Халқаро чемпионлар кубоги доирасида «Арсенал» ва «Фиорентина» клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Унаи Эмери шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
"Канонирлар"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Эдвард Нкетиа ўз ҳисобига иккита гол ёзилган бўлса, Жо Уиллок битта гол уришга муваффақ бўлди.