Европа чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида "Лион" ўз майдонида Россиянинг "Зенит" клубини қабул қилди.
Биринчи бўлим тугаши арафасида Азмун ва Дзюба рақиб жарима майдончаси атрофида "девор" ўйнаши оқибатида эронлик футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи тайм аввалда россиялик ҳимоячи хатога йўл қўйиб, жарима майдони ичида рақиб ҳужумчисини йиқитди. Белгиланган пенальтидан Мемфис Депай самарали фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади.
"G" гуруҳи, 1-тур
Лион Франция – Зенит Россия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 41 Азмун, 1:1 – 51, пенальти Депай.
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Дюбуа, Коне, Денайер, Тиаго Мендес, Рен-Аделаид (Терье, 85), Тузар, Траоре (Корне, 77), Депай, Дембеле.
Зенит – Лунев, Караваев (Шатов, 78), Осорио, Иванович, Жирков (Кузяев, 64), Дуглас Сантос, Барриос, Ракицкий, Азмун (Оздоев, 47), Дзюба, Дриусси.
Огоҳлантиришлар: Азмун (38), Ракицкий (61), Кузяев (70), Коне (71), Шатов (87).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).