Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси Аргентинанинг 70 йиллик рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг ёши катта гол муаллифи сифатида рекорд ўрнатди.

Аввалроқ Аргентина терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Исландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида маълум қилинган эди.

Месси ушбу баҳснинг 72-дақиқасида пенальтидан гол урди. У гол урган пайтда 38 ёш-у 350 кунлик эди. Шу тариқа у 1957 йилда 38 ёш 282 кунлигида терма жамоа сафида гол урган Анхел Лабрунанинг рекордини янгилади.

38 ёшли Месси 2023 йилдан буён MLSнинг “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда. У Европада Франциянинг “ПСЖ” ва Испаниянинг “Барселона” клублари шарафини ҳимоя қилган. “Барселона” сафида у тўрт марта УЕФА Чемпионлар лигаси, уч мартадан УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланган.

Месси 2022 йилда Жаҳон чемпиони, 2014 йилда мундиал кумуш медали совриндори, 2008 йилги Олимпиада чемпиони ҳамда Америка Кубогининг икки карра (2021, 2024) ғолиби ҳисобланади.

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17 июнь куни Жазоирга қарши ўтказади. Гуруҳ босқичида аргентиналиклар шунингдек Австрия ва Иордания термаларига қарши ҳам майдонга тушади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир тарихида илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:51, 10.06.2026. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик