Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньодан иқтибослар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Журналистлар учун энг кучли мураббий саналадиган Жозе Моуринё ўз фаолияти давомида интервьюлари билан ҳаммани ҳайратда қолдирган ва қолдириб келмоқда. Бугун у айтган энг машхур ибора ва иқтибосларни ёдга оламиз.

«Агарда мен ақилли инсонни сўзларини эшитишни истасам, ўша заҳотиёқ гапиришни бошлайман»

«Хатто Исо (А.С)ни ҳам ҳамма ёқтиравермайди. Менику, қўяверинг!»

“Агарда сен Барабанни яхши чалсанг, кимнингдир «скрипка чал»,- деган буйруғига эътибор қаратмаслигинг зарур.”

«Агарда одамлар сизни ёқтиришса, сиз яхши инсонсиз. Агарда улар сизни ёмон кўрса, сиз энг зўрисиз!»

«Беш бор 0 : 1 ҳисобида енгилгандан кўра, бир бор 0 : 5 ҳисобида ютқазган маъқул»

«Менга отилган барча тошлар бир жойга жамланса, ундан ҳайкал ясаш мумкин.»

«Мен дунёдаги энг зўр мураббий эмасман. Шундай бўлсада, кимдир мендан кучлироқ деб ҳам ўйламайман.»

«Ғалабадан сўнг қувонадиганлар кўп. Менда эса бу учун вақт йўқ.»

“Ҳамма «Челси»нинг мағлубиятини шу қадар орзу қилиб кутяпти. Дейлик, биз мағлубиятга учрадик ҳам. Хўш, ўша куни Британияда дам олиш куни деб эълон қилинадими?”

“Лондон кўчаларидан бирида 75 ёшлардаги инсон олдимга келди. Унинг кўзларидан ёш оқаётган эди. У бундан 50 йил аввал «Челси» клуби охирги чемпионликни қўлга киритган учрашувда отаси ва бобоси билан стадионда бўлганини тўлқинланиб айтиб берди. Ҳозирги кунга келиб унинг отаси ва бобосининг ҳаёт эмаслиги аниқ. Шундай бўлсада, бу воқеа мени жудатаъсирлантирган эди.”

«Милан шаҳрининг мери мени пасткашликда айблади. Биласизми, у мени ногирон болага танга садақа қилганим учун койиб берди. Аслида, бу майда танга эмас эди. Мен унга аёлим совға қилган кичик ҳочни ҳадя қилган эдим. Бу ҳоч мени 5 йил давомида кўп балолардан сақлагани учун уни шу болага илинган эдим. Агарда мен бирор бир яхши иш қилсам ҳам доим мени танқид қилишади.»

«Мен Италиян тилини кунига беш соатдан машқ қилиб бўлсада ўзлаштирдим. Бундан асосий мақсадим мухлислар ва журналистлар билан яқиндан мулоқот қилиш эди. Қанчалар ҳаракат қилмай, мени мухлислар ва журналистларга нисбатан ҳурматсизликда айблашди.»

«Мени нега ҳамкасбларим танқид қилишади? Сабаби, улар мени танқид қилишса, эртаси куни журналларнинг муқовасида чиқишларини жуда яхши билишади. Бу улар учун текин реклама!»

«Челси» учун сўнгги йиллар омадсиз ўтди. Бу омадсизлик менинг кетишимдан сўнг бошланди ва бу тасодиф эмас.”

«Бугунги учрашувда биз қанчалар кучли ўйин кўрсатганимизни кўрдингизми? Ўйин давомида рақибларимизга имкон қолдирмадик. Хатто дарвозада мен турганимда ҳам  5 : 1 ҳисобида ғалаба қозонишимиз  мумкин эди.»

«Футбол бу - атом жанги! Бу ерда ғолиблар бўлмайди, бу ерда фақат тирик қолганлар мавжуд…»
“Агарда «Барселона» рақибидан кучли ўйнаса, у ғалаба қозонади. Агар рақиб «Баса»дан кучлироқ ўйин намойиш этса, ҳакамлар шундай ишлашадики, охирида барибир «Барселона» ғолиб бўлади.”

«Агар кимдир мен ҳақимда ёзмоқчи бўлса, у машхур бўлишни жуда истамоқда. У бу учун менга пул тўлаши зарур!»

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:27, 17.07.2019. Ўқилди: 5884 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик