Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олтин қафасдаги футболчилар

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирги кунда футболчи ва клуб томонидан тузилган шартномалар футболчининг тақдирини ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Бугун ўзининг жуда баланд маошига ўралашиб футболдан тобора узоқлашиб бораётган футболчилар тўғрисида сўз боради

Денни Дринкуотер

Бу футболчи ҳақида кўпчилик унутиб ҳам қўйган бўлса, ажаб эмас. «Лестер» сафидаги ажойиб ўйинлари эвазига кўплаб мухлисларнинг эътиборини қозонган футболчи ҳозирда Лондоннинг «Челси» клубида фаолият олиб бормоқда. Унинг ҳафталик маоши 100 минг фунтни ташкил этади. 29 ёшлик футболчи якунланган мавсумда атиги 30 дақиқагина расмий учрашувда тўп сурди. У ҳам бўлса, кубок ўйинига тўғри келади. Бир нечта клублар уни ижарага олишни истаб клубга мурожаат қилган бўлсада, футболчи юқори маош сабабли ўз клубида қолишни авзал кўрди.

Месут Ўзил

«Арсенал» мухлислари томонидан «йилнинг энг ёмон ўйинчиси» дея эътироф этилган германиялик футболчи ўз имиджини кескин пасайтириб юборди. Айниқса, Европа Лигаси мусобақаси финалидан сўнг уни танқид қилувчилар сони  кескин кўпайиб кетди. Шундай бўлишига қарамасдан, футболчи клубини ўзгартиришга ва ҳаммасини бошидан бошлашга урунаётгани йўқ. Гап шундаки, ҳатто «Фенербаҳче» клуби ҳам Месут Ўзилнинг катта маошидан чўчиб ортга қайтиб кетди. Месут «тўпчилар» сафидаги энг катта маош олувчилардан бири бўлиб, унинг ҳафталик даромади 350 минг фунтни ташкил этади. Бу АПЛдаги энг даромадли 10 та футболчидан бири дегани! Энг ачинарлиси шундаки, «Арсенал» Ўзилнинг заҳирада ўтиришига қарамасдан маошини тўлаётган бўлсада, Ремзийни ўз сафида ушлаб қола олмади. Бунга жамоанинг маошлар учун ортиқча харажат қилишини важ қилиб кўрсатган клуб раҳбарлари Месутни мухлислар учун янада хунук кўрсатиб қўйди.

 Игуаин

Аргентиналик футболчига баъзан ачиниб кетасан киши. Ўзи «Ювентус» футболчиси бўлсада, уни «Милан» клуби ҳам , «Челси» жамоаси ҳам ўз сафида олиб қолишни истамади. Унинг ҳафтасига 300 минг евро маоши «Ювентус»ни тобора ўйлантириб қўймоқда. «Челси» томонидан ортга қайтариб юборилган Игуаин «Ювентус»нинг келажаги деб қаралаётган Мойзе Кингни сафдан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Гап шундаки, Сарри ҳужумчилардан бирини ижарага бериш ниятида. Игуаиннинг маоши сабабли бирорта клуб уни вақтинчалик сафига қўшиб олмоқчи эмас. Мойзе Кинг борасида эса, «Юве» бир нечта таклифлар олишга улгурди. Бечора Игуаин, омадсизлик уни тинимсиз таъқиб қилиб бормоқда.

Оскар

Хитой биринчилигида 3 йилдан бери тўп сураётган бразилиялик футболчи эндигина 27 ёшга тўлди. Бу ҳали у учун европа яшил майдонларига йўл беркилмаганини англатади. Дарҳақиқат, трансфер ойнаси очилиши заҳотиёқ Оскар учун бир нечта «кўҳна қитъа» клублари таклиф билан чиқишган бўлсада, футболчининг ҳафталик маошини эшитиб ортга қайтишди. Уни бир мавсум ижарага олишни режа қилган «Интер» клуби эса, ўз ниятидан буткул қайтди. Гап шундаки, футболчининг чин юртида ҳафталик маоши 400 минг фунт стерлингдан бирозгина кўпроқ. Футболчи клуби билан янги шартнома борасида шу кунларда музокараларни бошлаш арафасида турибди. Шуниси аниқки, Оскар ўзининг энг гуллаган даврларини катта маошли шартномаларга бой бериб бўлди.

Бу рўйхатда пешқадам бўлган Бейл, Неймар, Алексис сингари футболчиларни қўшмадик. Сабабим улар ҳақидаги бундай маълумотлар ҳеч кимга сир эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:26, 14.07.2019. Ўқилди: 8248 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.