Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ибраҳимовични ҳайратда қолдирган 5 та футболчи

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламида жанжалкашлиги ва чўрткесарлиги билан танилган Златан узоқ йиллик кариераси давомида ўз ҳамкасбларнинг жуда кўпини танқид қилишга улгурди. Шундай бўлсада, қаҳрамонимизни ҳайратда қолдирган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бугун унинг турли вақтларда турли нашрлар учун берган интервьюларидан фойдаланиб Ибранинг ўурматини қозонган футболчилар ҳақида билдирган қизиқарли фикрларни тақдим этмоқчимиз.

Роналдо

У чинакам феномен. Афсуски, ҳозирда унга ўхшаш футболчилар йўқ ва бошқа бўлмаса ҳам керак. У исталган дриблинг ёки финтни жуда осонлик ва усталик билан амалга оширадики, кўриб ёқангизни ушлайсиз. Тўғриси, Роналдонинг ўйинларини кузатиб борганимни яшириб ўтирмайман. Феномен энг кучли рақибларга қарши учрашувларда ҳам ортиқча қийинчиликсиз таблодаги ҳисобга ўз таъсирини ўтказа оладиган даражада кучли футболчи эди.

Роналдиньо

Ўйлашимча у ҳамма даврларнинг энг яхши футболчиси ва туғма чемпион! Шахсан мен у каби футболчи билан бир жамоада тўп сурганимдан фахрланаман. Биласизми, Рони кайфият ўйинчиси. Агар ўйин куни унинг кайфияти аъло даражада бўлса, тамом деяверинг! Уни тўхтатиб қолишнинг умуман иложи қолмайди. Рони майдон бўйлаб рақс тушаётгандек енгил ҳаракат қилади ва рақибларини осонлик билан ортда қолдиради. Очиғи Роналдиньо  пул учун тўп тепмайдиган мен кўрган кам сонли футболчилардан бири!

Роналду

Криш чинакам спорт машинасига ўхшайди. Бундай машиналарнинг ичига ўтирсангиз ундаги майда деталларни кўриб ҳайрон қоласиз. Ушбу деталларнинг ҳар бири ўз вазифасини бажаради ва машинингизни ҳаммадан олдинда бўлишини таъминлайди. Роналду ҳам ўз кариераси давомида ҳар бир кичик деталларни оғир ва тўхтовсиз машғулотлар орқали йиғиб борган. Якунда эса, у пойгада ҳаммадан бир қадам илгарида. Тан олиш лозим, Криш бундай катта босимни тартибли ҳаёт ва тинимсиз машғулотлар эвазига осонлик билан енгиб ўтяпти

Месси

Агарда мендан энг кучли футболчи ким деб сўрасалар, албатта Ибра ёки Месси жавобларидан бошқаси ҳаёлмига келмайди. Тўғри Роналду борасида ҳам доиммо ижобий фикрда бўлганман, бироқ у машғулотлар меваси. Месси эса туғма истеъдод. Менимча дунё Месси сингари футболчини аввал кўрмаган бўлса керак. Унинг ўз услуби бор ва ўйлашимча бу услубдан бошқа ҳеч ким фойдалан олмайди. Менга уни ҳар куни кўриш насиб этган. Аввал айтганимдек, у худди «Play Station»даги ўйинчиларга ўхшайди. Унга тўпни етказиб берсангиз бўлгани. У рақибларини бирин кетин алдашга тушиб кетади.

Златан Ибраҳимович

Ҳамма афсонага айланиш учун оламдан ўтиш керак деб хисоблайди. Мен бу фикрга сира қўшилмайман. Ахир мен тирикманку! Демак мен тирик афсонаман! Биласизми яқинда турмуш ўртоғимнинг туғулган кунига нима совға қилдим? Хеч нарса! Сабаби бизда Златан бор!

Манба: Футбол - Футбол
Киритилди: 00:50, 31.08.2019. Ўқилди: 9949 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик