Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» футболчиларини «тоға» деб чақирувчи Жасур Жалолиддинов билан катта интервью

Баҳо:
+ | -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Яқинда «The Guardian» нашри томонидан сайёрамизнинг энг иқтидорли ёш футболчилари рўйхати эълон қилинди. Қувонарли томони улар орасидан “Бунёдкор” клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов ҳам ўрин олди. Шундан сўнг ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов билан мароқли уюштирдик. Ушбу интервьюни сиз азиз мухлисларимизга илиндик!

- Ассалому алайкум, Жасурбек. Ижозатингиз билан саволларни беришни бошласам. Демак, биринчи саволим шундан иборатки, ёш бўлишингизга қарамасдан эрта танилдингиз. Машхур бўлишингиз сабаби нимада деб ўйлайсиз? Иқтидорми ёки меҳнат?

- Ассалому алайкум. Менимча, футболчига бу иккиси: иқтидор ҳам, меҳнат ҳам бирдек зарур деб ҳисоблайман. Мураббийларим доим бир гапни такрорлашарди «Иқтидорингга ишониб қолсанг, меҳнат қилишдан тўҳтасанг, ҳеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайсан» Шулардан тўғри хулоса чиқариб, мураббийларимнинг ўгитларини тинглаб, ўзимни устимда ишлашда давом этяпман. Мураббийларим доим ўзбек футболида иқтидори бўла туриб йўқ бўлиб кетган футболчиларни кўп мисол қилиб келтириришарди. Хулоса қилиб айтганда, менимча бирор ютуққа эришиш учун иқтидорнинг ўзи етарли эмас

- Сиз асосан «Бунёдкор» жамоасидаги ўйинларингиз билан кўзга кўриндингиз. Бунга Вадим Абрамовнинг қанчалик таъсири бор? Ёки Абрамовдан олдинги мураббийларингиз меҳнатлари самараси дея ҳисоблайсизми?

- Мен шу кунгача нимага эришган бўлсам ҳаммаси «Бунёдкор» сабабли деб биламан. Агар бундан орқароққа назар ташлайдиган бўлсам, жуда кўп бошқа мураббийларнинг ҳам меҳнатлари ётибди. Жуда кўп устозларим мен учун жон куйдирган, вақтларини аямаган. Улардан Шухрат Мақсудовни айтиб ўтган бўлардим. Мени биринчилардан бўлиб ёшлар терма жамоасига чақирганлар. Ёшим тўғри келмаса ҳам, 15 ёшимда жалб қилганлар. 16 ёшгача машғулотларга қатнаб юрганман. Шунда ҳам менга доим эътибор бериб юрганлар. Биринчи ўйиним «Пахтакор» ёшларига қарши бўлган. Баъзи футболчиларнинг асосий таркиб футболчисига айланиши учун 3-4 йиллаб вақт кетса, мени асосий таркибга ўтишимга шу биргина ўйин сабабчи бўлган. Ёшлар лигасида «Пахтакор»га қарши кечган ўйиндан кейин Миржалол Қосимов мени асосий таркибга жалб қилганлар. Уларни ҳам ютуқларимда ўз меҳнатлари бор деб ҳисоблайман. Бу йил ўзимни қандай кўрсатган бўлсам, нимадирларга эришган бўлсам, буларнинг ҳаммаси устозим Вадим Абрамовнинг меҳнатлари эвазига деб биламан. Чунки мен олдин бошқа позицияда, ҳимоя қанотида, ҳужумкор ўйинчи эдим. Вадим Абрамов эса мени ҳужум ортида, бўшроқ зонада синаб кўришга қарор қилдилар. Устозларимдан доим миннатдорман.

- Нима деб ўйлайсиз, футболчи «юлдузлик касаллиги»га учрамаслиги учун нималарга эътибор қаратиши лозим, айниқса сизнинг ёшингизда?

- «Юлдузлик касаллиги»га чалинмаслик учун мени ёшимдаги футболчиларнинг ҳаммасига мураббийлар айтишса керак «Юлдузлик касалига чалинма, ҳали ўйнашинг керак» деб. Ўша гапларга тўғри эътибор бериш керак. Менга ҳам доим Вадим Абрамов гол урган кунимнинг эртасига «Бўлди, у голни эсингдан чиқар» деб. Мен уларни ўсишимга жуда катта таъсир қилган мураббий сифатида биламан ва кўрстмаларига доим амал қилиб бораман. Бу касалликка чалинмаслик учун мийяни керакмас нарсаларга чалғитмаслик керак деб ўйлайман. Футболчи фақат футболни ўйлаши керак. Айниқса мени ёшимда фублдан зерикишнинг умуман иложи йўқ. Қолган ҳамма нарсаларни ҳали ўзини вақти келади.

- Яқинда сизни машхур «The Guardian» нашрида дунёнинг энг иқтидорли ўйичилари сафида кўрдик. Сиз бу хабарни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз ва нималарни ҳис қилдингиз?

- Инстаграм тармоғида германиялик дўстларим бор. Улар билан мулоқот қилиб турамиз. Биринчи бўлиб шу дўстларимдан эшитдим. Кейин сайтга кириб кўрдим. у ерда мен танийдиган, қарши футбол ўйнаган кўпчилик футболчиларнинг исми ҳам бор эди. Тўғриси, нима эканлигига унчалик яхши тушунамдим. Шунчаки, қандайдир сўровнома натижалари бўлса керак деб ўйладим. Аммо бу хабар тез орада интернет тармоғида жуда кенг тарқалиб кетди. Кейин сал жиддийроқ нарса эканини англаб етдим. Ичимдан ўтган ҳисларнику, тўғриси таърифлаб беролмайман! Биринчи бўлиб кўз олдимга мураббийларим келди. Агар мураббийларим, айниқса Вадим Абрамов « Бу ҳали ёш, вақти келади бир кун» деганида, мени асосий таркибга қўймаганида бу нарсаларга эриша олмасдим.

- Катта футболга эрта кириб келдингиз. Ҳар бир жамоада ёш футболчиларни ёши катта футболчилар «страховка» қилиб туради. Сизга клубингизда ўйин пайтида ёрдам берадиган, майдоннинг ўзида кўрсатмалар берадиган футболчи борми?

- Саккиз ёшимда «Бунёдкор»га келганимда Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов акаларимнинг ҳаммаси бор эди. Улар мени болаликдан катта қилишган десам ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам ҳамма жамоадошларим мени ўзига яқин олишади десам тўғри бўлади. Ўйин пайтига келадиган бўлсак, ҳаммадан ҳам кўпроқ Анвар Ғофуров ва Лутфулла Тўраевлар ёрдам беришади. Анвар ака ҳар билган тўғри ва нотоғри хатти-ҳаракатларимни ўйин пайти бўлмаса ҳам, ўйиндан кейин гаплашиб ҳаммасини тўғри тушунтирадилар. Ўйин пайтида эса ҳаммадан кўпроқ Лутфулла Тўраев «страховка» қиладилар. Адашмасам, ўйин пайти деярли ҳар битта қилган ишимдан кейин нимадир дейдилар. Вақти келса мақтайдилар, вақтида койидилар, сўккан пайтлари ҳам бўлган. Мен ҳам уларни Лутфулла ака демайман, ўзимга яқин олиб «тоға» деб чақираман!

- Исталган футболчи борки, терма жамоа ўйинларини кузатиб боради. Сизнинг фикрингизча, ўзбек футболи тарихидаги энг кучли футболчи ким?

- Мени фикримча, ўзбек футболи тарихидаги энг яхши футболчи бу – Элдор Шомуродов. Элдор акани машғулотларини, ўз устларида ишлашларини кузатганман. Қандай натижага эришаётганларини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Ўзбек футболи тарихидаги энг зўри дегнда ҳаёлимга биринчи бўлиб Элдор ака келадилар.

- Навбатдаги савол. Бундан деярли 7-8 йил аввал ёшлар ва ўсимирлар терма жамоаларимиз мунтазам равишда Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган эди. Сўнгги йилларда хатó қитъа чемпионатига ҳам йўлланма олиш маҳсқатга айланди. Сизнингча бу футболимизнинг қулаётганини билдирадими?

- Тоғри айтасиз, бу жуда ачинарли холатга айланиб қолди. Ўзим ҳам бундан 2 йил аввал Саудия Арабистонида бўлиб ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати саралаш учрашувларидан ўта олмадик. Шуниси аниқки, рақибларимиз ўсиб бормоқда. Афсуски, асл муаммо унда эмас. Терма жамоадаги футболчилар учун барча шароитлар яратилган бўлсада, улар клуб сафига бориб қўшилганда яна ўсишдан тўхтаб қолишмоқда. Биласизми, Ёшлар терма жамоасининг асосини «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клуби футболчилар ташкил этади ва улар учун Ўзбекистонда рақобат хосил қиладиган жамоаларнинг ўзи йўқ. Бу клуб футболчилари бир мавсумда атиги 2 бор тўқнаш келишлади. Афсуски, Ўзбексистон чемпионатида кучли бошқа кучли клубнинг ўзи йўқ. Ёшлар бир йилда атиги 2 бор малака ошириш имконига эга бўлишмоқда. Бир йил давомида қолган учрашувларнинг барчаси 8:0 ёки 10 : 0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан ўз якунига етади. Бундай ўйинлардан футболчилар осишга эриша олмайди.

- Любинко Друлович қўл остида оз бўлсада тўп сурдингиз. Ушбу мураббий ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғриси, жуда илқ муносабатдаман. Менимча айнан шу мураббий Ўзбекистонга Европа футболини олиб кирмоқда. Очиғи мен шу кунга қадар унга ўхшаш мураббийни сира кўрмаган эдим. Йиғин сўнгида мен билан суҳбатлашган Друлович майдонда кўзга ташланмаган хатоларимни келтириб, улар устида ишлашимни илтимос қилди. Унинг сўзларидан сўнг, нақадар кучли мураббий эканлигини чуқур ҳис этдим.

- Вадим Абрамовнинг кучли томони нимада?

- Ҳеч эътибор берганмисиз, Вадим Абрамов имконият берган барча футболчи ишончни тўлиқ оқлайди. Бу ўз-ўзидан бўладиган ходиса эмас. У чинакам руҳшунос. Шунингдек, ким билан қандай мулоқот қилишни билувчи профессионал мутахассис.

Абрамов ҳазилкашми ёки жиддий?

– Очиғи бу саволга жавоб бериш қийин. Ўйиндан олдин у барча билан ҳазиллашади ва кўнглига қарайди. Ўйин куни эса, ундан жиддий одам йўқ. Ўз вақтида Вадим Карленович мени ўз ҳонасига чақириб суҳбатлар ўтказганлар. Суҳбатимиз давомида Карленович доиммо содда ва лонда кўрсатма беради. Унинг устунлиги ҳам айнан шунда бўлса, ажаб эмас. Унинг хонасидан чиққанимдан сўнг, шунчалар осонми деб ҳайрон қолар эдим. Майдонда ҳаракат қилаётганимда эса, нуқул «чап оёғинга ол гол кирит»,- дейди. Унинг кўрсатмалари ҳам жуда оддий. У барча шогирдларига керакли сўзларни топиб айта олади. Унинг сўзларини эшитган футболчиларда ҳаяжон йўқолади ва улар майдонда жуда эркин ҳаракат қила бошлашади.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:25, 15.10.2019. Ўқилди: 4997 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.