Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Африкалик дўст»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Самуэль Это'О футбол билан хайлашибди. Бирор бир донгдор юлдуз бутсасини михга илса, икки хил ҳис ўтади ичимдан:

биринчиси, фаолиятининг охирги қисмини кузатмаганим ва эсдан чиққани учун "ээнди кетдими?!" деган ҳис.

иккинчиси, ёшлигимнинг бир қисмига айланган даҳо ўша ёшлигимнинг бир қисмини юлиб олиб кетаётгандек туюлади.

Это'О барибир даҳо ҳужумчи эди. Ўлчови қай бир юлдуздан пастроқдадир, аммо футбол билан хайлашганида, бир эслаб қўйишга, ажойиб ўйинларини кўз ўнгимиздан ўтказишимизга арзийдиган ҳужумчи эди.

"Ёшлар" телеканалида чет эл ўйинлари энди-энди кўрсатилаётган пайтлари у билан "танишганмиз". "Барса" таркибида ўйнаётган пайти Самуэль бир куни майдон марказидан дарвозабон билан бирга бир чиқиб боргани ҳамон ёдимда. Мен у тўпни олган заҳоти "ҳисоб 3:0!" дедим (ўша вақт 2:0 эди).

Камерунлик бола бориб уролмади. Мен жим туриб, жаҳлда "сен ҳеч қачон Роналдо бўлолмайсан", дегандим.

Албатта, бу гапимни ҳамма бир хил тушунган: бразилиялик юлдузнинг даражасини улуғлади, деган маънода. Лекин бу гапни айтишимга икки ҳужумчининг таққоси эмас, бошқа нарса сабаб бўлганини ҳеч ким билмасди:

Анча аввал Маслаченконинг шарҳида "Интер" вакили Роналдо ҳисоб 2:0лигида худди шунақа вазиятга чиқиб кетган, рус маэстроси ҳужумчи дарвозабондан эллик метр узоқлигидаёқ "3:0" деганди. Албатта, Роналдо таблодаги ҳисобни шу ҳолга олиб келган ўшанда.

Мен ҳам буюк шарҳловчига тақлидан бир куни шунақа вазиятни ушлаб оламан деб кутиб яшардим. Келди ўша кутилган вазият. Аммо Это'О "минг йиллик ривоят"ни пачақ қилиб турибди-да...

Кейин бунақа таваккалчиликка бошқа қўл урмадим. Аммо, Самуэлнинг ўйинларидан ҳамиша баҳра олиб яшадим.

Африкалик ўртоқ, майли, ўшанда мени уялтирган ва ғалати ҳолатга тушириб қўйган бўлсанг ҳам, сен яшил майдон даҳоси эдинг, кейинги ишларингда омад!

Ёшлигим сен билан кетяпти, эҳтиёт бўл...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 21:24, 08.09.2019. Ўқилди: 9461 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик