғинларга клуби билан кетгани йўқ. У бу иши билан янги мавсумни бошқа клуб сафида бошлашини эълон қилган.
Футболчининг тахминий трансфер қиймати 30 миллион атрофида баҳоланмоқда.

Васкес “Арсеналга керак эмас!

Лондоннинг «Арсенал» клуби матбуот ҳизмати «Реал Мадрид» клуби ярим ҳимоячиси Лукас Васкеснинг трансфери борасида ҳеч қандай иш олиб борилмаётганини расман эълон қилди. Унга кўра , «тўпчилар» футболчининг агенти билан ҳам учрашмаганлар ва бу борадаги барча янгиликлар миш-мишдан бошқаси эмас.
Шунингдек, «Арсенал» клуби янги мавсум олдидан асосий эътиборни савияли ҳимоячиларни ҳарид қилишга қаратилганини ҳам эълон қилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:08, 09.07.2019. Ўқилди: 15398 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.