Бугун 20 март, 2026 йил, жума.

      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • 2:0
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • 3:1
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бухоро 4 10
2 Нефтчи 3 9
3 Локомотив 3 7
4 Насаф 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Андижон 4 6
7 Навбаҳор 4 6
8 Пахтакор 3 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ичкилик ва футбол

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламидаги кўплаб юлдузлар ичкилик сабабли машхурлик саҳнасидан эрта тушиб кетишга мажбур бўлишганидан хабарингиз бор. Бугун Айнан ичкилик туфайли ўз кариерасини қурбон қилган футболчилар ҳақида сўз боради.

Адриано



Бразилиялик футболчи 21-аср бошида дунёнинг энг иқтидорли футболчиси саналар, мутахассислар томонидан «олтин тўп»нинг бўлажак эгаси сифатида эътироф этилар эди. Кучли зарба, ажойиб теҳника ва жисмонан етук футболчи футболда катта ғалабаларни қўлга киритиши мумкин эди, бироқ ичкилик барчасини тамомила ўзга томонга буриб юборди. Ёш бўлишига қарамасдан «Интер» клубида энг катта маош олувчи футболчилардан бири саналадиган Адриано секин-аста машғулотлардан кўра тунгги клубларни авзал кўра бошлади.

Энг ачинарлиси шундаки, бразилиялик футболчининг ўзи бу ботқоқдан чиқиш учун ҳаракат қилмади ва Европадаги фаолиятини жуда эрта якунлади. Кейинчалик Бразилияда фаолиятини давом эттирган Адриано маҳалий мафия билан алоқа ўрнатди ва тўлиқ ичкиликка ружу қўйиб юборди. Футболчи машғулотларга ширакайф холатда келар, деярли шуғулланмас ҳам эди. Нотоғри ҳаёт тарси ўз сўзини айтди ва футболчи 30 ёшга тўлмасидан туриб бир неча килограм ортиқча вазн ортириб олди. Кейинчалик докторлар унинг юраги футбол ўйнашни кўтара олмаслигини айтишганидагина Адриано барчасини тушуниб қолди. Минг афсуски, энди ҳеч нарсани ортга қайтариб бўлмас аҳволга келиб қолган эди.

Артём Милевский


Украиналик футболчи ўз вақтида Европадаги барча грандларнинг оромини ўғирлаган келажаги порлоқ футболчилардан бири эди. Унинг фантастик теҳникаси ва ўйинни ўқий олиш қобилияти сабабли футболчининг атрофида топ клублар тинмай ўралашиб юрар, Милевский эса, оғир ҳарактери сабабли бирорта клуб билан келишувга эриша олмас эди. Футболчининг айтишича, «Фиорентина», «Тоттенҳем», «Арсенал», «Севильа», «Байер» сингари клублар футболчини ўз сафида кўришни истаган ва хатто расмий таклиф билан ҳам чиқишган экан. Афсуски, Милевский машхурликни кўтара олмади. Дарҳақиқат, тинимсиз равишда аёллар билан муаммоларга ўрлашиб юрадиган футболчи тунгги клубларнинг доиммий мижозига айланди. Унинг ҳаётида қора кунлар Олег Блохин «Динамо Киев» клуби бош мураббийи бўлган куни бошланди десак, адашмаган бўламиз. Мураббий расман таништирилган маросимга кеч қолмаслик учун тунги халатда ташриф буюрган Артём ўзи билмаган холди бутун Украина матбуотининг нишонига айланиб қолади. Унинг ширакайф холда янги мураббийнинг тақдимот маросимига тунги халатда келиши футбол мухлисларида футболчига бўлган нафратни уйғотади.

Артём бирорта топ клубга ўтмагач, Украинада зерика бошлайди ва батамом ичкиликка берилиб кетади. Клубда катта ҳурматга эга бўлгани ва ўз ўйини билан ғалабага катта ҳисса қўшгани учун ҳеч ким унга ортиқча сўзлай олмайди. Кейинчалик бир неча бор маст холда машина бошқаришда айбланган футболчи интернет қаҳрамонига айланиб кетади. Бутун Украина унинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилишни бошлайди. Кучли босим футболчининг руҳиятига кучли зарба беради ва Милевскийнинг ўйинида кескин пасайиш кузатилади. У ўйни чиқмагани сари мураббий ва жамоадошлари билан жанжаллар чиқара бошлагач, «Динамо Киев» уни қўйиб юборишга мажбур бўлади. Ҳозирда «Динамо Брест» клубида фаолият олиб бораётган Артём барчасини бошидан бошламоқчи эканлиги ҳақида интервьюлар беришдан чарчамаяпти. Бироз кеч қолмадимикан? Яна ким билади дейсиз?!

Веллитон


Бразилия терма жамоасидан чақирув олишга жуда яқин келган, икки бор РПЛ тўпурари бўлишга муваффақ бўлган Веллитоннинг келажаги ичкилик бўлмаганида умуман бошқача кўриниш олган бўлар эди. Дарҳақиқат, жуда камбағал оила таввалуд топган қаҳрамонимиз Москванинг «Спартак» клубига ўтгач, бор эътиборини футболга қаратади ва бир мавсум ичида бутун Россияни ўзи ҳақида сўзлашга мажбур қилади.

Веллитоннинг Россиядаги илк йилларида тўхтатиб бўлмас, чаққон ва теҳник томонлама тенгсиз футболчи чемпионатдаги ҳимоячиларни истаган кўйига солар эди. Машхурлик ва катта пулга ўрганманган бразилиялик футболчи шахсий ҳаётида бирин кетин ҳатоларга йўл қўя бошлади. Аввалига модель қизлар билан ўралашиб қолган Веллитон кейинчалик ичкиликка ружу қўйди. Ўша даврлардаги «Спартак» бош мураббийи Валерий Карпиннинг айтишича, футболчини тўғри йўлга солиш учун барча услубни қўллаб кўришган экан. Мураббийнинг ўзи ўша давр ҳақида қуйидагича хотирлайди : « Биз уни қўрқитиб кўрдик, эртаси куни яхши гапириб йўлга солмоқчи бўлдик. Орадан вақт ўтиб барчасини очиқ гаплашиб олдик, бироқ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. У машғулотларга маст холда келишни бошлади. У билан узоқ суҳбатлашдик. Кейинчалик умуман машғулотларга келмай қўйди. Веллитон натижа бераётгани учун барчасига чидадик. Унинг клуб учун фойдаси тегмай қўйгач эса, дарҳол алоқаларни узиб юбордик. Бизда бундан бошқа йўл қолмаган эди»

Дарҳақиқат, ичкилик ва аёллар сабабли футболчи жуда катта миқдорда қарзга кириб қолгани етмаганидек, ўз спорт формасини ҳам йўқотди. Кейинчалик Россиянинг бир нечта ўртамиёни клубларида ўзини синаб кўрган футболчи аввалги даражасига қайта олмади ва барча мухлисларнинг назлида ношудга айланиб қолди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:58, 11.10.2019. Ўқилди: 3791 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.