Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Даврон Файзиев: «Мағлубият учун узр сўрайман, мураббий сифатида айбдорман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Динамо” – “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, Арафа куни ва эртанги Қурбон ҳайити билан барчани табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кайфият жуда ёмон. Сабаби, мен ўз жамоамни таний олмаяпман. Кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учраяпмиз, бу сафар ҳам жуда аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдик.

Йигитларимизда ўзларига нисбатан ишонч йўқолгандек ёки футболчиларимиз ўзларини рақибдан устун қўётган бўлиши мумкин. Бугунги учрашув 6 очколик эмас, ҳаттоки 9 очколик баҳс эди. Бизга ҳам, рақибларимизга ҳам бугун ғалаба жуда зарур эди. Мағлубият учун узр сўрайман, бунда мураббий сифатида айбдорман. Камчиликларни батараф этиб, ўз ҳолимизга қайтишимиз шарт.

Афсуски, олдинги турларда бўлгани каби, рақиблар яримта имкониятни голга айлантиришмоқда, биз эса қатор голли вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз, ахир мен мураббий сифатида майдонга тушиб гол ура олмайман, йигитлар ўз маҳоратларини ишга солиб, ўз устларида янада кўпроқ ишлаб, гол уришлари лозим. Меҳмонлар вазиятдан фойдаланишди, биз эса йўқ. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Омад ҳам биз томонда эмасди. Худдики бизни сеҳрлашгандек, дарвозага кириши керак бўлган тўп ҳам голга айланмаяпти.

Йигитларимизни шижоат ва ҳаракатига эътирозим йўқ, шунчаки баъзида оддий вазиятларда болаларча йўл қўйилаётган хатоларни кўриб, Суперлига футболчиларига бундай хато қилиш ярашмайди, дейсиз.

- Даврон ака, “Динамо” 20 дақиқача бир киши кўп бўлиб ўйнади. Ўшанда жамоа олдида қандай ўйланган режа бор эди?
- Режамиз узун масофадаги паслар орқали эмас, кичик узатма ва комбинациялар орқали рақиб жарима майдонида босим яратиш эди. Бунда қанотлардан кўпроқ паслар керак эди. Аммо бир киши кам ўйнаётган жамоа ҳимоясига қанотлардан босим қила олмадик. Шу боис, мен бу жамоамни таний олмадим деяпман. Жамоа кўрсатмаларимни бажара олмади, тайёргарлик, машғулотда умуман бошқа жамоа эдик, майдонга тушиб эса ўйланган режаларни бажара олмадик.

- Футболчилар рақибга тўпни осон бериб қўйишмоқда. Оддий вазиятларда футболчилар бир-бирига оғзаки ёрдам бериб, “подсказка” бермаётгандек...
- Ҳаттоки мен сиз билан футбол ўйнасам ҳам, олдингда ёки орқангда футболчи бор, шошилма, тўхта деб айтиб тураман. Сўнгги учта ўйинимизни кўриб чиқиб, менда шундай таассуротки, худдики футболчиларимга кимдир майдонда умуман гаплашма деб рухсат бермаётгандек, майдондаги оддий иш жараёнида камчиликларга йўл қўяпмиз. Бу мен учун катта муаммо, бу менга байрамона кайфиятда бўлишимга йўл қўйдирмай, асабийлаштирмоқда. Рақиб жамоа биздан бир бош баланд бўлиб ютқазсак – тушунаман, аммо бугунгидек аламли мағлубиятни ҳазм қилиш қийин.

- Сизни вақтида тажрибали ҳимоячи сифатида билардик. Тажрибали футболчиларнинг ҳам муҳим паллада панд беришаётгани бугун кўринди. Хатоларни таҳлил қилиб чиқасизми?
- Албатта. Айниқса, ўйин бошланиши билан рақиб ҳужумчиси учта футболчимиз орасидан дарвозамизга қандай гол уриб кетди, ҳалигача тасаввуримга сиғдира олмаяпман. Сиз журналистлар олдида ҳам айтаман, таркибга ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Чиндан ҳам мана шундай паллаларда уларнинг тажрибаси қўл келишини ўйлагандим. Аммо бу футбол, футболда ҳамма ўйлаганингиз ҳам амалга ошавермайди. Бугун таркибда кўп ўзгаришлар қилишим мумкин эди, аммо афсуски фақат учта ўзгартириш имконим бор эди.

Дамир Темировни вақтли ўзгартиришим сабаби? Уни “Локомотив”га қарши ўйинда қандай ўйнаганлиги билан бугун дастлабки 25 дақиқада қандай тўп сурганлигини кўрдингизми? Оёғига битта тўп ҳам ололмади. Ёшларимизга ҳам барқарорлик керак. “Локомотив”га қарши ҳам, бугун ҳам рақибдан кўп имконият яратдик, аммо биз гол ура олмай, рақибларимиз гол уриб кетишмоқда. Бу меҳнатларимиз самара бермаслиги жуда аламли.

Айрим мухлисларнинг норозилигини, эътирозини тушунишим мумкин, ҳаммасини ташлаб, жамоани шунчаки тарк этиш жуда осон, аммо клубнинг кейинги тақдири учун ҳам кемани ҳаммадан олдин ташлаб чиқиш бу менинг йўлим эмас, ҳамма эътирозларга чидаш мумкин, аммо улар тўғри бўлса, танқидларни тўғри қабул қиламан. Аммо, кутилмаганда Про-Лигадан Суперлигага чиқиб, кутилмаган натижалар қайд этдик, энди эса омадимиз келмаганда ҳам унутмайликки – яхши натижаларни ҳам мана шу йигитлар билан қайд этгандик. Айбдорларни топиш энг осон иш, аммо биз тезроқ барчасини унутиб, кейинги ўйинлар учун хатолардан хулоса чиқарган ҳолда тайёрланишимиз керак.
 
Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 07:41, 11.08.2019. Ўқилди: 4567 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик