Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Бешикташ".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Марбелья" - "Атлетико Мадрид".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Гёзтепе".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/16 финала. "Удинезе" - "Салернитана".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Бешикташ".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/16 финала. "Марбелья" - "Атлетико Мадрид".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Гёзтепе".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/16 финала. "Удинезе" - "Салернитана".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.07.2025

      07:40 Д/с "Сила воды".
      08:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      09:20 Велоспорт. Альфа-Банк Первенство России в Пензе.
      10:45 Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве.
      12:20 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км.
      15:10 Д/с "Век нашего спорта".
      15:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      17:45 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:05 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины.
      19:45 "Вопреки всему".
      20:10 "Что за спорт?". "Экстрим".
      20:40 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 Д/с "Век нашего спорта".
      01:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      04:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.07.2025

      07:40 Специальный репортаж.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Тим Цзю против Брайана Мендосы. Бой за титул WBO в 1-м среднем весе.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Д/с "Сила воды".
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:50 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      19:55 Смешанные единоборства. Shlemenko FC 11 в Омске, Россия. Александр Шлеменко против Гильерме Кадена.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      22:25 Новости.
      22:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Смешанные единоборства. ACA 179 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Курбана Тайгибова.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Личное первенство.
      04:50 Новости.
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 10 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.07.2025

      05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      11:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Даунхилл.
      15:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 7. Обзор.
      16:00 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 8. Обзор.
      17:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 2. Ловен-Планк - Булонь-сюр-Мер.
      18:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 5. Кан. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      20:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      21:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      23:00 Автоспорт. Формула E. Этап 9 в Берлине, Германия. Обзор.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Обзор.
      01:00 Автоспорт. TCR World Tour. Этап 4 на трассе Вила-Реал, Португалия. Обзор.
      01:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      02:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      03:00 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фаолиятини кеч бошлаган, АПЛда ўйнашини умуман кутмаган Жейми Варди билан катта интервью

Баҳо:
+ | -
Жалолиддин Қобилжонов

Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар

ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди ҳозир 32 ёшда, лекин у профессионал футболга анча кеч қадам қўйган (25 ёшида). Шундай экан, «тулкилар»нинг сенсацион тарзда АПЛ тахтига кўтарилишларида бош роллардан бирини бажарган новча ва бақувват голеадор ҳали ўйнашдан тўймагани тайин. Ҳар ҳолда, Жеймининг ўзи ҳам L Equipe нашрига берган интервьюсида шу мазмунда гапирди: «Футболдан безиганимча йўқ, ҳали кўп ўйнаш ниятидаман».

ЗАВОД ИШЧИСИ

- Жейми, айтишларича, вақтида футболдан безиб, машғулотларга қатнамай қўйган экансиз...

- Ҳа, шундай. Тўғрироғи, 2002 йили мени «Шеффилд Уэнсдей» клубига қарашли академиядан четлаштиришганди. Ўшанда 15 ёшли ўсмир эдим. Аслида ақлимни танибманки, битта мақсад ва орзу билан улғайганман - фақат профессионал даражада футболчи бўлишни ўйлардим. Энди бир тасаввур қилинг, футболдан бошқасини ўйламайдиган йигитга мавсум охирида, боз устига, мураббийлар йиғилишида «Бўлди, сен керак эмассан, гавданг жуда кичик», дейишса-я... Ҳақиқий даҳшат! Хуллас, айни шу воқелик таъсирида футбол машғулотларини ташлаб қўйганман. Бу «аразлаш» чамаси 1 йилга чўзилганди. Ҳаттоки, дам олиш кунлари ҳам бошқа қандайдир юмуш қидирардим, фақат футбол ўйнамасам, бас. Чунки ичимдан бир нидо чиқарди: «Стадионга боришингдан маъно нима!? Футбол сен учун эмас...».

- Хўш, футбол сиз учун эканлигини қачон ва қандай тушунгансиз?

- Очиғи, ҳеч қачон Премьер-лигада ўйнаш хаёлимнинг бир четига ҳам келган эмас. 16 ёшга тўлгач, тақдир тақозоси билан Шеффилд яқинидаги кичик шаҳарчада тузилган «Стокс Бриж Парк Стилс» ҳаваскорлар клубининг ёшлар таркибига қўшилдим. Шу тариқа кейинги 7 йил давомида айни жамоада ўйнадим (Жейми бу даврда охирги 3 мавсумни «Стокс Бриж Парк Стилс» асосий таркибида ўтказиб, 107та ўйинда 66та гол урган.), бироқ профессионал фаолият ҳақида ўйлаганим йўқ, барибир. Шунчаки, дам олиш кунларига мазмун олиб киришни хоҳлардим, холос (Варди ўша вақт заводда ишларди). Барчаси кейинроқ ўзгариб кетди - 24 ёшда бешинчи дивизион вакили - «Флитвуд-Таун» билан расман шартнома тузгачгина футбол мен учун ҳаётий касбга айланиши мумкинлигини тушуна бошладим. Аммо шунда ҳам Премьер-лига ёки кучлироқ клублар ҳақида орзу қилмасдим. Чунки ўша вақт бу реалликка асло тўғри келмасди.

- Амалда эса АЛПда нафақат ўйнадингиз, балки голландиялик Рууд ван Нистелройга тегишли рекордни ҳам янгиладингиз...

- «МЮ»га қарши кечган ўша ўйинни жуда яхши эслайман (2015 йилнинг 28 ноябрь куни бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида тугаган учрашувда Жейми АПЛдаги голли сериясини 11та учрашувга етказиб, бу борада 2003 йили ван Нистелрой қайд этган рекордни янгилаганди). Ўйинга бир неча кун қолганида, ҳамма фақат шу рекорд ҳақида гапира бошлаган, клубимиз матбуот хизмати эса менга ҳаттоки, алоҳида тайёрланган видеолавҳа ёзилган флешкани жўнатди. Унда жамоадошларим навбати билан яхши тилаклар билдиришган, омад тилашганди. Шу видеомурожаат ҳам мени ўзгача тўлқинлантирди. Аслида ҳаммаси жуда кулгули чиққанди. Дейлик, флешкада яна бир видео бор эди - «иш материали». Бунисида Матти Жеймс нақ 5 марта сўз бошлаган, аммо ўз фикрини тўлиқ етказолмаган. Ўйиннинг ўзига келсак, эсимда, «Юнайтед» фанатлари менга босим ўтказишга уриниб, ван Нистелройга бағишланган қўшиқни куйлашганди. Гол ургач, айнан улар ўтирган трибуна томон югурдим ва ҳаммалари жим бўлиб қолишди.

- Н~Голо Канте чиндан ҳам, маш­ғулотларга автомобилда қатнаш ўрнига масофани югуриб босиб ўтишни маъқул кўрармиди?

- Ҳа, Н~Голодек меҳнаткаш жамоа­дош билан ҳамкорликдан ажойиб таассуротлар қолган (Канте мавсум-2015|2016да айнан «Лестер» шарафини ҳимоя қилган)! Қойилмақом йигит ва шундай футболчи. Агар ҳужум пайти ёки унинг бошланиш нуқтасида тўпни йўқотсак, ортиқча ташвишга тушмасдик. Чунки ортимизда Канте борлиги ва у ишга тушиб, тўпни дарҳол бизга қайтаришини билардик. Н~Голо машғулотларда бунинг устида алоҳида шуғулланар ва барчасини қойиллатарди. Гоҳида шундай тасаввур уйғонардики, у тўпни атайин кимгадир олдирарди ва дарҳол ортидан қувиб, қайтариб о­ларди. Саволингизга келсак, ҳа, Канте бир сафар жиддий оҳангда маш­ғулотларга фақат югуриб қатнашини маълум қилганди. Бошқача айтганда, ўзига қўшимча юклама олишни истаган. Табиийки, бундан барчамиз лол қолгандик, тўғри, унинг бу фикридан қайтаришга эришганмиз. Акс ҳолда, мураббий барчамизга қўшимча кросс тайинлаши ҳеч гап эмасди. Кейин ҳар гал Кантенинг машғулотлар базасига мини-куперда келганини кўриб, енгил тин олардик. Яқинда «Стэмфорд Бриж»даги ўйин (18 август куни бўлиб ўтган «Челси» - «Лестер» баҳси 1:1 ҳисобида тугади)дан кейин Н~Голо жамоамиз кийиниш хонасига кирди - шунчаки, саломлашиш учун. Фурсатдан фойдаланиб, ундан сўрадим: «Ҳали ҳам ўша мини-купердан фойдаланяпсанми, йигитча?» Айтишича, ўша машинасини Францияга юборибди, лекин яна мини-купер сотиб олибди.

ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛГА  ЭҲТИЁЖ

- «Лестер» чемпионликни расмийлаштирган кунни қандай эслайсан?

- Аниқ эсимда, душанба куни бўлгани (2016 йил 2 май) учун бутун жамоамизни ўз уйимга таклиф қилгандим ва кечқурун «Челси» - «Тоттенхэм» учрашувини бирга кўрганмиз («Челси» ғалаба қозонса ёки дуранг натижа қайд этса, «Лестер» олтин медалга эга чиқарди). Хуллас, чамаси 10 киши телевизор қаршисида ўтириб олиб, ақлини йўқотгандек бақирганмиз. Ўша ҳолатда болалар қандай ухлашлари мумкинлиги ҳаттоки, хаёлимизга ҳам келмаган. Қолаверса, трансляция бошланиши арафасида уйимиз атрофида чамаси 100 нафар фанат йиғилган ва «Лестер»ни шарафлай бошлаганди. Танаффус пайти ойнадан қарасам, ҳеч ким қолмабди. Чунки «Тоттенхэм» биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Қисқаси, кўпчилик ўша оқшом чемпионлик масаласи ҳал бўлишидан умид узганди... Кейин терма жамоадаги дўстим Гари Кэйхилл кутилмаганда, гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Шунда унга дарҳол СМС-хабар ёздим: «Оҳ, сен телба ва юлдузсан!» Ўйин якунига яқинлашган вақт Азар ҳисобдаги мувозанатни тиклагач, барча меҳмонларим ўзларини йўқотаёзишди. Шундай тўполон бошландики, асти қўяверинг...! Ярим кечаси фанатлар ҳам қайтишди ва чинакам байрам уюштиришди...

- Энди бироз оғриқли савол: терма жамоа билан нега хайрлашишга қарор қилдинг? Бироз шошилмадинг-ми?

- Бир тўхтамга келишдан олдин роса кўп ўйладим. Ўзи Россия мундиалидан олдинроқ бу борада шубҳалар туғилганди. Лекин ўшанда жаҳон чемпионатидан кейин кетишни маъқул кўрдим. Нега? Биринчидан, миллий жамоадаги миссиям тугади - 2015 йилдан буёғига 26та ўйинда қатнашиб, 8та гол урдим. Иккинчидан, Англияда ёш иқтидорлар жуда кўп ва уларга вақтида йўл бўшатиш керак. Истиқболли йигитлар йўлига ғов бўлишдан маъно йўқ! Бу масалада яна бир жиҳат бор: агар терма жамоага чақиришса, таътил 3 ҳафтага қисқаради. Мана, ҳозир футболчилар ўз терма жамоаларига кетган вақтда оилам даврасида мириқиб ҳордиқ чиқаряпман. Тушунинг, айни пайт ҳам жисмонан, ҳам руҳан тикланиш учун қўшимча таътилга муҳтожман. Тўғри, Гарет Саутгейт терма жамоа эшиги мен учун очиқ эканлигини тез-тез такрорламоқда, гарчи унинг ишлари жойида бўлсада. Шуларни инобатга олсак, тўғри йўл тутганим ойдинлашади.

МАРАФОН БОШҚА...

- Бир сафар Клод Пюэлни қандай чўчитганинг ёдингдами?

- Савол моҳиятини тушундим. Ўтган йили январь ойида клубнинг ички муҳити унча яхши эмасди - салбий натижалар ҳамманинг кайфиятига таъсир қилаётгани сезилиб турарди. Шунда бирдан машғулотга Ўргимчак-одам либосида бориб, йигитларга озгина хушчақчақлик бағишлашни ўйладим. Нега айнан Ўргимчак-одам? Чунки бутсам кўк ва қизил тусда - бу персонаж рангига омухта. Бироқ либос оғирлик қилди, яна иссиқдан қийналдим ва озгина югурганимдан кейиноқ уни ечиб ташладим. Муҳими, мақсадга эришдик - йигитлар мириқиб кулишди, чинакамига яйрашди. Айнан ўша куни яна бир ҳазилга қўл урдим: бута ортига яшириниб, мураббийлар олдига сакраб чиқдим. Тўғри, Клод Пюэль бу ҳаракатимдан чўчидими ёки кулдими -­ билмайман...

- Умуман, Пюэль билан ўзаро муносабатингиз қандай эди?

- Ҳаммаси жойида бўлди, фақат машғулотларда талаб даражасидаги фаоллик йўқлигини сезардим. Шунинг учунми, ўйинлар вақти бизга тезлик ва тажовузкорлик етишмасди. Барча спортчилар яхши билишади: қандай шуғуллансанг, мусобақаларда шундай иштирок этасан. Спортда мўъжизалар йўқ. Дейлик, агар марафонга ҳозирлик кўрсангу, старт олдидан 100 метрга югуришингни эълон қилишса, қандай аҳволга тушасан? Хуллас, биз роса ҳаракат қилардик, аммо афсуски, бундан ҳеч нарса чиқмади...

- Жамоада футболчилардан бирига «2-рақамли Гленн Ходдл» лақабини берганинглар сабабини айта оласизми?

Мэддини назарда тутяпсизми? Жеймсни Гленн Ходдлга айнан Пюэль таққослаган. Дарҳақиқат, у ўтган йили илк машғулотлардаёқ мени ҳам юксак техник салоҳияти билан шунчаки, ҳайратлантирди. Мэддисон - мен кўрган энг иқтидорли ёшлардан бири. У айниқса, майдон марказида Юри Тилеманс билан зўр жуфтлик ҳосил қилди. Мени ҳам тезда тушуна бошлади, бир неча самарали узатмани амалга оширди. Жеймс худди Риёд Маҳрез (жазоирлик футболчи 2014-2018 йиллар оралиғида «Лестер»­да тўп сурган) каби қачон ва қаерга югуришимни олдиндан ҳис этади. Бу ички туйғу машғулотларда кўп ишлангани самарасидир, албатта.

- Айтинг-чи, қачондир Премьер-лиганинг энг яхши тўпурарига аталган совринни қўлга киритиш ниятингиз борми?

- Албатта, бор! 2022 йили тўпурар бўламан! Жин урсин, 2016 йили озгина етишмади-да (Варди 24та гол билан 2-ўринни олганди, ғолиблик эса 25та гол урган Гарри Кейнга насиб этган)... Жиддий гапирсам, тўғриси, бу мен учун бош мақсад эмас. Футболга нисбатан қарашим ўша «Сток Бриж»да ўйнаган даврдагидан асло ўзгаргани йўқ. Яъни асосийси, ўз ўйинимни кўрсатиб, бундан роҳатлансам, бас. Ҳеч қачон кейинги ўйиндан бошқаси ҳақида бош қотирмайман. 32 ёшда ҳам муаммосиз ўйнаётганимнинг сири шу. Натижани ўйлаб, сиқилишдан нима фойда? Умуман, нафақат футбол ёки спортнинг бош­қа тури, балки ҳаётда ҳам барчасига хотиржам қараш керак. Мисол учун, АПЛдаги дебютимни жуда кеч нишонладим - 27 ёшда! Бунга қадар қачон юқори чўққига чиқиш ҳақида бош оғритганим йўқ. Зеро, ҳаётда ҳар кундан завқланиб яшаш керак. Хуллас, ҳозир ҳам олдиндан ҳеч нимани режалаштирмайман. Жисмонан тетикманми, қандайдир муаммо сезмаяпманми, демак, АПЛда ҳали яна бир неча мавсум бемалол тўп суришим мумкин.

 

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади 

 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:34, 07.10.2019. Ўқилди: 5498 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.