Бугун 18 август, 2025 йил, душанба.

      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • 0:2
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 3:2
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • 2:1
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
      • 20.08.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Осасуна
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
  • Суперлига
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1644 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Канчельскис: “Фақат олдинга қараб, интилиш лозим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

17 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида ОАВ ходимлари “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскисдан интервью олишди. Қуйида мазкур суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.   

- Андрей Антанасович, биз ўзингиз тўғрингизда кўпроқ маълумот олмоқчимиз. Ота-онангиз ким, футболга қандай кириб келгансиз, каби саволларга жавоб олишни истардик...

- Биографиям узоқ тарихга эга ва бу ҳақда соатлаб гапириш мумкин. Менинг ҳаётим ҳақида китоб чоп этилган. Ушбу китоб келаси йили Наманганга олиб келинади ҳамда уни рус тилида мутолаа қилишингиз мумкин. Балки бу китобни қайтадан чоп этишар, балки ўзбек тилига таржима қилишар. Бу масалани клуб раҳбарияти ҳал этади.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, мазкур китобни фойда кўриш мақсадида чиқармагандик. Шу боис, у жуда оз миқдорда сотилди. Китобни болалар уйлари ва махсус мактаб-интернатларига совға қилдик. Асосийси, мухлисларнинг мен ҳақимда кўпроқ маълумотга эга бўлишларидир.

- Истеъфога чиқарилганингиздан сўнг, орадан маълум муддат ўтганидан кейин, яна “Навбаҳор” бошқарувини қўлга олдингиз. Ушбу қарорга изоҳ бера оласизми?

- Мазкур масала юзасидан Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров ва клуб раҳбарияти, жумладан, янги вице-президент Ойбек Саматов  билан кўп бора гаплашдик. Танганинг икки томони бор. Шу сабабли, бўлиб ўтган истеъфода мен ҳам маълум маънода айбдорман. Аммо энди барчаси ортда қолди ҳамда буёғига фақат олдинга қараб, интилиш лозим.

Футболдаги фаолиятим давомида шундай ҳолат 3 марта юз берди. Биринчисида мэтр Валерий Лобановский мени Киевнинг “Динамо”сидан Донецкнинг “Шахтёр” клубига қўйиб юборишни хоҳламаган. Кейинчалик эса донецкликлар сафига қўшилишим тўғри қарор бўлганлигини таъкидлаган.

“Манчестер Юнайтед”да эса сэр Алекс Фергюсон билан орамизда бироз келишмовчилик юз берган. Кейинчалик Фергюсон барча футболчиларнинг олдида ноҳақ эканлигини тан олиб, кечирим сўраган. Мана энди  футбол жонкуяри бўлган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич ҳам мени “Навбаҳор”га қайтарди. Бу учала инсон мен учун буюк шахслар саналашади. Лобановский ҳамда Фергюсоннинг жаҳонга машҳур мураббийлар эканлиги барчага маълум.

Хайрулла Бозаров эса катта бир вилоятнинг ҳокими бўлишига қарамай, футболнинг ҳақиқий жонкуяри  ҳамда  “Навбаҳор”нинг юксалиши учун кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.

- “Навбаҳор” билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Уч йил муддатга. Шу вақт давомида жуда кўп ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Вилоятда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, шунингдек, “Навбаҳор”ни янада юксалтириш шулар жумласидан.

Куни кеча “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси маълум сабабларга майдонга тушмади. Бу эса албатта ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Турнир жадвали пешқадамига қарши 5 нафар етакчи футболчисиз майдонга тушиш бу рақибга имконият  бериш дегани. Уларнинг ўринларини  муносиб футболчилар билан тўлдириш эса осон иш эмас. Масалан, “Реал”да Гарет Бэйл, Карим Бензема ва Лука Модрич майдонга тушмаса, қандай ҳолат юзага келади? Бизда ҳам “Пахтакор” билан бўлиб ўтган ўйинда худди шундай ҳолат юзага келди.

Ҳали олдинда 7та учрашув бор. Шундай экан, жамоамизда совриндорлар сафидан ўрин олиш учун имконият мавжуд.

Келаси мавсумда эса жамоа олдига бундан-да юксак мақсадлар қўямиз. Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб борамиз. Албатта ҳар бир жамоа олтин медаль соҳиби бўлишни истайди. Аммо бунга бирданига эришиш қийин. Бу иш босқичма –босқич амалга оширилади.

- “Навбаҳор”нинг янги вице-президенти Ойбек Саматовнинг янги ўзгаришларни амалга ошираётгани барчани хурсанд этмоқда. Таъкидлаганингиздек, 2020 йилда жамоанинг олдига юксак мақсад – ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, жорий мавсум якунланганидан   сўнг, таркибни кучайтириш борасида ишлар олиб бориладими?

- Бу борадаги ишларни биз аллақачон бошлаб юборганмиз. “Навбаҳор”да ўйнаш истагида бўлган барча номзод футболчиларни кўриб чиқиб, улар билан музокара олиб борамиз ҳамда аввалгидек футболчиларни танлашда хатога йўл қўймасликка интиламиз.

Мураббийлар штабига селекционер мураббий Отабек Ғуломхўжаев қўшилди. У шунингдек, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади.

Энди номзодларни синчковлик билан кузатиб, таркибни кучайтиришга жиддий тарзда ёндошамиз. Кўплаб футбол агентлари ҳам бизга ўз мижозларини таклиф этишади ҳамда улар агентлик қилаётган ўйинчи майдоннинг ҳар қандай позициясида ўйнай олишини таъкидлашади. Шундай бўлса, у ноёб футболчи экан-да? Майдоннинг ҳар қандай нуқтасида тўп сурадиган футболчи йўқ, аслида. Бундай футбол агентларининг гапларига учмасдан, жамоамизга номзод бўлган барча футболчиларни синчковлик ҳамда дикқат билан кузатамиз.

Айтиш жоизки, “Навбаҳор”нинг кўплаб футболчилари билан мавсум якунида хайрлашамиз, бу ҳаёт, бу футбол.

Таъкидлаганимдек, келаси мавсумда олдимизга жиддий мақсадлар қўйилади ва 2020 йил “Навбаҳор” ҳамда мен учун муҳим йил бўлади.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, клубнинг янги раҳбарияти, жумладан, вице-президент Ойбек Саматовнинг кўплаб янги ўзгаришларни амалга ошираётгани мени ҳам қувонтирмоқда. Биз Ойбек Арифович билан тил топиша олдик ҳамда бундан хурсандман.    

- Янги мавсумда таркибга қўшиладиганлар ўзбекистонлик футболчиларми ёки улар орасида легионерлар ҳам борми?

- Ўзингизга маълум, айни пайтда таркибимиздаги легионерлар лимити тўлган. Шундай экан, сафимизга қўшиладиган янги футболчилар  асосан маҳаллий футболчилардир, яъни таркиб  ўзагини маҳаллий ўйинчилар ташкил этишади. Балки бирорта легионер футболчининг ҳам номзодини ҳам кўриб чиқармиз.

- Ҳужумчи Александр Касьян майдонда яккаланиб қолмоқда. Унга тандем сифатида Иван Соловьёвни  ҳужум чизиғида ўйнатса бўладими? - Бизга айни пайтда чиройли ўйин эмас, натижа муҳим. Таъкидлаганимдек, таркибимизда 3-4 нафар футболчи жароҳати борлиги сабабли, майдонга тушолмаяпти. Уларнинг ўрнига эса муносиб номзодлар топиш керак. Бундай пайтда эса таркибда қандайдир тактик ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди. Ахир айтишади-ку, ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади, деб.

Кези келганида таъкидлаш жоизки,  Александр Касьян ҳужумчи ва шу боис, гол уриши учун жамоадошлари унга тўпни аниқ етказиб беришлари лозим. Сўнги ўйинларда эса Сашага шу нарса етишмади. Касьян барча футболчилар билан бирга ўқув-машғулот йиғинида иштирок этган ҳамда жамоадошларини яхши тушунади. Давралар оралиғидаги  трансфер “ойнаси” вақтида эса бир қатор янги футболчилар таркибга қўшилишди ва улар орасида бироз тушунмовчилик юзага келди.

Шунингдек, Александрда бироз руҳий тушкунлик ҳам юзага келди. Умид қиламанки, Саша  бу қийин вазиятдан тезда чиқиб кетади ҳамда кейинги ўйинларда бошқа, яъни ўша голеадор Касьянни кўрасизлар.

- Сизнингча, Суперлига клублари нималарга кўпроқ эътибор бериши лозим?

- Суперлига жамоалари яхши инфратузилма, майдон ва базага эга бўлишлари шарт.

Шунингдек,  клубнинг фаррошидан тортиб, раҳбариятигача ўз ишининг устаси бўлиши керак. Масалан, фаррош ҳаммаёқни чиннидай қилиб, тозалаб қўйса, буни кўриб, кўнглинг қувнайди, кайфият яхшиланади.

Шунингдек, овқатланиш, яшаш шароити, витанимизация, молиявий аҳвол ҳам аъло даражада бўлиши лозим.

Футболчи пул ҳақида  ўйламаслиги, унинг фикри фақат майдонга қаратилиши лозим. 

"Навбаҳор"да бу борада камчилик йўқ. Айниқса, клуб вице-президенти Ойбек Саматов бизга барча қулай шароитларни яратиб беряпти ва фурсатдан фойдаланиб, бунинг учун унга миннатдорчилик билдираман.    

- Жамоамиз таркибидаги легионерлар келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишадими?

- Уч нафар россиялик футболчилар аниқ жамоада қолишади. Шунингдек, тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоевнинг ҳам ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман.  Славко Лукич эса яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлди ва унинг 3-4та ўйиндаги ҳаракатларига қараб, якуний  хулосага келамиз.                                               

Наманганга қандай таъриф берасиз?

- Наманган – меҳрибон ва содда кишилар вилояти. Мени бу ерда жуда яхши кутиб олишди. Асосийси, эса Наманганда футболни жуда севишади. Футбол мухлислар учун бу ҳаёт. Барча наманганликлар битта жамоа - “Навбаҳор”га мухлислик қилишади. Наманганда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча миллионлар ўйинига қизиқади ва футбол билан овунади. Шунингдек, Наманганда “Аквапарк” қуриляпти ҳамда вилоят анча ривожланяпти. Барчамизни эса футбол бирлаштириб турибди. Буёғига бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳаракат қиламиз.

Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:53, 18.09.2019. Ўқилди: 3066 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.