Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: “Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон”-“Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитларга дербида қандай ўйин намойиш этиш кераклигини уқтиргандим, қолаверса, бу ҳақда уларнинг ўзлари ҳам яхши билишарди. Дерби шундай ўйин бўладики, ўйин тақдирини бир ёки иккита вазият ҳал этиб қўяди. Жарима майдончамиздан узоқ бўлмаган жойда ўйин қоидасини буздик ва гол ўтказиб юбордик. Рақибга ғалаба қозониш учун биргина имконият кифоя қилди. Бу голни ўтказиб юборишимиз бизнинг режамизда йўқ эди. Афсуски, қайтариб айтаман, дербида ўйин тақдирини биргина вазият ҳам ҳал қилиб қўяди. Тўғри, гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин режамиз бузилиб кетди ва очиқ футбол намойиш этишга ўтдик. Бугун омад биз тарафда эмасди. Умуман олганда футболчиларимга эътирозим йўқ. Бугун мағлубиятга лойиқ ўйин намойиш этмадик. Афсуски, дербига қаттиқ тайёргарлик кўрган мухлисларимизни қувонтира олмадик. Балки, менга нимадир етишмагандир футболчиларни бундай дербига тайёрлашда. Шу ўринда бизни қўллаб қувватлаб турган мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман.

- Бугунги мағлубиятда кимни айбдор қилиб кўрсатган бўлардингиз?

- Кимнидин айбдор қилиб кўрсатиш ниятида эмасман. Барчамиз яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, барчамиз ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик, барчамиз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилдик, барчамиз ишончни оқлашга ҳаракат қилдик. Ҳеч кимни айбдор қилиб кўрсатмайман.

- Мирнийнинг вазиятига қандай фикр билдирасиз?

- Ҳозирги пайтда Виталий Мирний жамоамизнинг тўлақонли аъзоси, у жамоамизда ўйнамоқда. Матниёзов ўтган турда ишончли ўйин намойиш этди. Шу сабабли, бугун Русланни асосий таркибга қўйдик. Мирний ўз устида ишламоқда, асосий таркибга кириш учун ҳаракат қилмоқда. Кеча ёшлар биринчилигида қизил карточка олганди, шу сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур эди. Қайтариб айтаман, у жамоамизнинг аъзоси, исталган пайтда асосий таркибдан жой олиши мумкин.

- Рақиб таркибида кимнинг ўйинини алоҳида кўрсатган бўлардингиз? Кимнинг ўйини кўпроқ ёқди?

- “Навбаҳор” таркибида кучли футболчилар бор. Шу сабабли, йил бошида уларнинг олдига кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Таркибда маҳаллий ва легионер яхши футболчилари бор. Агар бугунги ўйиндан келиб чиқиб кимнидир алоҳида кўрсатмоқчи эканлигимни айтаётган бўлсангиз, бугун улар биздан бир бош устун ҳаракат қилишмади, шу боис кимнидир алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Бугун тажриба биринчи ўринда турмади. Бугун тўп учун курашда ютқаздик. Ўтган турда тўп учун курашларни деярли барчасини ютгандик. Мана шу омиллар сабабли бугун мағлубиятга учрадик. Қолаверса, омад ҳам бугун меҳмонлар тарафида бўлди. “Навбаҳор” иккинчи даврада бор йўғи битта гол урди адашмасам, уни ҳам жаримадан. Бугун ҳам уларга омад кулиб боқди.

- Нега таркибда ротация қилмаяпсиз? “Металлург” жамоасига қарши ўйиндаги таркиб бугун ҳам ҳаракат қилди.

- Тақвимга қаранг, биз учун жуда тиғиз. Лига Кубогида ўйнаяпмиз, Суперлигада ўйнаяпмиз. Тўртта учрашувни сафарда ўтказяпмиз. Айрим футболчиларга дам олиш учун имконият бердик. Майдонга кам тушаётган футболчиларга Лига Кубогида имконият бердик, улар бизнинг назаримизда жисмонан бақувват футболчилар эди.

Манба: Андижон матбуот хизмати
Киритилди: 11:31, 19.08.2019. Ўқилди: 1589 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.