Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони, айни пайтда фаолиятини «Вальядолид» клубида давом эттираётган Хорди Масип Лионел Мессининг характери ҳақида фикр билдирди.
«Месси ҳақида айтилган жуда кўплаб мақтовлардан ортиқ ҳеч нарса айта олмайман. У спорт ваҳшийси!Мен кўрган футболчиларнинг орасидаги энг кучлиси. Бундан ташқари, у билан бир жамоада тўп суриб, футболдан роҳат олганман. Тўғри, машғулотлар жараёнида ундан жабр кўрардим, лекин бу менга роҳат бахш этарди. Мен ҳали у каби футболчини кўрмадим.
Месси клуб академиясидаги ёш футболчиларга доим яхши муносабатда бўлади. У қувноқ йигит, жамоадошларини кулдиришга ҳаракат қилади.У Пике сингари кун мобайнида тинимсиз гапириб юрмайди. Кийиниш хонасида менга бўлган муносабатлари ёқимли эди", —Масипнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).