Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди [5828]

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео) [4280]

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини табриклади! [3564]

Винисиус Бразилия — Эквадор учрашувидан сўнг Анчелоттини қўллаб-қувватлади [2881]

Миллатлар лигаси. Испания - Франция - 5:4 (видеошарҳ) [2681]

Бразилия терма жамоаси Анчелотти бошчилигидаги илк ўйинда Эквадорни мағлуб этолмади (видеошарҳ) [2649]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони [2445]

Тимур Кападзе: «Энди халқимиз бемалол музқаймоқ ейиши мумкин!» [2322]

"Реал" Мастантуоно билан 2031 йилгача шартнома имзолади [2270]

Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилади [2204]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ювентус» ва Роналдунинг тинчини бузган Контенинг сири нимада?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италияда бу йил шиддатли кураш кечади. Туриннинг «Ювентус» клуби ҳар галгидек нисбатан осонроқ тарзда чемпион бўладиганга ўхшамаяпти. Боиси, энди туринликларнинг жиддий рақиби иккитага етди. Ўтган мавсумда Анчелотти бошчилигидаги «Наполи» қаршилик қилган бўлса, энди «Интер» жиддий курашга киришди. Милан клубини эса айни дамда ким бошқараётганини биласиз — Антонио Конте.

Контенинг қанчалик тажрибали эканлигига терма жамоани бошқарган давридаёқ билганмиз. Бу мураббий тартибни севадиган, футболчиларни бир чизиқ атрофида бирлаштира оладиган мутахассис. Айнан шу жиҳати «Интер»га жуда қўл келди.

Ўйлаб қаралса, италиялик мутахассис янги жамоада инқилобий ўзгаришларни амалга оширгани йўқ. Тўғри, жамоанинг неча йиллик етакчи ҳужумчиси Мауро Икарди кетди, айнан Конте унинг кетишини хоҳлади. Сабаби битта ярамас бузоқ бутун бир подани бузади, деган гап айни топиб айтилган гап.

Конте «Интер»га келган заҳоти жамоада қандайдир ички норозилик, ички зиддият борлигини сезди, клубга эса хотиржамлик керак эди. Антонио эса бунда Мауро Икарди ва унинг атрофидаги можаролар сабаб деб билди. Шу боис қанчалик тажрибали бўлмасин, Икардини жамоадан кетказди. Бу тўғри қарор эди. Чунки, масалан, сиз ишлаётган ишхонадаги бирор-бир ходимнинг характери оғирроқ бўлса ёки қандайдир жирканч ишга қўл урган бўлса, иши қанчалик пухта бўлмасин, унинг кетишини истаб қоласиз. Бундайлар қайсидир маънода жамоани иккига бўлиб қўяди: тарафдорлари ва унга қаршилар. «Интер»да ҳам катта эҳтимол билан ана шундай ҳолатга сабабчи бўлганди Икарди. Конте эса ундан воз кечиб, ўрнига Алексис Санчес ва Ромелу Лукакуни олиб келдики, мухлислар унга «Бизда энди ҳужумчи йўқ», дея эътироз билдира олмайдиган бўлишди.

Бугунги «Интер»нинг ўйинида тартиб шундоққина сезилиб турибди. Антонио Конте тезкорлик ва аниқ узатмаларга эътибор қаратмоқда. Аслида, италиялик мутахассислар ҳимоявий ва тартибли ўйинни хўш кўришади, Конте эса бундан мустасно. Эҳтимол, олдинга турган «Барселона»га қарши ЕЧЛ ўйинида «Интер» ҳимоявий ўйин кўрсатар, агар шундай бўлса, бу мажбурий тактика асосида амалга оширилган иш деб баҳоланади. Чунки «Барселона»га қарши ҳужумкор ўйнаш қийинроқ.

Жамоада деярли ҳамма нарса бош мураббийга боғлиқ эканлиги, айниқса, натижаларга фақат бош мураббий асосий жавобгар эканлиги Конте мисолида кўринмоқда. Рости, Антонио «Интер»ни қабул қилиб олганида «Қанчалик мослашиб кетаркин?» деган савол туғилганди. Аммо мантиқан ўйлаб қаралса, Контенинг мослашиб кетмаслиги мумкин эмас, у италиялик, Италия футболида узоқ йил ишлаган, «Интер» ҳам итальян клуби. Энг қизиғи, Конте энди собиқ жамоаси — «Ювентус»ни чемпионликдан маҳрум қилишга интилади. У Турин клубининг нималарга қодирлигини тахминан билади.

Юртимизда узоқ йиллик тарихга ва шонли ўтмишга эга бўлган «Интер»нинг мухлислари етарлича топилади. Биз эса ана шу мухлислар учун «Интер»га омад тилаб қоламиз.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:40, 01.10.2019. Ўқилди: 11421 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.