Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Пулишич: «Биз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишимиз мумкин, аммо...» [0]

Бруну Фернандеш: «Райс «Манчестер Юнайтед»да ўйнаши керак эди, у «Арсенал»ни танлаганидан хафа бўлдим» [0]

«Реал Мадрид» ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин [0]

«Астон Вилла» – «Ливерпуль»: Экспертлар бугунги баҳс учун ўз прогнозларини эълон қилишди [0]

«Кун келиб мен ҳам кетаман» — Виржил ван Дейк Салоҳ ва Робертсоннинг «Ливерпуль»дан кетиши ҳақида гапирди [0]

«Гвардиолани хафа қилгандим» — Бернарду Силва нима учун «Манчестер Сити» сардорлигидан бош тортмоқчи бўлганини айтди [0]

«Арсенал» бир мавсум олдин сотиб олган ярим ҳимоячисидан қутулмоқчи [0]

Роберт Левандовски «Барселона»даги келажаги бўйича якуний қарорни қачон эълон қилиши маълум бўлди [0]

Дидье Дешам Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлигига шама қилди [0]

Мухлислардан норози Леау «Милан»ни тарк этиши мумкин: Клуб унга нарх белгилади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Сўғдиёна" — АГМК учрашуви превьюси: Тарози палласи қайси жамоа томонига оғади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 18-турида АГМК Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши баҳс бойлайди.

— Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" - АГМК ўртасидаги 22-учрашувга айланади. Қизиғи, қайд этилган натижалар кўрсаткичи тенг. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган ва худди шунча ютуқ "Сўғдиёна" ҳисобида ҳам бор. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Ҳозирча мазкур жамоалар қарама-қаршилигида тарози палласи тенг турибди. Тўплар нисбати кўрсаткичи эса жамоамиз фойдасида: 35-30.

Рақиб ҳақида

— Айни пайтда "Сўғдиёна" 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг юқори бешлигини якунлаб турибди. Жорий мавсум жиззахликлар 8 ғалаба, 3 дуранг ва 6 мағлубият қайд этишган. Жиззахда ўтган ўйинларда эса "Сўғдиёна" 2 мағлубият ва 1 дуранг ўйнаган. Қолган баҳсларда жиззахликлар ғалаба нашидасини суришган. Бақоев жамоаси ўз уйида "Пахтакор"га ютқазди ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этганди. Жорий мавсумдаги ўз уйидаги илк мағлубиятни эса жамоа Лушан бошчилигида "Сурхон"га қарши беллашувда тан олишга мажбур бўлганди.

Жиззахликлар ўз уйидаги 9 учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол этишган. Шу билан биргаликда "Сўғдиёна" ўз уйидаги ўйинларда жами 10 маротаба тўп ўтказиб юборган.

Жиззахликларнинг жорий мавсумдаги асосий футболчиси Шоҳруз Норхонов саналади. Норхонов ҳисобида 7та гол мавжуд ва бу борада футболчи жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.

Биринчи даврани АГМКда ўтказган Жасур Ҳасанов ва ҳимоячи Шерзод Файзиев мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Сўғдиёна"да ўтказмоқда.

Тайёргарлик ҳақида

— Жамоамиз бугун Қибрайдаги асосий ўйингоҳда "Сўғдиёна"га қарши ўйинга тайёргарлик доирасидаги навбатдаги машғулотини ўтказди. Машғулотлар одатдагидек қизиқарли ва аъло кайфиятда ўтди. Павел Бугало дарвозабонларни махсус дастур асосида шуғуллантирган бўлса, Марат Ахмеров ва Хайрулла Каримов футболчиларни чигалёзди машғулотларини олиб боришди. Ҳикмат Эргашев ва Александр Волков Миржалол Қосимовга футболчиларга тактик қўлланмалар ҳамда ўйланган комбинацион жараённи ишлашда кўмаклашишди.

"Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган Зафар Полвонов "Сўғдиёна"га қарши ўйинга оптимал формада чиқиш учун алоҳида дастур асосида шуғулланди. Шунингдек, кичик жароҳати боис умумий гуруҳдан четда қолган Бобур Юлдошев асосан енгил машғулотлар билан чекланди. Қайд этиш керакки, Бобур Юлдошев Жиззахдаги ўйинни сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Шу тариқа қизиқарли ўтган бугунги машғулотни якунлаган жамоамиз эртага эрталаб "Сўғдиёна" билан ўйинни ўтказиш учун Жиззахга отланади. Ўйинолди расмий машғулот эртага "Сўғдиёна" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида: АГМК турнир жадвалида 16 очко тўплаб 11-ўринни банд этмоқда. Эҳтимолий ғалаба жамоамизни жадвалга икки поғонага тепага кўтарилиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Жиззахдаги ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Мазкур ҳакам жорий мавсум ҳисобидан илк маротаба АГМК иштирокидаги баҳсда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши баҳс Жиззахдаги "Марказий" стадионда 27 август куни соат 19:15да бошланади.

Суперлига, 18-тур.

СЎҒДИЁНА – АГМК
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Тимур Галеев, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Мазкур жамоалар тўқнашувлари тарихига эътибор қаратсак, бўлажак ўйин "Сўғдиёна" — АГМК ўртасидаги 22-учрашувга айланади. Қизиғи, қайд этилган натижалар кўрсаткичи тенг. Ўтказилган беллашувларнинг 8тасида АГМК ғалаба қозонган ва худди шунча ютуқ "Сўғдиёна" ҳисобида ҳам бор. Қолган 5 ўйинда эса дуранг қайд этилган. Ҳозирча мазкур жамоалар қарама-қаршилигида тарози палласи тенг турибди

Манба: АГМК матбуот хизмати
Киритилди: 09:25, 26.08.2019. Ўқилди: 1673 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик