Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Transfermarkt портали 2025 йил давомида трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Мазкур рейтингни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бошқариб турибди. Унинг трансфер қиймати 23 миллион еврога ортиб, 35 миллион еврога етди. Сўнгги баҳолашда Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолди.

Кейинги ўринлардан Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчилари — Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби аъзоси Элдор Шомуродов, Эроннинг “Персеполис” клубига ўтган Игор Сергеев ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов жой олди.



Туркия Суперлигасининг амалдаги тўпурари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати 1 миллион еврога ошиб, ҳозирда 5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган мавсумдаги тўпурари Игор Сергеев ҳамда мусобақанинг энг чиройли голи муаллифи Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфер қиймати 2025 йилда 400 минг еврога кўтарилди. Ҳозирда ҳар икки футболчи 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, “Насаф” клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаевнинг трансфер қиймати ҳам 400 минг еврога ошган.

Топ-10 рейтингдан, шунингдек, Русланбек Жиянов, Умарали Раҳмоналиев, Алишер Одилов, Шерзод Темиров ва Нодирбек Абдураззоқов ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, “Башакшеҳир” клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси ҳисобланади — унинг трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этади. Бироқ 2025 йил давомида Файзуллаевнинг трансфер нархи ошмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:38, 06.01.2026. Ўқилди: 3561 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик