Тобора « Кўҳна қитъа »да янги мавсум бошланишига оз фурсат қолмоқда. Жамоалар ҳозирда сўнгги ўқув йиғин машғулотларини ўктазмоқда. Шу жумладан футболчилар ҳам мавсум арафасида ўз формасини тиклаб олишга ҳаракат қилишмоқда. Бахтга қарши ҳамма футболчилар ҳам янги мавсум стартида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бугун эътиборингизга мавсум бошидаги учрашувларда жамоасига ёрдам бера олмайдиган футболчилар ҳақида сўз боради.
Наби Кейта
.jpg)
Июль ойининг 25 – санасида жароҳат олган «Ливерпул» футболчиси қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб туригани етмаганидек, унинг қай йўсинда жароҳат олгани ҳам аниқланганича йўқ. Шундай бўлсада, «Ливерпул»га бу катта муаммо туғдирмаслиги аниқ. Сабаби, ҳозирда Кейтанинг позициясида бир нечта футболчилар ҳаракат қила олишади.
Ферлан Менди

«Реал Мадрид» томонидан ҳарид қилинган Ферлан Менди тизза мушакларидан жароҳат олди ва «Ла Лига»нинг илк турларини ўтказиб юборадиган бўлди. Гап шундаки, шифокорлар футболчи камида 1 ой мобайнида майдонга туша олмаслигини эълон қилишди. Зидан учун бу йўқотиш ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. «Реал Мадрид» чап қанот ҳимоячиси Регилонни ижарага бериб юборган бўлса, Марселло ҳали тўлиқ ўз формасини тиклаб олганича йўқ.
Марко Асенсио

Ҳозирги кунда «қироллик клуби»нинг биринчи рақамли муаммоларидан бири бўлиб турган Марко Асенсиога тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Мавсум олди ўртоқлик учрашувларида оғир жароҳат олган футболчи 8 ойга сафдан чиққани жуда аламли ҳолат. Афсуски, бундай жароҳатлардан сўнг топ футболчиларнинг ҳаммаси ҳам аввали даражасига чиқа олмайди. Умид қиламизки, Асенсио ҳаммасини енгиб ўтади.
Рюдигер
Сарри қўл олстида ажойиб ўйинлар кўрсатган ҳимоячи апрель ойида тизасидан олган жароҳати боис жароҳлик столига ётган эди. Шифокорлар унинг тўлиқ қачон сафга қайтиши борасидаги саволларни очиқ қолдиршмоқда. Футболчининг ўзи қарийб 3 ойдан бери футболдан узоқлашиб кетган ва машғулотлар ўтказмаяпти. Агарда Рюдигер соғайган тақдирида ҳам ўз формасини тиклаб олиш учун бир неча ой мобайнида тинимсиз шуғулланиши лозим. Боз устига, янги мураббийи унинг мавсум олди учрашувларида кўриб олмагани боис бирданига ишонмаслиги аниқ. Шундай экан, германиялик футболчи янги мавсумнинг каттагина қисмини ўтказиб юбориши аниқ.
Бернд Лено
.jpg)
«Арсенал» жамоасининг асоси дарвозабони май ойидан бери ўз жароҳатини тўлиқ даъволаб улгургани йўқ. Мавсум олди ўртоқлик учрашувларининг 4 тасидан фақат битасида иштирок этган дарвозабон ўйинда ҳам тўлиқ иштирок эта олмади. Уни алмаштириб юборишди. Ҳозирда жамоани тарк этган Петер Чехдан сўнг Ленонинг жароҳати Унай Эмири учун яхшигина бош оғриғи бўлиши турган гап.
Эктор Бельерин

Ўтган мавсум ўртасида жароҳат олган футболчи «Арсенал»га энг керакли паллаларда етишмади десак, адашамаган бўламиз. Шифокорларнинг айтишича, испаниялик футболчи 18 – август санасида жароҳатидан мутлоқ қутилиши мумкин. Афсуски, футболчи ўз формасини тиклаб олиши учун АПЛнинг бир нечта турларини ўтказиб юбориши мумкин.
Роб Холдинг

Яна бир «Арсенал» жамаоси ҳимоячиси мана 230 кундан буён жароҳатини даволаш билан машғул. Энг қизиғид шундаки, унинг қачон сафга қайтиши номалум. Ҳозирда «Арсенал»нинг ҳимоясида етарлича муаммолар пайдо бўлди. Жамоа янги мавсум стартида Берт Лено сингари кучли дарвозабонсиз иштирок этиши етмаганидек, қанот ҳимоячиси Эктор Белерин ва марказий ҳимоячи Холдинг ҳам жамоасига ёрдам бер олмайди. Бундан ташқари, Лоран Косиелни клубини ўзгартириш мақсадида ўқув йиғин машғулотларидаништирок этишдан бош тортди. Бечора Эмири янги мавсумда қандай йўл тутади? Буни вақт кўрсатади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).