Босния ва Герцеговина терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичининг ҳал қилувчи баҳсида Италияни мағлуб этди — 1:1 (пенальтилар серияси бўйича — 4:1). Учрашув Зеница шаҳридаги «Билино Поле» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 15-дақиқасида италиялик ҳужумчи Мойзе Кин ҳисобни очди. Бироқ биринчи бўлим якунида италияликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди — ҳимоячи Алессандро Бастони қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлим охирида боснияликлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушганидан 8 дақиқа ўтиб, ҳужумчи Харис Табакович гол урди. Қўшимча бўлимларда дарвозаларга гол урилмади. Пенальтилар сериясида эса босниялик футболчилар анча аниқроқ ҳаракат қилишди — 4:1.
Шу тариқа, Босния ва Герцеговина терма жамоаси шу йилнинг июнь ойида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Улар мусобақанинг «B» гуруҳида Канада, Қатар ва Швейцария терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
ЖЧ-2026 саралаши. Европа. Плей-офф. Финал
31.03.2026 | 23:45
«Билино Поле», Зеница
БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА — ИТАЛИЯ — 1:1 (ПЕНАЛЬТИ — 4:1)
Голлар: Мойзе Кин 15 (0:1), Харис Табакович 79 (1:1).
Босния ва Герцеговина: Василь, Мухаремович, Катич, Колашинац (Тахирович, 46), Дедич, Башич (Бурнич, 71), Шуньич (Алайбегович, 46), Мемич (Табакович, 71), Байрактаревич, Демирович (Хаджиахметович, 115), Джеко.
Италия: Доннарумма, Бастони, Калафьори, Манчини, Локателли (Кристанте, 71), Тонали, Барелла (Фраттези, 85), Димарко (Спинаццола, 91), Политано (Палестра, 46), Ретеги (Гатти, 44), Кин (Эспозито, 71).
Огоҳлантиришлар: Тахирович (54), Мухаремович (102), Катич (114) — Доннарумма (81), Фраттези (120).
Четлатиш: Алессандро Бастони 41 (Италия).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).