Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • 2:1
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • 0:0
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Атлетик Бильбао 33 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Голден бой»нинг эгалари ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2003-йилдан бошлаб Европанинг энг иқтидорли ёш футболчиларига топшириб келинаётган «Голдеб бой» соврини ҳозирда жуда катта нуфузга эга десак, адашмаган бўламиз. Хўш ушбу совринни қўлга киритган футболчиларнинг кариераси қандай кўриниш олди? Бугун шу мавзу ҳақида сўз юритамиз. 1-қисм


2003-йил - Рафеал ван Дер Варт

Ўз вақитда янги Кройф бўлиши тахмин қилинган «Аякс» клуби тарбияланувчиси бу совринни биринчи бўлиб қўлга киритган футболчи сифатида тарихда қолиши аниқ. Дарҳақиқат, ван Дер Варт Европа футболига шиддат билан кириб келган бўлсада, айтарли ҳеч нарсага эриша олмади. Янги авлод ярим ҳимоячиси кучли зарба эгаси бўлибгина қолмай, майдонни ҳамм аъло даражада кўра олар, керакли вақтда 2 ҳужумчига айланиб рақиб дарвозасига ҳафв солишди тенгсиз эди. Афсуски, машхурлик қаҳрамонимизга ўзининг салбий таъсирини ўтказди. Ушбу соврини қўлга киритган йили 21 учрашувда 18 бор гол киритишни уддалаган Рафа кейинг мавсумда 34 та учрашувда атиги 8 та гол киритади. Эн ачинарлиси шундаки, ушбу совринга эга чиққан ван Дер Варт батамом ўсишдан тўхтаб қолди. Ўша даврларда «Аякс» устози сифатида фаолият олиб борган Роналд Куман футболчини ўз формасига қайтариш мақсадида унга сардорлик боғичини топширган бўлсада, аҳвол яхшилангани йўқ. Кейинчалик «Гамбург», «Реал Мадрид», «Тоттенеҳем» сингари клубларда тўп сурган Рафаэл айтарли бирорта эсда қоларли ўйин ўтказгани йўқ. Голландиялик футболчи ўз иқтидорини тўлиқ намойиш эта олмай ўз футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Мутахассисларнинг фикрича, Рафаэл ўз касбига маъсулиятсизлиги боис, катта футбол саҳнасида эрта тушиб кетди.

2004- Уэйн Руни

2004-йилда болиб ўтган Европа чемпионатида порлаб чиққан ўспирин барчанинг нигоҳини ўзига қарата олди десак, адашмаган бўламиз. Дарҳақиқат, «Эвертон» клубининг ёш футболчиси қитъа чемпионатида нафақат голлар киритди, балки ўзининг совуққонлиги билан ҳам жуда тез машхур бўлиб кетди. Энг қизиғИ шундаки, Руни трансфер ойнаси ёпишилига 3 соат вақт қолгандагина «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланди ва унинг кариераси батамом янги даражага кўтарилди…

Қаҳрамонимиз дунёнинг энг кучли чемпионати саналадиган АПЛда 5 бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлибгина қолмай, «Манчестер Юнайтед»нинг янги тарихида клуб учун энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатида биринчи ўринга (253 та гол) кўтарилиб олди. Кейинчалик «қизил иблислар»нинг афсонавий футболчиси бироз муддат «Эвертон» клубида тўп сурди ва кариераси сўнггида МЛСга йўл олди. Маълумотларга қараганда 2020-йили футболчи «Дерби» клубининг ўйновчи мураббийига айланади.

2005-йил Лео Месси

Аргентиналик футболчи ушбу совринни қўлга киритганида Европадаги барча футболчилар янги давр бошланаётганини сезган бўлса, ажаб эмас. Нимжонгина йигитнинг келажакда 5 та «олтин тўп»ни қўлга киритишга қодир иқтидори борлигини унга у билан бир майдонда тўп сурган барча футболчилар дарров сезишган ва унинг келажаги порлоқ эканлигини таҳмин қилишган эди. Дарҳақиқат, Месси ушбу совринни қўлга киритган футболчиларнинг барчасидан кўра кўпроқ совринларни ютибгина қолмай, барча замонларнинг энг яхши футболчисига айланди.

2006-йил Сеск Фабрегас

19 ёшида «Голдеб бой» совринини қўлга киритган Фабрегас шу қадар ишончли ўйин намойиш этар эдики, 21 ёшида «Арсенал»нинг сардори даражасигача кўтарилишга муваффа бўлди. Майдон марказида деярли барча вазифани бажарувчи футболчи узоқ муддат давомида «тўпчилар»нинг етакчиси сифатида тўп сурди ва ўзининг энг кучга тўлган пайтида “”Барселона” сафига ўтиб кетди. Испаниядаги мавсумлар давомида қаҳрамонимиз ЙЧЛдан бошқа барча мусобақаларда ғалаба қозонди ва «Челси» сафига ўтиб кетди. Лондон клубида Фабрегас 2 бор АПЛ ғолиблигини қўлга киритган бўлсада, жисонан оқсай бошлади. Шунга қарамасдан қаҳрамонимиз 2018-йили Франциянинг «Монако» клубига ёрдам бериш мақсадида ўзи учун қийин йўлни танлади…

2007-йил Серҳио Агуэро

2006-йилда Аргентинада клубидаги паст бўйли ҳужумчи учун «Атлетико Мадрид» 23 миллион евро тўлаганида, барча ушбу трансферни омадсиз чиқишини таҳмин қилган бўлса, ажаб эмас. Қўшимчасига Агуэро ўзининг илк мавсумида деярли ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган бўлсада, 2007/08-мавсумда чинакам гол машинасига айланиб кетди. «Манчестер Сити» клубининг тирик афсонаси ўша мавсум «Голден бой» совринини қўлга киритганидаёқ кўплаб топ клублар эътиборини ёш иқтидорли футболчи сифатида эмас, чинакам етук футболчи сифатида қозониб бўлган эди. «Атлетико Мадрид»дан сўнг Манчестер шахрига йўл олган футболчи  «Шахарликлар» тарихидаги энг омадли харид саналади. Дарҳақиқат, Агуэро «Голден бой» совринини бежизга олмаганини ҳозирги кулнаримизга қадар исботлаб келмоқда.

2008-йил Андерсон

Сер Алекс Фергуссон томонидан жуда катта умид боғлаган бразилиялик футболчи қанчалар урунмасин топ даражадаги футболчига айлана олмади. Балки, «Голден бой» совринидан сўнг, унга бўлган ортиқча босим бунга сабаб бўлгандир. Бундан ташқар, Андерсон 2010-йилда тиззасидан жиддий жароҳат олганини ҳам унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилишига сабаб бўлди. Энг ачинарлиси шундаки, Андерсон ўз кариерасини ўнглаб олиш учун дунёнинг барча қитъасида тўп сурди десак, адашмаган бўламиз. Ҳозирда Туркия чемпионатида фаолият олиб бораётган Андерсон эндигина 31 ёшга тўлган бўлсада, аллқачон катта футболдан четда қолиб кетди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:20, 21.10.2019. Ўқилди: 3306 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик