Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 1 1
2 Марокаш 1 1
3 Гаити 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» ФК ва Кореянинг «Suwan TPL» компанияси ҳамкорлик алоқасини ўрнатишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 19 сентябрь куни, «Бунёдкор» футбол клуби офисига Жанубий Кореянинг рейтинги энг баланд ширкатлари сарасига кирувчи «Suwan TPL» компанияси раҳбарлари ташриф буюрдилар. Ташрифдан мақсад, «Бунёдкор» ФК ва «Suwan TPL» компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўлди. Учрашувда «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти, «Suwan TPL» компанияси президенти Инди Жанг, унинг ёрдамчиси Тедди Ким ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев иштирок этдилар.

Учрашув аввалида томонлар фармакология ва витаминизация масаласи бўйича «Бунёдкор» жамоасига етказиб берилаётган витаминларнинг сифатини янада ошириш, Жанубий Корея клубларида йўлга қўйилган даражага чиқаришни муҳокама қилишди. Шунга кўра, бундан кейин «Бунёдкор» футбол клуби Жанубий Корея жамоалари даражасидаги витаминизация билан таъминланишига келишиб олинди.

«Suwan TPL» компанияси - Ўзбекистонга Корея Республикасидан хорижий инвестициялар олиб кириш билан шуғулланади. Мамлакатимиз бизнес бозорига биринчи марта қадам қўядиган Жанубий Корея компанияларига консалтинг бўйича кўмак кўрсатади. Яъни «Suwan TPL» Ўзбекистон иқтисодиётида ҳозирги даврда энг долзарб бўлиб турган масала, юртбошимиз томонидан алоҳида устуворлик билан олиб борилаётган сиёсат – чет элдан мамлакатимизга инвестициялар олиб кириш соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларида бугунда биринчи рақамли компания бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, кечаги учрашув чоғида «Suwan TPL» компанияси билан яқин келажакда «Бунёдкор»га икки томонлама манфаатли бўлган, тижорат йўналишидаги корейс ҳамкорларни топиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Меҳмонларга «Бунёдкор» футбол клуби ҳақида тўлиқ маълумот берувчи видеопрезентация тақдим этилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар стадион музейига ташриф буюришди, «Бунёдкор» футбол клуби академиясида яратилган шарт-шароитлар билан танишишди, асосий жамоанинг машғулотини кузатишди.

«Умид қиламизки, ушбу учрашув «Бунёдкор» футбол клуби тарихида янги босқични очиб беради ва яқин келажакда Жанубий Корея компаниялари билан икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиб, клубимиз ўз фаолиятини кенгайтиради ҳамда замонавий даражага кўтарилиб боради», - деди меҳмонларнинг ташрифига миннатдорчилик билдирар экан «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 21:43, 20.09.2019. Ўқилди: 1927 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик