Италия чемпионатининг 5-тури доирасида «Брешия» ўз уйида «Ювентус»ни қабул қилди. Туринликлар сўнгги ўйинларда ғалаба учун анча тер тўкишига тўғри келмоқда.
Криштиану Роналду жароҳат туфайли бу ўйинда иштирок эта олмади. Мезбонларнинг 4-дақиқадаёқ Алфредо Доннарумманинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида майдон эгалари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса Пьянич "Ювентус"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" ўз очколарини 13тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да пешқадамга айланди. Шу пайтгача йўқотишсиз келаётган "Интер" бугун "Лацио"га қарши тур ўйинини ўтказади.
Италия А серияси, 5-тур
Брешия – Ювентус 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 1:0 – 4 Доннарумма, 1:1 – 40, автогол Чансельор, 1:2 – 63 Пьянич.
Брешия – Йоронен, Сабелли, Чистана, Чансельор, Матею (Мартелла, 70), Бизоли, Тонали, Дессена, Ромуло (Айе, 85), Доннарумма (Матри, 64), Балотелли.
Ювентус – Шченсни, Данило (Куадрадо, 19), Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира, Рабьо, Рэмзи (Бернардески, 69), Дибала (Матюиди, 80), Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Хедира (7), Бонуччи (41), де Лигт (56), Чистана (79).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).