Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14541]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7291]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5880]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5609]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3706]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2811]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2163]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2161]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2047]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1875]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун Абрамов қандай услубдан фойдалангани маъқул?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Жаҳон чемпионати саралаши доирасида терма жамоамиз навбатдаги ўйинини ўтказади.

«Пахтакор» стадионида Яман меҳмонимиз бўлади. Ушбу ўйиндан олдин кўп нарса ўзгарган, бу ҳаммамизга аён.

АБРАМОВ ФЕНОМЕНИ

Янги мураббий келган пайтда, албатта, футболчиларнинг хатти-ҳаракати ҳам ўзгаради. Агар мураббий ўз имзосини кўрсата олса. Вадим Абрамов нафақат мухлисларда, балки футболчиларда ҳам илиқ таассурот қолдира олган, албатта, ўйин борасида. Футболчилар Абрамов нима хоҳлашини, қайси тактикага мурожаат қилишини қисман билишади. Терма сафида ҳам бундан бохабар футболчилар етарлича. Янгиларга эса Абрамов қисқа муддат ичида ўз фалсафасини сингдириб улгурган.

Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керакки, футболчиларимиз Яманни мағлуб этишлари учун Америка очишлари шарт эмас. Шунчаки ўз ўйинларини намойиш этишса бўлди. Терма таркибидаги ҳозирги футболчиларнинг салоҳияти, агар улар бундан тўлиқ фойдаланишса, Яманни мағлуб этиш учун етарли бўлади.

Абрамов деганда кўз олдимизга ҳужумкор мураббий гавдаланади. Шу боисдан ҳам бугун футболчиларимиз катта эҳтимол билан ҳужумкор ўйин кўрсатишади.

РАҚИБНИНГ ТАКТИКАСИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Катта эҳтимол билан Яманнинг тактикаси — иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш. Яъни асосан, ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтиш. Яманда тезкор ва аниқ ҳаракат қиладиган футболчилар кўп. Шунинг учун ҳимояга эътибор қаратишимиз лозим.

Футболчиларимиз гол уришлари шарт, ғалаба қозонишлари шарт. Бу эса имкон қадар кўпроқ ҳужум уюштириш, олдинга интилишга мажбур қилади. Рақиб мураббийи эса буни жуда яхши тушуниб турибди. Бежизга у «Ўзбекистонга қарши ўйлаб қўйган тактикамиз бор», демади. Менимча, рақиб бизнинг ҳужумдаги хатоларимизни кутади, босим уюштиради, тўпни олиб қўйган заҳоти эса қисқа ва узун пасслар орқали олға интилади. Узоқдан кучли зарбалар ҳам бериши мумкин, чунки дарвоза чизиғимизнинг ҳам унчалик кучли эмаслиги рақибларга аён.

МУҲИМИ — ТЕЗКОРЛИК ВА АНИҚЛИК

Шундай экан, бугун футболчиларимиз аниқ ва тезкор ҳаракат қилишлари лозим. Ҳужумда хато бўлмаслиги керак, дея олмаймиз, чунки хато бўлиши табиий. Шундай вазиятда, рақиб қарши ҳужумга ўтганда тезкор ҳаракат қилиш лозим, охиригача курашиш керак.

Аниқликка келадиган бўлсак, бу ўзаро узатмаларда асқатади. Узоққа ҳаводан тўп узатишлар керак эмас, чунки биз ҳали бундай услубга тайёр эмасмиз. Энг маъқули тики-такага яқин, қисқа ва тезкор паслар орқали рақиб жарима майдонига ёриб кириш, шунингдек, қанотлардан тўпни рақиб жарима майдонига ҳаволатиб етказиб бериш. Бизда бош билан яхши ўйнайдиган ҳужумчи бор — Элдор Шомуродов. Фақат бунда ҳам ақл билан ҳаракат қилиш талаб этилади.

Узоқдан аниқ зарба бериш ҳам муҳим. Сўнгги пайтларда Одил Аҳмедовнинг узоқдан берадиган кучли зарбаларини соғиндик. Умид қиламанки, бугун футболчиларимиз имкон бўлган пайти аниқ ва кучли зарба йўллашни ҳам унутишмайди. Совуққонлик жуда муҳимдир.

Бугунги ўйин Абрамовнинг нималарга қодирлигини қисман кўрсатади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:53, 10.10.2019. Ўқилди: 6740 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик