Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Надаль — 4 карра «US Open» ғолиби!

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида «US Open» мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг финалига россиялик Даниил Медведев (5) ва испаниялик Рафаэл Надаль (2) етиб келишди.

Биринчи сетда 23 ёшли теннисчи тажрибали ракетка устаси билан тенгма-тенг кураш олиб боришга ҳаракат қилди. Бўлим давомида иккала спортчи бир мартадан "брейк"ни амалга оширишди. Ҳисоб 6:5 пайтида эса Надаль яна бир "брейк"ни расмийлаштирди ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 7:5.

Иккинчи сетда эса Надаль битта "брейк" билан олдинга чиқиб олди ва бўлим охирига қадар уни бой бермади — 6:3. Сетлар бўйича — 2:0.

Учинчи сет бошида Рафа "брейк"ни амалга ошириб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. Аммо Медведев ўша заҳоти қайта "брейк"га эришди ва мувозанатни тиклади. Сет сўнгида ҳисоб 6:5 бўлиб турган пайтда испаниялик ракетка устаси тўпни ўйинга киритди. Даниил жуда яхши ўйин намойиш қилиб, геймни 0:40 кўринишига келтирди. Надаль битта брейк-поинтни бартараф этдию, аммо Медведев имкониятни қўлдан чиқармай, сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 7:5. Сетлар бўйича — 2:1.

Тўртинчи сет тенгма-кет курашлар остида кечди. Ўйинга тўла мослашиб олган рус теннисчиси тажовузкор ўйинни кучайтириб борди. Сетнинг энг сўнги геймида бу тактика ўз самарасини берди. Медведев сет сўнгида "брейк"га эришди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди — 6:4. Сетлар бўйича — 2:2.

Бешинчи сет драматизмга бой бўлди. Испаниялик теннисчи бўлим давомида кетма-кет иккита "брейк"ни амалга оширди ва ҳисобни 5:2 кўринишга келтирди. Надаль тўпни ўйинга киритган пайтда барчаси ҳал бўладигандек эди. Аммо Медведев ҳолдан тойганига қарамай, матч-поинтни бартараф этиб, "брейк"га эришди. Медведевнинг тўп узатишида Рафа яна бир марта матчболга эга бўлди. Аммо Даниил яна бир марта вазиятдан чиқиб кетди ва ҳисобни 5:4га етказди. Сетнинг 10-геймида Медведев "брейк" қилишига оз қолди: у "брейк-поинт"дан фойдалана олмади. Аммо испаниялик теннисчи бу геймни ўз фойдасига ҳал қилди. Гейм, сет, матч! 3:2.

Шу тариқа, Рафа Надаль фаолияти давомида тўртинчи «US Open»ни, "катта дубулға" туркумидаги 19-совринни қўлга киритди. Рожер Федерерниг рекордини такрорлаш учун унга битта "дубулға" керак.

Надаль ушбу турнирда 3 850 000 доллар ишлаган бўлса, Медведев ўз ғазнасини 1 900 000 долларга бойитиб олди.


Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:37, 09.09.2019. Ўқилди: 4005 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик