Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов: «Терма жамоага қайтишим борасидаги гап-сўзларни эшитиш қулоққа ёқади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Sports.uz интернет нашри журналисти Шухратбек Жўраев Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши ўйинидан сўнг терма жамоага қайтиши кутилаётган "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов билан суҳбатлашди. Қуйида мазкур интервьюни ўқишингиз мумкин. 

Маълумки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичининг илк турини  кутилмаганда Фаластинда мағлубият билан бошлаганидан сўнг дарҳол аргентиналик Эктор Купер кескин танқид остига олинди. Натижа учун жавобгар ҳисобланган бош мураббийнинг иши ҳеч кимни қониқтирмаётгани сабабли Фаластинга қарши учрашувдан кейин мухлислар ўртасида Купернинг истеъфоси борасида сўровномалар ўтказилди ва унда кўпчилик ишқибозлар аргентиналик мутахассиснинг ўрнида «Бунёдкор»ни бошқараётган Вадим Абрамовни кўришни хоҳлашаётганини билдиришган.

- Вадим Карленович, табиийки терма жамоамизнинг мағлубияти барчамиз учун оғриқли зарба бўлди. Фаластинга қарши кечган учрашув ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Фаластинга қарши беллашувни бутун Ўзбекистон кузатди. Албатта, мағлубият ҳаммамиз учун оғриқли зарба бўлди. Рақиб биздан кўра яхшироқ тўп сургани учун ғалаба қозонди. Бунга яна нимани қўшимча қилиш мумкин?

- Афсуски, биз камтарона Фаластин терма жамоасига ютқазиб қўйдик. Бу муваффақиятсизлик Ўзбекистон терма жамоасининг мақомига салбий таъсир кўрсатадими? Ахир Фаластин топ-мақомдаги терма саналмайди…

- Шак-шубҳасиз гапингиз жуда ўринли. Фаластиндан олинган мағлубият терма жамоамизнинг обрўйига акс таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Қолаверса, Ўзбекистон ФИФА рейтингида Фаластиндан анча юқори ўринда туради. Бундан ташқари, таркибдаги футболчилар ҳамда терма жамоада ишлаётган мураббийлар малакаси ва савияси борасида ҳам ўртада катта тафовут мавжуд. Миллий терма жамоани миллат «юзи» сифатида бежиз тилга олмайдилар. Ахир ҳар қандай футболчи ватан шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилишни орзу қилади. Албатта, терма жамоа таркибида легионерлар борлиги ва уларнинг кўплиги ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Масалан, жанубий кореялик футболчилар инглиз премъер-лигасида тўп суришяпти. Афсуски, легионерларимиз орасида топ-лигаларда ўйнаётганлари учрамайди. Дарҳақиқат, Фаластиндан олинган мағлубият жуда ачинарли бўлди. Бу ҳақда ҳали узоқ гапиришади.  

- Эктор Купернинг тактикаси кўпчиликка ёқмаётгани сир эмас. Нега деганда, бу мураббий асосий урғуни ҳимоявий футболга қаратади. Нима деб ўйлайсиз, у қўллаётган тактика ва ўйин услуби энди ҳеч нарсага ярамасдан қолдими?

- Мени кечирасиз, ҳамкасбимнинг иш услуби ва тактикаларини таҳлил қилиб бера олмайман. Ҳар бир мураббийнинг футбол борасида ўз қарашлари бор. Шу боис ҳамкасбимнинг иш услубини изоҳлаш этикага мутлақо зиддир. Эктор Купер ҳам худди мен каби мураббийдир. Унинг футболга оид ўзига яраша қарашлари бор. Мен ҳам ўз услубимга кўра иш юритаман. Ўйин учун танланган тактикага бош мураббий жавоб бериши керак. Шунда ҳаммасини тушуниб олиш мумкин бўлади. Ахир мен термани бошқараётган ҳамкасбим учун жавоб бера олмайман-ку. Шак-шубҳасиз, бу жуда нотўғри иш ҳисобланади.

- Фаластиндан қабул қилинган мағлубиятдан кейин Куперни истеъфога чиқариб юбориш борасида овоз бериш бошлаб юборилди. Аксарият ишқибозлар терма жамоани бошқаришга айнан сиз муносиб эканлигингизни айтишмоқда. Агар амалда ҳам шундай бўлиб, сизга термада ишлаш таклиф қилинса, бу таклифни қабул қилармидингиз?

- Албатта, бундай гап-сўзларни эшитиш қулоққа ёқади. Аммо мени тўғри тушунинг, ушбу саволингизни жавобсиз қолдиришга мажбурман. Ишқибозларнинг мени эсга олишлари ва унутиб юборишмаганидан хурсандман.

- Умуман олганда, терма жамоа рулида сизни кўришмоқчи эканлиги ҳақидаги гаплардан қандай ҳолатга тушасиз?

- Ҳозир бундай гапларни эшитиш ўзимга ёқишини айтдим. Одамлар меҳнатингни ижобий қадрлашар экан, бундан албатта хурсанд бўласан. Аммо бундай саволларга жавоб қайтариш бироз ўнғайсизроқ. Шунинг учун мени тўғри тушунасиз, деб ўйлайман.  

  - ЖЧ-2022 саралаш босқичи стартидаги мағлубиятдан кейин терма жамоа мухлислари ушбу икки масала юзасидан баҳс-мунозараларга киришган: кимдир футболчиларимизга ватанпарварлик руҳи етишмаганлигини айтаётган бўлса, бошқалари ҳаммаси ўйин учун нотўғри тактика танланганини таъкидлаяпти. Мазкур масала борасида нима деган бўлардингиз?

- Ҳар бир футболчи ва мураббий терма жамоани халқаро саҳнада намоён этар экан, аввало ватанпарварлик руҳи уни бутунлай чулғаб олади. Бундай пайтда футболчи Ўзбекистон учун ўзидаги борини беришга киришади. Қизиқ ҳолат, терма жамоа ғалаба қозонар экан, бировнинг хаёлига ватанпарварлик тушунчаси келмайди. Агар мағлубият қайд этилса, кўпчилик шу ҳақда бонг уришга тушади. Бу эса масалага баҳо беришнинг энг нотўғри йўлидир. Терма жамоамиз футболчилари ватанпарварлик нима эканлигини жуда теран ҳис қилган ҳолда майдонга тушадилар ва бунга асло шубҳа қилмайман. Шунчаки, ўйинда ким бунга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ғалаба қозонади. Бахтга қарши саралашнинг илк учрашуви учун бизникилардан кўра фаластинликлар яхшироқ ҳозирлик кўрган эканлар. Қолаверса, ўша Бразилия ва Германия сингари топ-терма жамоаларда ҳам омадсизликлар етарлича кузатилган. Ҳеч ким ўшанда бразил ёки немис футболчиларига ватанпарварлик руҳи етишмагани ҳақида оғиз очмаган. Шунингдек, Россияда ҳам оғир дамлар бўлган. Ватан учун ҳар қандай инсон, жумладан, футболчи ўзини фидо қилишни истайди. Шундай экан, бу мавзуга бошқа тўхталиш керак эмас, назаримда.

- Вадим Карленович, тасаввур қилинг, сиз терма жамоа бош мураббийисиз. Бундай омадсиз стартдан кейин қандай режа тузган бўлардингиз?

- Жуда мураккаб савол билан мурожаат қилдингиз (кулади). Агар ўрнимда бошқа мураббий бўлганида бундай саволга қандай жавоб қайтарарди? Ўйлайманки, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мутахассис омадсиз стартдан сўнг кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, деган жавобни бериши тайин. Ҳозирги вазият жуда бошқача. Саралаш босқичи стартини мағлубият билан бошлаш ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди. Энди футболчиларнинг зиммасидаги масъулият икки ҳисса ортди. Энди гуруҳдаги асосий рақиб саналадиган Саудия Арабистонини иккала учрашувда ютиш талаб қилинади. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди.

- Кўпчилик Эктор Купернинг кекса мутахассис санаб, унинг иш услублари энди ҳеч нарсага ярамаслиги ҳақида ҳам гапириляпти. Сизнингча, ёшнинг ишга таъсири бўладими? Қолаверса, ўзингиз ҳам 60 ёшга қараб кетяпсиз…

- (Кулади) Биласизми, ёшнинг бунга ҳеч қандай таъсири йўқ. Ёшнинг ўтиб бориши фақат кундалик ҳаётингизга қандайдир таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, юқори қаватга кўтарилаётган пайтингизда чарчоқни ҳис қила бошлайсиз. Аслида ёш ўтиб бориши билан кишида тажриба жуда ортади ва ўзининг чўққисига чиқади. Шундай экан, кекса мутахассиснинг иш услуби асқотмаяпти, деган иддаолар мутлақо асоссиз. Албатта, футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шунинг баробарида мураббийлар ҳам жараёнларга кўникмоқдалар. Мураббий неча ёшда бўлишидан қатъи назар ҳар доим билимини ошириш пайида бўлади. Бахтга қарши ҳамма ҳам буни тушунавермас экан.

- Футболда шундай ёзилмаган қоида бор: кучли чемпионат – бу кучли терма жамоа дегани. Демак, бизнинг биринчилик ҳали ҳам кучсиз экан-да?

- Бу ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган мулоҳазадир. Саволингизга жавоб қайтариш асносида бир қанча кучли чемпионатларни мисол келтираман. Англия премъер-лигаси энг кучли биринчилик сифатида тилга олинади. Англия терма жамоаси эса анчадан бери катта ғалабаларга эриша олмасдан келяпти. Португалия биринчилигини топ-лигалар қаторига қўшишмайди, шундай бўлса ҳам Португалия терма жамоаси Европанинг амалдаги чемпиони бўлиб турибди. Ёдингизда бўлса, яқин ўтмишда Греция терма жамоаси ҳам қитъада ғолиб бўлган. Шунингдек, ўз вақтида Чехословакия (Чехия) Европа чемпионатида зафар қучган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, кучли биринчилик ҳар доим кучли терма жамоа шаклланиши учун пойдевор вазифасини ўтаб беравермайди.

- Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон терма жамоаси бундай бўш ўйини билан жаҳон чемпионати йўлланмаларидан бири учун даъвогарлик қила олиши мумкинми?

- Гап-сўзсиз бундай ўйин билан узоққа бориб бўлмайди. Аммо терма жамоамизда вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун барча имкониятлар сақланиб турибди. Ахир олдинда учрашувлар кўп. Ўйлайманки, тўғри хулоса чиқариладиган бўлса, ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб кетади. Ҳозирдан тушкунликка тушиш ярамайди. Ахир умидни сўндирмаслик керак.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:18, 12.09.2019. Ўқилди: 10261 марта. Фикрлар: 31 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик