Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8538]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3711]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3651]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3398]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2667]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2079]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1781]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1502]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1445]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1433]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йўқотилган йиллар: “Милан”га янги қон керак

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жамоада ё таркиб, ёки мураббий кучли бўлиши лозим. Борди-ю мураббий ўртамиёна бўлиб, таркиб кучли бўлса, айнан таркибнинг кучи билан натижага эришиш мумкин. Бордию таркиб кучсиз бўлса, унда тажрибали мураббий зарур. Токи мураббийнинг тажрибаси таркибнинг ҳам тажрибали бўлишига имкон яратади. Агар таркиб ҳам, мураббий ҳам кучсиз бўлса, бу чинакам фожиа.

“МИЛАН” МУАММОСИ

“Милан” клуби айни дамда биз юқорида таъкидлаган вазиятда турибди. Очиғи, 7 турдан кейин 9 очко тўплаш ва турнир жадвалида 13-ўринда туриш “Милан”га ярашмайди. Аммо ҳозирги ҳолатда бошқа нарса кутиш қийин.

Ҳар қандай клуб авлодлар алмашинувини бошдан кечиради. Қайсидир клуб ана шу жараёнда пастга шўнғийди, қайсидир жамоа эса ўрнини сақлаб қолади. Гап авлодлар алмашинуви жараёнида эмас, гап шу жараёндан қандай ўтишда.

“Милан” таркибни ёшартираётганда жамоага тажрибали мураббийни, аниқроғи, ёш футболчилардаги иқтидорни кўра билиш, уларга керакли тактикаларни ўргата олиш, ёшлар билан ишлаш маҳоратига эга мураббийни олиб келиши керак эди. Ана шунда тажрибасиз футболчилар тажрибали мураббий қўл остида “Милан”нинг пойдеворига айланганди.

2014 ЙИЛДАГИ ХАТО

Аслида, “Милан” раҳбариятининг хатоси 2014 йилда бошланганди. Ўшанда сўнгги пайтларда кетмони учмай қолган Массимилиано Аллегри истеъфога чиқарилганди. Ўрнига эса тажрибали мураббий келиши керак эди, албатта. “Милан” эса таваккалга қўл урди. “Мен қойиллатаман, ишонаверинг”, деган Кларенс Зеедорф бош мураббийликка олиб келинди. “Милан”да ўйнаган собиқ футболчи эса жамоани ғалабалар сари етаклай олмади. Тажрибасизлик, барибир, панд берди.

ХАТО КЕТИДАН ХАТОЛАР

Афсуски, бу борадаги хато шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Зеедорф олдида тажрибалироқдек кўринган Синиша Михайлович жамоага олиб келинди. Бироқ “Милан” учун, янгиланаётган таркиб учун Михайлович тажрибасизлик қилди. 2015 йилда келган Синиша 2016 йилда истеъфога чиқди.

Ундан кейинги мураббийлар: Винченцо Монтелла ҳамда Женнаро Гаттузо ҳам “Милан” учун муносиб мураббий бўла олишмади. Монтелладан кейин “Милан”га ёш, шижоатли футболчиларни “одам қиладиган” Клопп каби мутахассис керак эди. Гаттузода иштиёқ бор эди, аммо тажриба, барибир, тажриба. Тажрибасиз мураббий бошқарувида қолган ёш, тажрибасиз футболчилар ҳеч нарсани қойиллата олишмади.

Маълумотларга кўра, Гаттузонинг ўрнига келган Марко Жампаоло ҳам истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига ким келиши эса номаълум. Маълуми шуки, ҳозирги беқарор ва пала-партиш таркибни муносиб тарзда тартибга сола оладиган, “Милан”га қандай футболчилар керак эканлигини биладиган ҳамда тактика борасида қашшоқ бўлмаган мураббий керак.

Сўнгги беш йил “Милан” учун бой берилган давр бўлди. Айни дамда ана шу 5 йилликнинг асорати — беқарор таркиб, мазмунсиз ўйин, қониқарсиз натижалар. Аммо ҳали кеч эмас. “Милан” раҳбарияти тажрибали мураббий олиб келиб, унинг талабларини бажара олсагина биз ўша афсонавий “Милан”нинг ажойиб ўйинларини томоша қилиш имконига эга бўламиз.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:47, 08.10.2019. Ўқилди: 5564 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик